UZ

Сўнгги янгиликлар

10:57Пеп Гвардиола «Манчестер Сити»даги келажаги борасида бир қарорга келди  0 10:28«Бавария» Алонсони қўлга кирита олмаганидан сўнг бошқа бир топ мураббий билан шартнома тузмоқчи  1 10:00ЦСКА устози РПЛнинг энг кучли футболчиси кимлигини айтди  3 09:3410 ойга четлатилган Тонали яна узоқ муддатга дисквалификация қилиниши мумкин  1 09:10«РБ Лейпциг» грандлар қизиқаётган футболчига нарх қўйди  1 08:47Златан рамзий термасини тузди ва ўзини қўшмади. Нега қўшмаганини эса Ибра супер тарзда тушунтириб берди  8 08:25Фабрицио Романо Хаби Алонсонинг келажагини очиқлади  4 07:49Про лига. Бугун учинчи тур якунланади  1 07:25Суперлига. Бугун Олмалиқ ва Қаршида ўйинлар бор  3 01:46"Фулхэм" стадион трибунасида очиқ бассейн қурмоқчи  1 01:29Абдуқодир Ҳусанов "Лилль" билан ўйинни ўтказиб юборади  3 00:52Италиялик жаҳон чемпиони Қозоғистонга ташриф буюрди  8 00:35Роналдунинг либосини кийган таниқли блогер Мессига алоқадор ресторандан ҳайдаб юборилди  15 00:18Вадим Абрамов: Самарқанд — иккинчи пойтахт. Шундай экан, бу ерда яхши жамоа бўлиши керак"  18 23:37БАА футбол федерацияси ёшини сохталаштирган 18 нафар мисрлик футболчини депортация қилди  2

Рустам Абдуллаев: “Қўқонлик мухлислар олдида ҳижолат чекиб қолдик” Янгиликлар

Рустам Абдуллаев: “Қўқонлик мухлислар олдида ҳижолат чекиб қолдик”

Биринчи лиганинг “Шарқ” минтақасида олий лигага чиқиш учун асосий давогарлардан бири “Қўқон-1912” охирги турларда муваффақиятсиз иштирок этиб, мухлисларини хавотирга солиб қўйди.
Жамоа айни пайтда турнир жадвалида 3-ўринни эгаллаб турибди. “УзДонгЖу”га 3:2 ҳисобида имконият бой берилгач, жамоа устози Абдуллаев билан суҳбатлашиб мағлубият сабабларини билишга қизиқдик.

- Рустам ака, очиғини айтганда, “Қўқон-1912”ни сафардан қуруқ қўл билан қайтишини ҳеч ким кутмаганди. “УзДонгЖу”га имконият бой берилгач, қўқонлик ишқибозларда олий лигага чиқиш борасида хадик уйғонди. Ўйин тўғрисида нима дейсиз?
- Албатта биз Андижонга фақат ғалаба учун боргандик. Ўйинда 2:0 ҳисобида олдинга ҳам чиқиб олгандик. Бироқ кейинчалик кетма-кет уч бор ўз дарвозамиздан гол ўтказиб юбордик. Ўша вазиятларда ўзимиз оддий хатоларга йўл қўйдик. Тўғриси, мен йигитлардан бунақа хатоларга йўл қўйишини кутмагандим. Шу куни стадионга қўқонлик юздан ортиқ ашаддий ишқибозлар бориб, бизни тинмай қўллаб-қувватлаб турди. Афсуски улани ғалаба билан хурсанд эта олмадик. Учрашувда шогирдларим мен кутган ўйинни кўрсатиб бера олмади. Қанийди имкони бўлганида, ўзим майдонга тушиб ўйнаб юборсам деб ўзимни тийиб турдим. Чунки мухлислар олдида ҳижолат чекиб қолдик. Уларга раҳмат айтаман. Шунчалик узоқ масофадан, сарф-ҳаражат қилиб бизни олқишлаб турганлари учун миннатдорчилик билдираман.

- Айтингчи? жамоангиз нимани ҳисобига мағлубиятга учради?
- Биласизми бу ўйиндан олдин таркиб борасида бир қатор муаммоларга дуч келдик. Асосий ўйинчиларимиз турли хил сабабларга кўра шу куни жамоага ёрдам бера олмасди. Имкониятдан келиб чиқиб, захирадаги ўйинчилардан фойдаландим. Афсуски улар ишончимизни оқлай олишмади. Баҳонага йўйманг-у, таркиб борасида бир қатор муаммоларга дуч келяпман. Наилож иккинчи даврага қадар ихтиёримиздаги йигитлар билан ишлаймиз.

- Демак давралар оралиғида селекция ишлари жадал суръатда олиб борилар эканда?
- Албатта, бусиз бўлмайди. Раҳбарият томонидан олдимизга элитага чиқиш вазифаси қўйилган экан, таркибни ҳам шунга монанд кучайтиришимиз керак бўлади. Ҳар бир чизиқ учун камида иккитадан тенг кучли футболчи бўлиши шарт. Захира ўриндиғимиз узун бўлса, кейинчалик ўзимиз қийналмаймиз.

- Айнан қайси чизиқларни кучайтиришга муҳтожлик сезяпсиз?
- Ўнг ва чап, марказий ҳимояга ўйинчи олишимиз керак. Шунингдек битта яхши ҳужумчи ҳам зарур. Давралар оралиғида рақобатни кучайтиришимиз лозим.

- Бу борада кўз остингизга олиб қўйган ўйинчилар борми?
- Ҳа, 2-3 та йигитлар билан оғзаки равишда келишиб қўйганмиз. Фақат биринч даврани тугашини кутамиз. Яна шуни айтиш мумкинки, ёзда ўзингиз истаган ўйинчини таркибга қўшиб олишингиз қийин кечади. Чунки кўплаб ўйинчиларни йил охирига қадар шартномаси бўлади. Қишда эса бу борада танлов кенг равишда бўлади.

- Қўқонлик мухлисларга нима деган бўлардингиз?
- Юқорида айтиб ўтганимдек, мухлисларимиз олдида уялиб қолдик. Улар биздан нима хоҳлаётганини яхши тушуниб турибман. Раҳбарият олдимизга аниқ мақсад қўйган. Ўзим ҳам буни бажаришни жуда-жуда истайман ва бунинг учун бор кучим билан ишлаяпман. Ҳали ҳеч нарса йўқотилгани йўқ. Олдинда кўплаб ўйинлар кутиб турибди. Насиб қилса олий лигага йўлланмасини қўлга киритамиз. Ишқибозларимидан кейинги ўйинларимизда ҳам стадионга кириб бизни қўллаб-қувватлаб туришларини сўрардим.

Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика