Latest news

03 nov 19:46
News

Рустам Мирсодиқов: "Йил давомида кўрсатган ўйинларимиз ва натижамиздан қониқмадим"

Бугун бўлиб ўтган "Металлург" - "Нефтчи" (0-0) учрашувидан сўнг майдон эгалари бош мураббийи Рустам Мирсодиқов ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Кетма-кет тўртта мағлубиятдан сўнг ғалаба қозонишимиз шарт эди. Бунчалик кўп имкониятларни йўққа чиқарилган ўйин яқиндаги учрашувларимизда бўлмаган. Футболчиларимиз яхши ҳаракат кўрсатишди десам ҳам бўлади" - дея дастлабки фикрларини билдириб ўтади Мирсодиқов.

"Йил давомида кўрсатган ўйинларимиз ва натижамиздан қониқмадим. Бу йил тажрибали бир неча ўйинчиларимиз асосан жароҳатлар билан ўтказди. Бутун мавсумимиз учун жароҳатлар салбий рол ўйнади. Шунга қармай биз олдимизга қўйилган минимал вазифани бажардик. Мавсум бошида камида 6-8 поғонани кўзлаган эдик ва эришдик деб ўйлайман. Олдимизда ҳали "Шўртан"га қарши сафар ўйини бор ва бунга алоҳида тайёргарлик кўрамиз"

Исмоилжон Мамарасулов ёзиб олди
Rating:    

Comments

< show latest news
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook