UZ

Сўнгги янгиликлар

01:57Ла Лига. Арда Гюлер "Реал"га ғалаба тақдим қилди!  52 01:40Меҳди Тареми Италия чемпиони сафига қўшилади! (Фабрицио Романо)  0 01:24Арда Гюлер ажойиб натижа қайд этмоқда  0 01:12"Арне Слот – "Ливерпул"нинг янги бош мураббийи!" – Фабрицио Романо  6 00:55Жасур Жалолиддинов: "Бу жамоа билан анча олдин бошланган ўзаро ҳисоб-китобимиз бор эди"  4 00:45U-23 Осиё кубоги. Ироқ минимал ҳисобда Вьетнамни енгди ва ярим финалга йўл олди. Кейинги рақиб – Япония  16 00:40U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони 2:0  3 00:25Хосе Венансио Лопес Эронга қарши учрашувдан кейин қандай фикрлар билдирди?  5 23:46"Персеполис" Ўрунов гол урган ўйинда пенальтилар сериясида мағлубиятга учраб, Эрон кубогини тарк этди  3 23:20Саудия чемпионати. "Ал Ҳилол" - "Ал Фатех" 3:1   1 23:15Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд - Тожикистон 3:3 (пенальтилар 6:5)  0 23:10Футзал бўйича Осиё Кубоги. Вьетнам - Қирғиз Республикаси 2:3  0 22:58Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг (2:0) нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  39 22:11Ўзбекистон футзал термаси Осиё кубоги бронза медали учун Тожикистонга қарши ўйнайди (турнир сеткаси)  6 21:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон финал остонасида Эронга пенальтилар сериясида мағлуб бўлди  95

Россия. 20-тур. "Локомотив" ғалаба қозонди, Денисовдан голли пас Янгиликлар

Россия. 20-тур. "Локомотив" ғалаба қозонди, Денисовдан голли пас

Россия премьер лигасининг 20-туридан ўрин олган "Локомотив" - "Крилья Советов" ўртасидаги ўйин бўлиб ўтди.
Локомотив – Крилья Советов  2:1
10 март, 17.30, «Локомотив»
Голлар:
1:0 – 18 Н′Дойе,  2:0 – 77 Оздоев,  2:1 – 87 Драгун.
Локомотив – Абаев, Шишкин, Виталий Денисов, Михалик, Дюрица, Ткачев, Шешуков, Чорлука, Буссуфа (Оздоев, 59), Самедов (Майкон, 75), Н′Дойе (Павлюченко, 70).
Крилья Советов – Веремко, Ятченко, Верховцов, Амисулашвили, Цаллагов, Форбс, Горо (А. Чочиев, 72), Махмудов, Драгун, Немов, Корниленко (Кабальеро, 63).
Огоҳлантиришлар: Цаллагов (80), Махмудов (90).


                                     Матнли трансляция
                                             ЯНГИЛАШ

90+4.
Ўйин тугади. "Локомотив" 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди ва Россия чемпионатида якка пешқадам бўлиб олди
90+3. Огоҳлантириш. "Крилья Советов".
Маҳмудов
90+2.
"Крилья Советов" яна гол уриш учун ҳаракат қилмоқда.
90.
Асосий вақтга 4 дақиқа қўшиб берилди
87.
Денисов майдонда ётибди. Ҳамюртимиз ҳаводаги курашда рақиб билан тўқнашиб кетди ва майдонга ноқулай йиқилди. Унга шифокорлар ёрдам кўрсатишди ва ўйин давом этади
86. Чочиевнинг пасидан сўнг Станислав Драгун ажойиб зарба билан дарвозанинг тўққизлигини нишонга олди - 2:1.
86. ГОООООООООООООООООЛ. Драгун 2:1
85. Яна бир зарба!
Оздоев жамоаси бошлаган ҳужумни 26 метрлардан йўллаган зарбаси билан тугатди. Бу сафар унинг зарбаси кучсиз ва ноаниқ чиқди
81.
Агар "Локомотив" бугунги ғалабани сақлаб қолса 43 очко билан пешқадамга айланиб олади
79. Огоҳлантириш.
"Крилья Советов". Цаллагов
76. Роман Павлюченко рақиб ҳимоячисидан тўпни олиб қўйди ва очилиб бораётган Оздоевга узатди. Захирадан майдонга тушган Оздоев 16 метрлардан дарвозанинг узоқ бурчагини нишонга олди!
75. ГООООООООООООООООООООЛ 2:0 Оздоев
73. Ўзгариш. "Локомотив".
Самедовнинг ўрнига Майкон майдонга тушди
71. Ўзгариш. "Крилья Советов".
Горе ўрнига Чочиев майдонга тушди
70.
Ткачев чап қанотдан олдинга ўтди ва йиқилиб тушди. Ҳакам бу вазиятда ўйин қоидаси бузилмаганини кўрсатди
69. Ўзгариш. "Локомотив".
Ндойе ўрнига Павлюченко майдонга тушди
68.
Павлюченко майдонга тушишга тайёрланмоқда.
66. Хавфли вазият!
Самедов жарима тўпини амалга оширди. Унинг узатган тўпини Ндойе боши билан дарвозага йўллади, бироз ноаниқ
63. Ўзгариш. "Крилья Советов".
Корниленко ўрнига Кабальеро тушди
60. Ндойе рақиб жарима майдони ичида тўпни эгаллаб олиб орқароқда турган Ткачевга тўп узатди. Унинг тўхтатмасдан дарвозага йўллаган кучли зарбасидан сўнг Веремко тўпни қайтарди
59. Ўзгариш. "Локомотив".
Буссуфа ўрнига Магомед Оздоев майдонга тушди
56.
Чап қанотдан Цаллаговнинг зарбасини дарвозабон қайтарди. қайтган тўп яна жарима майдонига узатилди. Илья Абаев яна ўзини кўрсатди.
55.
Энди Буссуфа жарима майдони ёнидан дарвозага зарба берди, тўп Верховцовнинг юзига тегиб қайтди.
51.
Корниленко жарима майдони ёнида тўпни эгаллаб олдиб марказ томон юрди ва зарба берди. Ўта ноаниқ
50.
"Локомотив" ҳозирча тўпни эгаллаб туришда жуда катта устунликка эга: 73га 27.
49.
Майдон марказида Ткачев ва Форбс тўқнашиб кетишди, шифокорларнинг ёрдамидан сўнг ўйин давом этади
48.
Маҳмудов чап бурчакдан тўпни жарима майдонига узатди, Абаев муштлари билан тўпни қайтарди. Такрорий тўп узатиш ноаниқ чиқди.
47.
Денисов қанотда кутилмаганда йиқилиб тушди ва Горега тўпни совға қилди. Виталийга Шешуков ёрдамга елди ва ҳужумнинг олдини олди.
46. Иккинчи бўлим бошланди.

45+1. Дастлабки бўлим якунланди. Ҳозирча 1:0. Танаффус

45. Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди
44.
Ткачевнинг чамаси 35 метрладан йўллаган зарбаси Верховцовга тегди. Қорин қисмига теккани учун Верховцов майдонда ётибди. Шифокорлар унга ёрдам кўрсатишди
43.
Бурчак тўпидан сўнг Корниленко боши билан дарвозага ноаниқ зарба берди
41.
Немовнинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбаси, Абаев қўриқлаётган дарвозанинг юқорисидан ўтиб кетди
38.
Жамоалар мана шу ҳисоб билан танаффусга чиқишмоқчи шекиллик.
34.
Жавоб ҳужумчи. Маҳмудовнинг пасидан сўнг Горе чамаси 24 метрлардан дарвозага зарба берди. Тўп дарвоза тўсини устидан ўтиб кетди
33. Амисулашвили қўпол хатога йўл қўйди. Ндойе дарвозабон билан яккама якка вазиятга чиқиб бориб дарвозага зарба берди. Тўп дарвоза тўрига ташқи томондан тегди
30.
Буссуфанинг пасидан сўнг Ндойе рақиб дарвозабони билан бирга бир вазиятга чиқиб борди. Аммо тўпга биринчи бўлиб Веремко етиб келди
27.
Маҳмудов чамаси 23 метрлардан зарба берди. Абаев тўпни қайтариб юборди
25.
Денисов анча фаол! Унинг пасидан сўнг Буссуфа дарвозага зарба берди, тўп жарима майдони ичида турган ҳимоячининг қўлига тегиб қайтди. Ҳакам эса бу вазиятда пенальти белгилашни лозим топмади
23.
"Крилья Советов"нинг ҳужуми. Рақиб жарима майдонига узатилган тўпга Немов ета олмади
20.
Самедов бурчакдан тўпни ошириб берди. Дюрица ва Чорлука зарба беришга уринишди, ўхшамади.
18. Виталий Денисов чап қанотдан тўпни эгаллаб олиб тўпни жарима майдони ичига ҳаволатиб узатди. Бу ерда НДойе боши билан дарвозани ишғол қилди. Ўзбекистонлик футболчидан голли пас!
Денисов мавсумдаги ўзининг 5-голли паси бўлди
18. ГОООООООООООООООООООЛ. НДойе 1:0
16.
"Крилья"нинг ҳужуми. Корниленко жарима майдони ичида Дюрицани алдаб ўтишга уринди, бўлмади
14. Томонлар тезкор ҳужумлар ташкил қилишмоқда. Дастлаб НДойе олдинга ўтди, тўпни олиб қўйган меҳмонлар қарши ҳужум ташкил этишди. Маҳмудовнинг пасини Горо тўхтата олмади. Навбат "Локо"га. Самедов жарима майдони ёнига бориб йиқилиб тушди.
11. "Крилья Советов" жарима тўпига эга бўлди. Эмин Маҳмудовнинг ошириб берган тўпини Горо боши билан дарвозага йўллади, ноаниқ
9. Меҳмонларнинг ҳужуми, Корниленко тўп учун курашди, Дюрица тўпни қайтариб юборди. Бурчак тўпидан сўнг Немов тўпни жарима майдони ичига оширди. Абаев муштлари билан уни уриб юборди
7. "Локо" ўнг қанотдан ҳужум ташкил қилди. Шишкин ва Самедов девор услубида олдинга ўтишди. Шишкин тўпни эгаллаб олиш жараёнида рақибни йиқитди. 
5. Виталий Денисов кетма-кет уч марта ён чизиқдан тўпни ташлади. Учинчи уринишда НДойе тўпни эгаллаб жарим амайдони ичига киришга уринди. Бироқ ҳимоячига нисбатан қўпол ўйнади ва ҳужум тўхтатди
2. Самедов ўнг қанотдан бурчак тўпини амалга оширди. Ҳимоячилар тўпни қайтаришди
17:30. Ўйин бошланди


Локомотив – Крилья Советов 2:0
10 март, 17.30, «Локомотив»
Голлар:
Ндойе 18, Оздоев 75
Локомотив –
Абаев, Шишкин, Виталий Денисов, Михалик, Дюрица, Ткачев, Шешуков, Чорлука, Буссуфа (Магомед Оздоев, 59), Самедов, Н′Дойе.
Крилья Советов – Веремко, Ятченко, Верховцов, Амисулашвили, Цаллагов, Форбс, Горо, Махмудов, Драгун, Немов, Корниленко.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика