Latest news

13:35Australian Open. Истомин - Буста - 3:2! Сенсация давом этади!19 13:34Футзал. Олий лига, 3-тур, 5-кун. "Нафис" - "Локомотив" 3:10 13:21ВИДЕО. "Зенит" - "Локомотив" (Тошкент) 0:0 7 13:15ВИДЕО. Африка кубоги-2017. Марокашнинг ғалабаси, Кот-д'Ивуарнинг дуранги0 13:14"Шаҳарликлар" пойтахт клубини қабул қилади, "Ливерпуль" эса 4 ўйинда 12 та гол ўтказиб юборган "Суонси" билан ўйнайди. АПЛнинг 22-тур превьюси19 13:00Павел Смоляченко ҳам Малайзияда ўйнайди3 12:50"Лион"га Патрис Эвра керак2 12:50Патрис Эвра нужен "Лиону"0 12:33Александр Глеб "Оренбург"га ўтиши мумкин0 12:33Александр Глеб может перейти в "Оренбург"0 12:32"Олмалиқ": Рақибимиз "Сибирь" ҳақида маълумот3 12:20ВИДЕО. "Фрайбург" - "Бавария" 1:20 12:10Роберт Левандовски: «У қадар яхши зарба бермадим, аммо гол урганимдан хурсандман»1 12:10Роберт Левандовски: «Пробил не лучшим образом, но гол есть гол, а три очка есть три очка»0 11:50Габриэл Жезус: "Манчестер Сити"га ўтиш? Ўзимни йўқотиб қўйганим йўқ"2

20 dec 16:11
News

Рустам Аъзамов: Совринларни ютишга “Бунёдкор”нинг имконияти кўпроқ

“Бунёдкор” таркибида бир қатор янги футболчилар пайдо бўлишди.

Бирин-кетин янги “қалдирғочлар” билан суҳбатлашиб, уларнинг янги жамоадаги илк таассуротларини билишга ҳаракат қиляпмиз. Бу сафарги суҳбатдошимиз Рустам Аъзамов бўлди.

- Рустам, янги жамоага ҳуш келибсиз. “Бунёдкор” таркибига келиб қўшилганингизга бир ҳафтача бўлди. Айтингчи, бу муддат ичида нималарни ҳис қилдингиз?
- Янги муҳитда ўзимни жуда яхши ҳис қиляпман. Чунки жамоада вазият ва футболчиларнинг бир-бирлари билан аҳил-иноқлиги янгиларнинг тез мослашишини осонлаштиради. “Бунёдкор”га мослашишдан кўра, “Локомотив”дан кетиш қийинроқ бўлди, деган бўлардим. Чунки олти йиллик фаолиятим айнан “темирйўлчилар” билан ўтганди. “Бунёдкор”даги ҳамма нарса менга маъқул келди. Энг асосийси мураббий менга катта ишонч билдиряпти.

- Сизни жамоа алмаштиришингизга нима туртки бўлди? “Бунёдкор”га ўтишни узоқ ўйладингизми ёки бу жараён тез амалга ошдими?
- Миржалол Қосимовнинг қўнғироғидан кейин узоқ ўйлаб ўтирганим йўқ ва мураббийнинг менга бўлган ишончи бу ерга етиб келишимни тезлаштирди. Ўйлашимча, “Бунёдкор”нинг келажаги ёрқинроқ. Бу жамоа билан Ўзбекистон чемпиони ва кубоги соҳиби бўлиш имконияти ҳам кўпроқ, деб ўйлайман. Айнан шу жиҳатлар мени “қалдирғочлар” оиласига етаклади.

- Олти мавсум бир жамоада ўйнаган футболчи учун бошқа клубга ўтиш қанчалик оғир?
- Албатта “Локомотив”ни “Бунёдкор”га алмаштириш осон бўлгани йўқ. Чунки мен у ерда ўсдим, улғайдим, футболчи сифатида олий лига ҳавосидан айнан “темирйўлчилар” сафида нафас олдим. Яхши кунлар ҳам бўлди, ёмони ҳам! Ҳатто “Локомотив” биринчи лигага тушиб кетган пайтларида ҳам клуб лагерини тарк этмаганман. Умид қиламанки, жамоа алмаштирганимни собиқ жамоадошларим тўғри тушинишади.

- Футболга энди-энди кириб келган пайтларингизни ёдга олсак. Ўспирин чоғингизда кумирингиз бўлганми?
- Ҳа, бундай одам бўлган. Ўшанда онам тўп тепарди, ҳозир эса улар ажойиб мураббий. Ёшлигимда онамнинг майдондаги ҳатти-ҳаракатларини кузатиб, ўзимга-ўзим савол берардим: агар улар ёрдам берсалар, албатта футболчи бўламан деб. Кумирим ҳам, талпинганим ҳам, ҳатто илк мураббийим ҳам онам бўлган. Уларни олдида доимо таъзимдаман. Шунингдек, италиялик машҳур ҳимоячи Паоло Мальдинининг ҳаракатларига ҳавас билан қарардим.

- Сиз бунгача ҳеч қачон Осиё Чемпионлар лигасида ўйнамагансиз. Бу йил ушбу бахтга “Бунёдкор” билан эришишга яқинсиз. Ушбу турнир орқали футболчи сифатида катта ўсишга эришишингиз мумкин.
- Мавсумолди тайёргарликлар чоғида ўзимни ҳар томонлама кўрсатиб, ушбу турнирга лойиқ эканлигимни исботлашга ҳаракат қиламан.

P.S. Тақдир кучлиларга ёрдам беради!


Дониёл Рўзимов суҳбатлашди.

Rating:    

Comments

< show latest news

Weekly Best

Арманистонга қарши ўртоқлик ўйини бекор қилинди
Ўзбекистон миллий терма жамоасининг 12 февраль куни Анталия шаҳрида... 163
ФИФАдагилар зерикиб қолишдими? Улар сариқ карточка ва офсайдларни бекор қилишмоқчи
ФИФА техник директори Марко ван Бастен офсайд ва сариқ карточкалардан ... 84
Olamsport: Australian Open. Истомин сенсацион тарзда Жоковични таслим қилди!
Australian Open мусобақасининг илк босқичидан муваффақиятли ўтиб... 60
Испания кубоги. 1/4 финал. «Реал» дастлабки ўйинда «Сельта»га ютқазди
Испания кубоги 1/4 финали дастлабки учрашувида «Реал» ўз майдонида... 57
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook