UZ

Сўнгги янгиликлар

17:07U23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони учрашувига превью. Саудияни бир маротаба ютганмиз, улар эса бизни уч марта  1 16:58Кварацхелия янги мавсум "Барселона" футболчисига айланиши мумкин  1 16:32"Оч бўрилар" овга чиқмоқда  6 16:30Ўзбекистон кубоги. "Нефтчи" – "Металлург" 1:1 (матнли трансляция)  2 16:26Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" - "Сўғдиёна" 1:3 (онлайн ҳисоб)  11 16:25Ўзбекистон Кубоги. "Қўқон-1912", "Арал" ва бошқа жамоалар ўйинлари давом этмоқда  2 16:15Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистондан мағлуб бўлган Вьетнам Қирғиз Республикасига ҳам ютқазди  5 15:59U-23 Осиё Кубоги. Индонезия Корея Республикасини мусобақадан чиқариб юборган драматик ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 15:40Ўзбекистон футзал МТЖ Эронга қарши қандай либосда ҳаракат қилади?  1 15:13ПСЖ Франция чемпионати рекордини ўрнатди  1 14:49"Порту" Сержиу Консейсау билан шартномани узайтирди. Унга "Милан" қизиқаётганди  0 14:21АПЛ жамоалари "Шахтёр" ярим ҳимоячисига даъвогар  0 13:55Ўзбекистон U-23 термасининг Саудия Арабистонига қарши тахминий таркиби билан танишинг  54 13:50Футзал бўйича Осиё Кубоги. Афғонистон Ироқни уйига кузатиб қўйди  6 13:22Шенсни "Ювентус" билан шартномасини узайтиришдан бош тортди  6

Роберт Гай: "Андижон"га қўлимдан келганича ёрдам бераман Янгиликлар

Роберт Гай: "Андижон"га қўлимдан келганича ёрдам бераман

Янги йил байрамидан сўнг “Навбаҳор”ни шуғуллантираётган Роберт Гай энди янги жамоада иш бошлади.
У “Андижон” мураббийлар штабидан жой олди. 14 январь куни Гай андижонликлар билан биринчи машғулотда иштирок этди. “Андижон”га ўтиши ҳақида мураббий билан қисқача суҳбатлашдик.

- Тўғрисини айтсам, “Андижон”га ўтишим тез фурсатда ва кутилмаганда рўй берди, - сўз бошлади Гай. -  Шу боис менга ҳозир бироз қийин бўлади. Янги муҳитга мослашишим учун менга озгина вақт керак. Мен жамоага ёрдам бериш мақсадида келдим. Шунинг учун қўлимдан келганча ёрдам беришга тайёрман. Асосий мақсадимиз эса натижа кўрсатиб мухлисларни хурсанд қилишдир. Менинг фалсафам шундайки, футболчи биринчи навбатда ўйин кўрсатиши лозим. Пул эса иккинчи даражали масаладир. Афсуски, ҳозирги футболчиларда пул биринчи ўринга чиқиб қолган. Бу албатта нотўғри. Чунки футбол мухлислар учун ўйналади ва уларнинг хурсанд қилишим керак. Бизнинг асосий вазифамиз ҳам ишқибозларни хушнуд этишдир.

- Сизнинг жамоадаги вазифангиз нималардан иборат бўлади?
- Азамат Биродаровичга машғулотларда ва ҳар тарафлама ёрдам бераман. Бош мураббийнинг ўз мақсади ва режалари бор. У билан ҳамфикр ишлаган ҳолда вазифани бажаришга ҳаракат қиламиз.  Абдураимов билан яхши муносабатдаман. У билан илгари битта клубда тўп сурганмиз. “Навбаҳор”дан кетишимни айтганимда у мени бирга ишлашга таклиф қилди.

- Бундан бир неча кун олдин “Навбаҳор”да ишлаётгандингиз. Вазият бундай ўзгаришини кутмаганмидингиз?
- Мураббийнинг тақдири шунақа бўлади. Бугун бу ерда, эртага бошқа жойда ишлаши мумкин. Намангандан ёмон хотараларим қолмади. У ерда ҳамма билан яхши муносабатда эдим. Шунинг учун улардан хафа эмасман. Бахтиёр Ашурматов бош мураббий этиб тайинланганидан кейин ўзимни ноқулай ҳис қилдим ва кетишга қарор қилдим.

- Сизга бош мураббийликни таклиф қилишларини кутганмидингиз?
- Ҳа, декабрь ойида раҳбарият билан учрашганимда бош мураббийликни менга топширишларини айтишганди. Менг шунга яраша ўз режаларимни тузиб қўйгандим. 6 январдан эса ишга киришгандим. Кутилмаганда ўзгариш рўй берди. Дастлаб Александр Мочинов келишини айтишди. Лекин нима сабаб бўлди билмадим, Мочиновни ишлаши амалга ошмади ва у Тошкентга қайтиб кетди. Шунда раҳбарият ишни ўзим давом эттиришимни маълум қилди. Бироқ кейин Ашурматов пайдо бўлди. Менга селекционер мураббий ёки ўринбосарлар билан ишлашни таклиф қилишмоқчи эди. Аммо ўзим буни хоҳламадим.

- “Навбаҳор”даги фаолиятингизни қандай баҳолайсиз?
- Қўлимдан келганча ишлашга ҳаракат қилдим. Қандай ишлаганимга раҳбарият баҳо бериши мумкин. Агар қонишмаганида мени яна чақиришмасди. Жамоада иқтидорли ёшлар жуда кўп. Мен фақат уларни ўйлаб ачинаман. Чунки футболчилар ҳам ҳар йили мураббий алмашишидан зерикишди. Ҳар бир мураббийнинг ўз тактикаси бўлади. Мураббийнинг услубига мослашиш учун вақт керак бўлади. 3 ойда мураббий алмашаверса, футболчи ҳам қайси бирига мослашишга қийналади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика