05 jul 09:00
News

Рустам Мирсодиқов: “Навбаҳор"да ғалабага иштиёқ кўпроқ эди”

“Навбаҳор” ва “Металлург” жамоалари ўртасидаги учрашув якунига етгач, “Металлург” устози Рустам Мирсодиқовнинг ўйин борасидаги фикрлари билан қизиқдик.
«Ўйинни ўзинглар кўрдинглар. “Навбаҳор” футболчилари бугун кўпроқ ғалаба қозонишни исташгани учун мақсадларига етишди. Шогирдларимни олдинги ўйинлардаги каби шижоат кўрсатишмаганига чарчоқ ёки бўлмаса раҳиб кучини тўғри баҳолай олмаслик сабаб бўлди деб ўйлайман. Яна бир сабаблардан бири турлар орасидаги танаффусни катталигини ҳам кўрсатиш мумкин. Айнан бунинг натижасида ўйин амалиёти борасида муаммолар юзага келмоқда. Агарда “Навбаҳор” айни пайтда мусобақа жадвалида юқори ўринда бораётган бўлганида, футболчиларимиз ўйинга жиддий аҳамият беришган бўларди. Назаримда рақиб кучига тўғри баҳо бермаслик якунда жамоамизни уч очкодан маҳрум қилди деб ўйлайман», - дейди Рустам Мирсодиқов.
Rating:    

Comments

< show latest news
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook