UZ

Сўнгги янгиликлар

08:39Кутганмидингиз? Тен Хаг ёзда «Манчестер Юнайтед»ни тарк этади  7 08:13Неъматилло Қуттибоев: "Цементчи" Биринчи лигада рақобат ярата олади"  1 07:48«Лестер» бир йиллик танаффусдан сўнг яна АПЛга қайтди  3 07:24Ўзбекистон кубоги. 3-тур баҳслари давом эттирилади  0 07:15ЛаЛига. "Реал Сосьедад" - "Реал Мадрид" 0:1   0 07:10Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон - Эрон 3:3 (пенальтилар 4:5)  0 07:05Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд - Тожикистон 3:3 (пенальтилар 6:5)  0 07:00Футзал бўйича Осиё Кубоги. Вьетнам - Қирғиз Республикаси 2:3  1 06:55U-23 Осиё кубоги. Ироқ - Вьетнам 1:0  0 06:50U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони 2:0  7 01:57Ла Лига. Арда Гюлер "Реал"га ғалаба тақдим қилди!  63 01:40Меҳди Тареми Италия чемпиони сафига қўшилади! (Фабрицио Романо)  3 01:24Арда Гюлер ажойиб натижа қайд этмоқда  1 01:12"Арне Слот – "Ливерпул"нинг янги бош мураббийи!" – Фабрицио Романо  12 00:55Жасур Жалолиддинов: "Бу жамоа билан анча олдин бошланган ўзаро ҳисоб-китобимиз бор эди"  12

Россия. 1-тур. "Анжи" ва "Локомотив" дуранг ўйнашди Янгиликлар

Россия. 1-тур. "Анжи" ва "Локомотив" дуранг ўйнашди

Россия премьер лигасининг 1-турида икки ҳамюртимиз тўп тепаётган клублар ўзаро тўқнаш келишди.
Хабарингиз бўлса керак, бугундан Россияда премьер лига ўйинлари старт олди. Чемпионат "Динамо" - "Волга" клублари ўртасидаги баҳс билан бошланди. Москвада кечган учрашувда томонлар жангавор дурангга имзо чекишди. Турнинг яна бир биз учун муҳим бўлган ўйини "Анжи" - "Локомотив" бундан бир неча дақиқа олдин поёнига етди. Айтиш керакки, ушбу иккала жамоада ҳам бугунги кунда миллий терма жамомизнинг асосий фигуралари ҳаракат қилмоқда. Шу боис "Анжи" - "Локомотив" ўйинига бўлган қизиқиш юқори эди.

Афсуски марказий ўйинда ҳамюртларимиз захирада қолдирилди.

Учрашув тафсилотларига қисқача тўхталадиган бўлсак, биринчи бўлимда ҳисоб очилмади. Иккинчи бўлимда биринчи бўлиб гол киритиш эса меҳмонларга насиб этди. "Темирйўлчилар"нинг тажрибали ҳужумчиси Даме НДойе 62-дақиқага келиб ўзини кўсатди ва жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқишга эришди, 0:1.

Шундан сўнг, Гусс Хиддинк жамоаси ҳам вазиятни ўнглаш учун ҳужумга зўр берди. Бунинг натижасида Анжи ҳисобни тенглаштиришга эришди. Аниқроғи Локомотив ҳимоячиси Ян Дюрица ўз дарвозасига тўп киритиб юбориб, Махачқалъаликларга ёрдам бериб юборди. Орадан бироз ўтиб, "Анжи" ҳисобда олдинга чиқиб олишга ҳам эришди. 83-дақиқада Траоре жамоасининг учрашувдаги иккинчи голини киритишган муваффақ бўлганди. Аммо улар тайёр ғалабани қўлдан бой берди. Боиси "Локомотив" учрашув охирлаб бораётганида яна битта тўп киритиб, мувозанатни тиклай олди.

Шу тариқа мазкур легионерларимизсиз ўтган ўйинда дуранг қайд этилди.


Анжи – Локомотив 2:2 (0:0, 2:2)
14 июль, 19.30, «Анжи-Арена»
Голлар:
0:1 – 62 Н′Дойе, 1:1 – 79, автогол Дюрица, 2:1 – 83 Траоре, 2:2 – 89 Павлюченко.
Анжи – Габулов, Гаджибеков, Ж.Карлос, Жусилей, Тагирбеков, Диарра (Самба, 90), Денисов, Буссуфа, Виллиан, Ионов (Траоре, 46), Это′О.
Локомотив – Гильерме, Шишкин, Чорлука, Дюрица, Янбаев, Тигорев, Тарасов, Миранчук (Ткачев, 59), Самедов, Майкон (Григорьев, 68), Н′Дойе (Павлюченко, 77).

Огоҳлантиришлар: Янбаев (25), Тарасов (74), Тагирбеков (78), Чорлука (90), Гильерме (90).  

Сайтимизнинг чемпионатлар бўлимидаги РОССИЯ да премьер лигани кузатиб бориш мумкин.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика