Latest news

09 feb 09:09
News

Рўзиқул Бердиев: “Йирик мағлубиятга учрашимизни кутмагандим”

Қатарнинг “Ал Жаиш” клубига йирик 1:5 ҳисобида имконият бой берилган ўйиндан кейинги матбуот анжуманида “Насаф” бош мураббийи Рўзиқул Бердиев қатнашди.
Мураббий қуйидаги фикрларни билдириб ўтди:

“Бу жуда оғир мағлубият, рақибнинг кучли эканлигини билган ҳолда бундай мағлубият бўлишини сира кутмагандик. Мени айниқса “Ал Жаиш”нинг ҳужумдаги босими ҳайрон қолдирди. Албатта, биз ҳам кейинги босқичга чиқишни ўйлагандик, бироқ “Ал Жаиш” ўз майдонида тўп сургани бу жамоанинг имкониятларини ошириб юборди. Бундан ташқари, бугунги рақиб учрашувга бизга нисбатан яхшироқ тайёргарлик кўрган экан”.
Rating:    

Comments

< show latest news
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook