UZ

Сўнгги янгиликлар

17:00Ироқ ОТЖ етакчиси: "Ўзбекистон кучли терма жамоа эканлигига шубҳа қилмаймиз, аммо плей-офф ҳақида ўйлашга ҳали эрта"  8 16:36Туркманистон клуби Гиннес рекордини янгилади, бироқ у тан олинмади. Нима учун?  12 16:19"Тоттенхэм" "Арсенал" собиқ ҳужумчисини сотиб олмоқчи  1 16:00Ўзбекистон кубоги. Бугунги ўйинлар бошланди   3 15:20"Севинч" ва "Сўғдиёна" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 15:00РПЛ. "Рубин" - "Локомотив": Ашурматов ўйинни асосий таркибда бошлайди  1 14:55Алишер Одилов: "Плей-оффда Саудия ёки Ироқ билан тўқнаш келишимизнинг фарқи йўқ, барибир ғалаба қозонамиз"  16 14:36Осиё Кубоги. Корея Республикаси – Япония учрашувини ўзбекистонлик ҳакам бошқариб боради  0 14:20Ўзбекистон кубоги доирасидаги Жиззах дербисидан ГАЛЕРЕЯ  0 13:57Серу Гирасси учун курашга яна бир клуб қўшилди  0 13:35Ҳусанов, Файзуллаев ва бошқалар. Бугун яна қайси легионерларимизнинг ўйинлари бор?  4 13:13Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг тахминий таркиби билан танишинг  9 13:02Модрич Лунинга "Манчестер Сити" футболчиси пенальтини қаёққа тепишини олдиндан айтиб берган  18 12:29Зидан "Манчестер Юнайтед"даги вазиятни кузатиб бормоқда  6 11:58"Севилья" "Реал" ва "Барселона" ўйинчиларини ижарага олмоқчи  0

Рустам Мирсодиқов: "Барибир кучли жамоа ғалаба қозонди" Янгиликлар

Рустам Мирсодиқов: "Барибир кучли жамоа ғалаба қозонди"

Кеча бўлиб ўтган "Металлург" - "Бунёдкор" (2:3) учрашувидан сўнг майдон эгалари бош мураббийи Рустам Мирсодиқов ўйин ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Худди шундай қийин ўйин бўлишини кутган эдим. Якунда барибир "Бунёдкор" кучли эканлигини ва кучли жамоа ғалаба қозонишини кўрдик. Шунга қарамай бугун биз ғалабага жуда яқин эдик ва ушлаб қола олмадик. Ҳеч бўлмаганда дурангга лойиқ ўйин кўрсатган эдик. Очиғи тушунмай қолдим. оддий хатоларга нега йўл қўймоқдамиз?" - дея ўйин ҳақида дастлабки фикрларини билдириб ўтди Рустам Мирсодиқов.

- "Металлург" нинг бугунги мағлубиятига жамоанинг "Бухоро" билан учрашувдаги мағлубияти ўз таъсирини кўрсатган кўринади. Жамоа бўш ўйин кўрсатди.
- Ундай деб ўйламаган бўлар эдим. Биз ҳар битта учрашувга алоҳида тайёргарлик кўрамиз. Умуман бу икки учрашув орасида фарқ катта. Меҳмонда кўпроқ ҳимояда ўйнадик. Уйда эса бугун кўриб турганларингиз олдинги чизиқда фаолроқ бўлдик. 

- Бугун Дониёр Одиловни жароҳат билан тез тиббий ёрдам майдонда олиб чиқиб кетди. Унинг ҳолати ҳақида дастлабки фикрлар айтилдими?
- Ҳозир оёғидан жароҳат олгани айтилди. Ҳали яна текширув бўлсин якуний фикрни айтаман. Ҳозир аҳволини билишим керак мен ҳам. Ўйлайманки жиддий бўлиб чиқмайди. 

- Кейинги учрашув "Олмалиқ" билан сафарда бўлади ва шу куни "Олмалиқ" стадиони очилиш учрашуви ҳам бўлар экан. Уйдаги учрашувда ғалаба қозонган эдик. Энди сафар учрашуви олдидан нималар дея оласиз?
- Ўйлайманки ушбу дерби жуда ҳам кескин ўтади. Ҳар доим бу икки жамоа бошқа жамоаларга қараганда катта аҳамиятга эга бўлган ўйинни кўрсатади. Йигитларни ушбу кетма-кет мағлубиятдан чиқаришимиз керак. Ўйлайманки имкониятимиздан тўлиқ фойдалансак ғалаба билан қайтамиз.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика