03 nov 17:27
News

Рўзиқул Бердиев: "Ўзбекистоннинг айни пайтдаги энг кучли жамоасини мағлуб этдик"

"Насаф" - "Бунёдкор" (1:0) ўйинидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчси қисмида Рўзиқул Бердиев қатнашди.
Рўзиқул Бердиев, “Насаф” бош мураббийи: "Бугун бизни бевосита стадионда туриб қўллаб-қувватлаган барча мухлисларни табриклайман. Биз бугун Ўзбекистоннинг айни пайтдаги энг кучли жамоасини мағлуб этдик. Ҳар иккалажа жамоада ўйин давомида имкониятлар бўлди. Бундан самаралироқ фойдаландик.Гарчи иккинчи бўлимда, улар бир киши кам бўлиб қолишларига қарамай бизга жиддий ҳавф туғдиришди. Асосий мақсадимиз ғалабага эришиш эди. Бунга эришдик ва мавсумни энг камида совринли ўринларда якунлашимиз аниқ бўлди. Чемпионатни янада юқорироқ поғонада якунлаш учун назарий жиҳатдан имкониятимиз бор. Охиригача курашамиз".
Rating:    

Comments

< show latest news
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook