UZ

Сўнгги янгиликлар

10:25«Барселона» вице-президенти Хавининг келажаги борасида расмий баёнот берди  0 10:06Хосе Венансио Лопес: «Эрон билан ўйинга тайёргарлик кўрмадик»  3 09:47Фалакнинг гардиши (Бекзод Толибов блоги)  3 09:22«Челси» Почеттинонинг ўрнига бош мураббий топди  3 08:57«Атлетик» афсонаси Икер Муниаин ёзда жамоадан кетишини маълум қилди  1 08:34Фернандо Торрес қайси жамоани бошқариши маълум  4 08:10«Барселона» «Манчестер Сити» етакчиларидан бирини 50 миллион еврога сотиб олиши мумкин  3 07:44Клопп кечаги мағлубиятдан сўнг чемпионлик имкониятлари ҳақида гапирди  7 07:20Лига 1. "Монако" - "Лилль" 1:0  1 07:15Лига 1. "Лорьян" - ПСЖ 1:4  1 07:10АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Шеффилд" 4:2  0 07:05АПЛ. "Эвертон" - "Ливерпуль" 2:0  0 07:00АПЛ. "Кристал Пэлас" - "Ньюкасл" 2:0  0 02:10АПЛ. "Ливерпуль" "Эвертон"га ютқазиб, чемпионлик пойгасидаги имкониятларини янада ёмонлаштириб юборди  24 02:00АПЛ. "Ман Юнайтед" 20-ўриндаги "Шеффилд"ни қийинчилик билан мағлубиятга учратди  32

Роберт Гай “Навбаҳор” футболчиларига таништирилди Янгиликлар

Роберт Гай “Навбаҳор” футболчиларига таништирилди

14 июлдан иккинчи даврага тайёргарлик кўришни бошлаган жамоамиз аъзолари ҳафта охирига қадар Наманганда шуғулланишади.

Дастлабки кунги машғулот олдидан футболчиларга мураббийлар штабида иш бошлаган Роберт Гай таништирилди. Шундан сўнг “Динамо” ўйингоҳида ташкил этилган машғулот бошланди. Бугундан жамоа кунига икки маҳалдан машғулот ўтказмоқда. 20 июлдан эса “Навбаҳор” ўқув-машғулот йиғинини Тошкентда давом эттиради. Футболчиларимиз пойтахтда 28 июлга қадар шуғулланишади. Тошкентдаги йиғин давомида учта назорат учрашувида майдонга тушиш кўзда тутилган. Дастлабки ўйин 21 июль куни Қаршининг “Насаф” клубига қарши бўлиб ўтади. 24 июль куни эса жамоамиз аъзолари Красногорскда Зарафшоннинг “Қизилқум” жамоаси билан куч синашишади. Айни пайтда сўнгги учрашувда жамоамизга рақиб бўлиши кутилаётган жамоа номига ойдинлик киритилганича йўқ. Шу кунларда бу масалага ҳам ойдинлик киритилади. Жамоа аъзолари иккинчи даврага тайёргарликнинг сўнгги босқичини Наманганда ўтказишади. Намангандаги йиғин давомида “Андижон” жамоаси билан ўртоқлик учрашувини ўтказиш ҳам кўзда тутилган.

Жамоадаги ўзгаришлар хусусида тўхталадиган бўлсак, иккинчи даврада Расул Шуҳратов ва Обид Ҳакимовлар “Навбаҳор” шарафини ҳимоя қилмайдиган бўлишди. Мавсумлар оралиғида жамоамиз таркибидан ўрин олган ушбу футболчилар ўзларига билдирилган ишончни оқлай олишмади. Асосий таркибда соғлом рақобатни юзага келтириши кўзда тутилган ушбу футболчилар ёшлар жамоаси сафида ҳаракат қилишга мажбур бўлишди. Ҳакимов асосий таркибда битта ўйинда майдонга тушиб, 45 дақиқа ҳаракат қилган бўлса Шуҳратов икки учрашувда атиги 60 дақиқа ҳаракатланди холос. Дастлабки кунги машғулотда сафга ҳуқуқий жиҳатдан Қозоннинг “Рубин” клубига тегишли бўлган Аюбхон Гаппаров қўшилди. Ёдингизда бўлса ўтган мавсумнинг иккинчи қисмида Тошкентнинг “Локомотив” клуби билан шартнома тузган футболчи мавсумлар оралиғида яна Қозонга йўл олганди. Наманган футболи тарбияланувчиси бўлган Гаппаров навбатдаги мавсумнинг иккинчи ярмини “Навбаҳор”да ўтказиши мумкин. Айни пайтда таркибни кучайтириш мақсадида бир қатор футболчилар билан музокаралар олиб борилмоқда. Ушбу футболчиларни жамоанинг Тошкентдаги йиғинида таркибга қўшилиши кўзда тутилган.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика