UZ

Сўнгги янгиликлар

20:25Ковачичнинг пенальтидан тепган зарбасининг йўналишини топишда Лунинга жамоадоши ёрдам берди  0 20:18Сенсация! Индонезия Австралияни мағлубиятга учратди  1 20:08"Аркадағ" кетма-кет ғалабалар сони бўйича "Реал", ПСЖ ва "Манчестер Сити"дан олдинда  7 19:39Хави "Барселона"нинг бугунги машғулотини бекор қилди  2 19:19"Барселона" ва "Сити" вакиллари "Лейпциг" футболчиси агенти билан учрашишди  0 18:54УЕФА "Барселона"ни жаримага тортди  5 18:15Келаси мавсум Англия Кубогида жиддий ўзгариш рўй беради  3 18:00Футзал. Қирғизистонликлар амалдаги Осиё чемпионини мағлуб этишди  6 17:42Ўзимизнинг карикатура. Улар қандай қилиб ЕЧЛдан чиқиб кетишди?  0 17:20Ўзбекистон Кубоги. 2-турда ишлайдиган ҳакамлар ва ВАР фойдаланиладиган ўйинлар маълум бўлди  3 16:42Пенальтилар қайтаришда Лунинга ким ёрдам бергани маълум бўлди  15 16:17Иродали Усмонов!  1 16:11Артета: "Биз ҳали ҳам АПЛ чемпионлиги учун курашяпмиз"  1 16:00Setanta Sports+ Спортнинг ҳақиқий мухлислари учун  3 15:10"Эл Классико"ни бошқарадиган ҳакам номи маълум бўлди  2

Рўзиқул Бердиев: “Ҳисоб ўйинга мос бўлди” Янгиликлар

Рўзиқул Бердиев: “Ҳисоб ўйинга мос бўлди”

“Шўртан” – “Насаф” (1:4) учрашуви якунлангач, “Насаф” устози ўйин ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.
-Ташаббус кўпроқ биз томонда бўлди ва ҳисоб ҳам шунга мос равишда бўлди. Лекин танаффусда шогирдларим майдон бироз оғирроқ эканлигини айтишди, -дея гап бошлади Рўзиқул Саъдуллаевич. -Эҳтимол шу сабаб ўйинимиз биз кутгандек чиқмади. Шунга қарамай сафарда муҳим ғалабага эришдик. Бу ўйинда очко биз учун очко жудаям муҳим эди. Сабаби чемпионат охирлагани сари юқори ўринлар учун кураш кескин кўриниш олаяпти. Мақсадимиз кейинги ўйинлардаям керакли очколарни қўлга киритиш... Умуман “Шўртан” ҳозир янги шаклланаётган жамоа. Таркиб аввалги йилларга қараганда анча ёшарган. “Насаф” эса савия жиҳатдан улардан кучлироқ эканлигини кўрсатди. Шуни эвазига биз ғалабага эришдик.

-Ўйин охирларида Ботир Қораев ўрнига Раҳматилла Бердимуродов майдонга тушди. Бу мажбурий ўзгариш эдими ёки...

-Мажбурий ўзгариш қилдик. Сабаби бир вазиятда Қораев бироз орқа мушакларига зарар етди. Ҳаракат қиламиз кейинги ўйинларда у бизга ёрдам беради. Чунки у жамоамизнинг муҳим ўйинчиларидан бири ҳисобланади.

-Муҳаммадиев ушбу учрашувгача сафга қайтиши керак эди. Аммо нафақат у балки ўнг қанотда тўп тепадиган Лазиз Убайдуллаев ҳам бугун ўйин қайдномасига киритилмади. Уларнинг жароҳати жиддийми?

-Жароҳат буям бир футболнинг ажралмас қисми. Ҳисоблаб чиқсак салкам бир таркибимиз жароҳатга йўлиққан. Яна уларнинг барчаси етакчи ўйинчилар. Шу боис имкон борича уларнинг ўрнини ёшлар билан муносиб тўлдиришга ҳаракат қилаяпмиз. Мана ўтган турда Эркин Бойдуллаев жароҳат олган эди. Бугун унинг ўрнида ўринбосарлар таркибидан жалб этилган Улуғбек Дадабоев ҳаракат қилди. У ўтган учрашувда захирадан майдонга тушган эди. Агар унинг ёшини инобатга оладиган бўлсак, Улуғбек ёмон ҳаракат қилмаяпти. Йил бошида таркибимизга кўпроқ ёш, иқтидорли футболчиларни жалб этишга мақсад қилганмиз. Лекин ўша мавсум мобайнида бизга ёрдам берган бир қатор футболчилар жароҳат олмаганида, натижаларимиз бунданда яхши бўлиши муқаррар эди. Шуҳрат Муҳаммадиевга тўхталадиган бўлсак, ҳозир у асосий таркиб билан машғулотларда қатнашмоқда ва умид қиламиз тез кунда у сафга қайтади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика