UZ

Сўнгги янгиликлар

09:44Салоҳнинг «Ливерпуль»даги келажаги маълум  0 09:20ПСЖ собиқ устози «Барселона»ни бошқариши мумкин  4 08:55Дилшод Раҳматов: «Ўйиндан ўйинга кучайиб борамиз. Мақсадимиз – чемпионлик!»  1 08:31Sofascore. Элдор Шомуродовнинг кечаги ўйини неча баҳога лойиқ кўрилди?  6 08:07Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-тур баҳслари давом эттирилади  0 07:43Осиё кубоги. Бугун Кувайтга қарши майдонга тушамиз  6 07:15U-23 Осиё кубоги. Хитой - Корея Республикаси 0:2  0 07:10U-23 Осиё кубоги. БАА - Япония 0:2  1 07:05U-23 Осиё кубоги. Таиланд - Саудия Арабистони 0:5   0 07:00U-23 Осиё кубоги. Тожикистон - Ироқ 2:4   0 06:55Серия А. "Кальяри" - "Ювентус" 2:2   1 06:50Саудия чемпионати. "Ал Насср" - "Ал Файҳа" 3:1   0 01:48А Серия. "Кальяри" "Ювентус"га қарши ўйинда охирги дақиқалардаги автогол сабаб ғалабани қўлдан чиқарди. Шомуродов 79-дақиқада алмаштирилди  42 01:40Каземиро: "Анчелотти МЮга ўтаётганимни билиб, йиғлаб юборганди"   5 01:15U-23 Осиё кубоги. Ироқ Тожикистонни ишончли тарзда мағлуб қилди  0

Рўзиқул Бердиев: Бу эътироф биз учун катта рағбат! Янгиликлар

Рўзиқул Бердиев: Бу эътироф биз учун катта рағбат!

Хабарингиз бор, бугун ПФЛ расмий сайтида мамлакатимиз футболининг жорий мавсумдаги июнь ойининг “энг яхши мураббий” ва “энг яхши ўйинчи” номинациялари бўйича лауреатлари эълон қилинди.
Бунга кетма-кет иккинчи марта “Насаф” футбол жамоасининг бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ва легионер футболчиси, жамоа сардори Артур Геворкянлар муяссар бўлишди!

Биз бу хушбарни эшитганимизданоқ, дарҳол Рўзиқул Беридевни табриклашга шошилдик.

- Ассалому алайкум Рўзиқул Саъдуллаевич! Сизни ва Артурни яна бир марта энг яхши мураббий ва энг яхши ўйинчи сифатида эътироф этилганингиз билан барча “Насаф” мухлислари номидан муборакбод этамиз!

- Ва алайкум ассалом, катта раҳмат, табрик қўнғироқлари жуда кўп бўлаяпти. Бундай табрикларни эшитишдан жуда хурсандман. Тўғриси, буни кутмаган эдим. Мадомики қилаётган меҳнатимизни ҳурматли журналистларимиз шундай эътироф этибдими, бу мен учун ҳам клубимиз учун ҳам жуда катта рағбат ва келгусида янада яхшироқ ишлашимга ундайди. Бундай эътирофга сазовор бўлишимизга клубимиз раҳбарларининг, ходимларининг ҳамда жамоамиз аъзоларининг катта меҳнати ётибди, қолаверса футбол мухлисларининг ҳам ҳиссалари катта. Буни тан оламан ва раҳмат айтаман.

Фурсатдан фойдаланиб, сайтингиз орқали барча мамлакатимиз ОАВ ходимларига ва журналистларга ўзимнинг чексиз ҳурматимни изҳор этиб, уларга каттадан-катта ташаккуримни билдираман. Умид қиламанки, улар олдида “қарздор” бўлиб қолмаймиз. Янада яхши ишлашга, юртимиз футболининг ривожи учун қўлимиздан келган барча ишни қилишга ҳаракат қиламиз,- дейди Рўзиқул Бердиев.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика