Latest news

23 apr 17:47
News

Ретро. Ривалдо, Луизао ва Вильянуэва ўзбек чопонида (Фото)

2008 йил “Бунёдкор” сафига қўшилган бразилиялик машҳур футболчи Ривалдо олий лигадаги илк учрашувини сафарда “Машъал”га қарши ўтказган, ўшанда Ривалдонинг иккита голи тошкентликларга 2:0 ҳисобидаги ғалабани тақдим этганди.
Ўйинда олдин эса “Машъал” футбол клуби раҳбарияти томонидан Ривалдо, Луизао, Хосе Луис Вильянуэва, шунингдек, маълум муддат Муборакда фаолият олиб борган Миржалол Қосимовга катта эҳтиром кўрсатилиб, уларга ўзбек зарбоф чопони кийдирилганди.

Шу йилнинг сентябрь ойида ушбу воқеага ҳам олти йил бўларкан. Ўша пайт интернетда чиққан фото оддий кўринган бўлса-да, ҳозир кўрганингизда бошқача туйғуларни қамраб олса ажаб эмас.

Сурат муаллифи: Хайрулла Холиқов.
Rating:    

Comments

< show latest news
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook