UZ

Сўнгги янгиликлар

17:31Футзал. Олий лига. Чорак финал жуфтликлари0 17:24Халкнинг супер зарбаси "Шанхай СИПГ"га 3 очко тақдим этди9 17:17Даврон Қориев: "Немислар футбол билан яшар эканлар"0 17:12Липпи: "Ювентус" Чемпионлар лигаси фаворитларидан бири ҳисобланади"5 17:00Превью. Чемпионлар Лигаси давом этади7 16:55"Қўқон-1912": Бир йиллик абономентлар сотувга чиқди8 16:45"Нефтчи": Легионерлар билан шартнома имзоланди11 16:41Olamsport.com: Улар ақлдан озган. Бильярд устасининг зарбаларини кўриб оғзингиз очилиб қолади1 16:19Алишер Азизов бу сафар ҳам "Дордой" ғалабасига сабабчи бўлди12 16:10"Арсенал" "Саттон Юнайтед" ҳисоб рақамига 50 минг фунт ўтказиб берди6 16:04Футзал. Олий лига гуруҳ босқичидан кейин турнир жадвали0 15:49"Реал" футболчилари "Шапекоэнсе" авиаҳалокатида бир неча кишини қутқариб қолган йигит билан учрашди1 15:18Иско муносиб таклиф тушса "Реал"ни тарк этишга тайёр5 14:55ОЧЛ. Равшан Эрматов бошқарган учрашувда японлар йирик ғалабага эришди3 14:45Руни Англия лига Кубоги финалини ўтказиб юбориши мумкин3

17 авг 21:45
Янгиликлар

Рўзиқул Бердиев: "Бизда имконият бор экан чемпионликка курашамиз"

Бугун бўлиб ўтган "Динамо" - "Насаф" (1:3) учрашувидан сўнг ташкиллаштирилган матбуот анжуманида ҳар икки жамоа бош мураббийлари иштирок этди.
 Дастлаб матбуот анжуманига меҳмонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев кириб келди ва журналистлар саволларига жавоб қайтарди.

"Дастлаб "Динамо" жамоаси ҳақида айтиб ўтсам. Бу жамоа янги таркиб бўлгани учун аввалги даврага нисбатан кескин ўзгарибди. Янги жамоа шаклланаётгани кўриниб турди. Бугунги ўйин аҳамияти катта эди ва биз шунга муносиб тайёргарлик кўрган эдик ва буни майдонда исботладик. Бугун учрашув бизни ташаббусимиз остида ўтди ва рақибга нисбатан яхшироқ ўйнашди. Иккинчи бўлимда "Динамо"ни ҳужумга ўтиши аниқ эди ва шунинг учун Гадоев ва Абдуллаевларни майдонга туширдим. Қарши ҳужумдан ҳам унумли фойдаландик. Бизни тактика бўйича Шоҳруҳни ушлаб турдик ва иккинчи бўлимда иккита гол уришга эришдик. "Динамо" билан негадир ҳамиша барча ўйиндан кўра кескинроқ бўлади. Буни аввалги ўйинларда ҳам кўрганмиз. Бугун тажриба ўз сўзини айтди. Футболчиларимда ғалабага бўлган иштиёқни катталигидан хурсанд бўлдим." - дея ўйин ҳақида дастлабки фикрларини билдириб ўтди Рўзиқул Бердиев

- Мутаххасис сифатида учинчи гол бўлган вазиятни қандай изоҳлар эдингиз? (таҳ. ён ҳакам байроқчани кўратиб турди ва бу вазиятда "Динамо" футболчиларини барчаси тўхтади лекин бош ҳакам ўйин давом эттиришни айтди ва учинчи гол киритилди)

Олдин ҳам айтганман. Ҳакамни муҳокама қилиб бўлмайди ҳозир. У вазият бўйича айтадиган ягона гапим майдонда якуний қарорни бош ҳакам чиқаради. Улар шу қарорни қабул қилдими демак тўғри.

- "Насаф" Миллий чемпионатда олдига қандай мақсад қўйган?

Бизда имконият бор экан чемпионликка курашамиз. Мавсум бошида жамоамизда катта ўзгаришлар бўлгандан сўнг бизни имкониятни пастроқ баҳоланган эди.  Бунга сабаб ўнга яқин етакчи ўйинчиларимиз жамоани тарк этгани бўлса керак. "Насаф"га эътибор беринг . Биз ёшларимиздан ҳам яхши битта таркиб қилсак бўлади. Келажак учун ҳам ишладик. Бор кучимиз билан чемпионликка ҳаракат қиламиз.

- "Насаф" бошқа жамоаларга қараганда аҳил жамоа эканлиги ҳаммани хурсанд қилмоқда. Бу ҳам жамоани ютиғи шундайми?

Албатта биз бунинг учун йил бошидан буён жуда ҳам кўп ишладик. Жамоани битта оила қилиш керак. Муҳитмиз аъло даражадалиги учун ҳам натижа бўлмоқда. Бизда шароитлар жуда яхши деб айта олмайман .    Камчиликлар ҳам етарлича. Ўтган йили жамоамизда муҳит бузилган эди ва биз биринчи ўринда буни тўғрилашга эътибор бердик. Жамоамизда иштиёқ бор ва ғалаба қозонаяпмиз.
Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

ОЧЛ-2017. "Локомотив" мусобақани мағлубият билан бошлади
ОЧЛ-2017 дастлабки туридан ўрин олган "Ал Таавон" -... 394
Танлов. Бугунги ўйинда "Локомотив" таркибини топинг ва ОЧЛ ўйинига чипта ютиб олинг
Бугун Осиё Чемпионлар лигасида гуруҳ баҳсларига старт берилади. 127
Габулов: "Пахтакор" юқори даражали клуб эмас"
Туланинг "Арсенал" клуби посбони Владимир Габулов... 85
������.�������

Выберите страну:

Mamlakatni tanlang:

Выберите язык новостей:

Yangiliklar tilini tanlang: