01 aug 20:39
News

Роналдиньо январда 8 миллион евро эвазига «Бешиктош»га ўтади

Ҳозирги кунда "Атлетико Минейро" сафида ўйнаётган машхур Роналдиньо фаолиятини Туркияда давом эттириши деярли аниқ бўлиб улгурди.

"Бешиктош" футболчи учун 8 миллион евро таклиф қилган. Ушбу трансфер клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати якунига етгач, январ ойида амалга оширилади.

Ўтган куни 33 ёшли футболчининг агенти вазифасини бажарувчи туғишган акаси Роберто де Ассиш Истанбулга етиб келиб, футболчининг шахсий шартномаси бўйича музокаралар олиб борди, дея хабар бермоқда Milliyet.

Rating:    

Comments

< show latest news
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook