27 apr 22:37
News

Рўзиқул Бердиев: “Насаф” олтин медал учун курашдан чиқиб кетмади"

"Насаф" - "Металлург" учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида “Насаф” бош мураббийи Рўзиқул Бердиев иштирок этди.
-Натижа салбий бўлди, оғир ўйин бўлди. Рақибимиз яхши ҳимояланди. Шунингдек, ҳужум чизиғи вакиллари ўз вазифаларини бажара олишмади. Ўйин охирларида футболчиларимиз гол уриш учун кўпроқ асабийлашишди.  Биз муҳим икки очкони йўқотдик. Рақибимиз кўпроқ ҳимояда ҳаракат қилишди. Улар менимча, дуранг учун майдонга чиқишганди ва бунга эришишди. Лекин бу футбол. Чемпионат давом этади. Йўқотилган очколар ўрнини кейинги ўйинларда тўлдиришга ҳаракат қиламиз.

-Ушбу ўйиндан кейин “Насаф” олтин медал учун курашдан чиқди, деб ўйлайсизми?
-Йўқ. Бу фикрга қўшилмайман. Чунки мавсумни катта қисми олдинда. Ҳамма жамоада йўқотишлар бўлади. Юқори ўрин учун курашамиз ва бунинг учун ҳар томонлама тайёр бўлишимиз лозим.

-Мавсум бошида жамоа сафига кучлироқ ҳужумчи таклиф этиш мумкинмиди. Чунки бугун майдонга тушган ҳужум чизиғи вакиллари ишончни оқлай олишмаяпти...

-Биз албатта, таркибда кучли футболчилар бўлишини хоҳлаймиз. Аммо кучли футболчини жалб этишга имкониятимиз етмайди. Буни тўғри тушунишларингизни истардим. Шу боис мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланиш учун ҳаракат қилаяпмиз. Бугун қолаверса Шомуродовнинг йўқлиги ҳам сезилди.Илҳом билан бирга Таран ва Гадоевларнинг тезроқ сафга қайтишига умид қилиб қоламиз.
Rating:    

Comments

< show latest news
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook