UZ

Сўнгги янгиликлар

15:10ПСЖнинг 2 нафар футболчиси сафга қайтди  0 14:45Про лига. "Олимпик-MobiUz" – "Машъал". Таркиблар маълум  0 14:08Шенсни "Юве"да қолиши учун маоши камайишига рози бўлиши керак  0 13:40Гризманн қайтди  1 13:21Дилмурод Назаров хотирасига бағишланган "Наврўз Кубоги-2024" мусобақаси қандай ўтди?  2 13:09"Бавария" "Штутгарт" вингерига кўз тикди  0 12:46"Манчестер Юнайтед" Каземирога ўринбосар топди  2 12:20Эшитдик-да! ФИФА "Бунёдкор"га илк санкцияни қўллади  20 11:48Клоппнинг ассистенти "Аякс" бош мураббийига айланиши мумкин  1 11:24Ўзбекистон – Гонконг учрашувида майдонга югуриб тушган мухлислар маъмурий жавобгарликка тортилди, 2 нафар шахс 5 суткага қамалди  22 10:57Пеп Гвардиола «Манчестер Сити»даги келажаги борасида бир қарорга келди  6 10:28«Бавария» Алонсони қўлга кирита олмаганидан сўнг бошқа бир топ мураббий билан шартнома тузмоқчи  1 10:00ЦСКА устози РПЛнинг энг кучли футболчиси кимлигини айтди  8 09:3410 ойга четлатилган Тонали яна узоқ муддатга дисквалификация қилиниши мумкин  3 09:10«РБ Лейпциг» грандлар қизиқаётган футболчига нарх қўйди  1

Ренат Байрамов: "Истиқлол"да фақат бир давра ўйнасам керак Янгиликлар

Ренат Байрамов: "Истиқлол"да фақат бир давра ўйнасам керак

Ўзбекистон терма жамоаси собиқ ярим ҳимоячиси Ренат Байрамов биринчи лига вакили ҳисобланган Тошкентнинг "Истиқлол" жамоасида кўрикдан ўтмоқда.
Бу ҳақда футболчининг ўзидан маълумот олиш мақсадида "Истиқлол" ҳамда "Қўқон-1912" жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашувига ташриф буюрдик.

- Бугун "Истиқлол" сафида майдонга тушдингиз, клуб билан келишувга эришдингизми?

- Ҳозирча кўрикдан ўтаяпман, аниқ бир нима дея олмайман.

- Агар кўрикдан ижобий ўтсангиз жамоа сафида қанча муддат қоласиз?
- Менимча, "Истиқлол" таркибида фақат бир давра ўйнасам керак. Лекин, клуб раҳбарияти билан бу борада гаплашганимизча йўқ, шунинг учун аниқ муддатни айта олмайман. Балки бутун мавсумни шу жамоада ўтказарман. Фаолиятимни "Истиқлол"да давом эттиришим раҳбарлар билан суҳбатлашганимиздан сўнг маълум бўлади.

- Бошқа жамоалардан таклиф борми?
- Олий лига клублари учун "заявка" тугади, шунинг учун ҳам таклифлар йўқ. Ҳозир "Истиқлол"даман ва кўп эҳтимолки, шу ерда қолсам керак.

Эслатиб ўтамиз, Ренат Байрамов ўтган йилги мавсумни Жиззахнинг "Сўғдиёна" клуби таркибида ўтказган. Ярим ҳимоячи 2013 йил олий лигада 15та ўйинда майдонга тушиб 6та гол уришга эришган.

Толибжон Қосимов суҳбатлашди

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика