11 may 22:30
News

"Реал" чемпионликдан умидини узди

Испания примеросининг 37-туридан ўрин олган "Сельта" - "Реал" учрашувидан матнли трансляция бошланмоқда.
Ушбу саҳифада ўйиннинг матнли трансляциясини кузатиб бориш мумкин. Бундан ташқари "Эльче" - "Барселона" ва "Атлетико" - "Малага" учрашувларидаги натижа шу ерда бериб борилади.

                                 МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
                                             ЯНГИЛАШ



Барчага эътибор учун ташаккур! Бугун хизматингизда Шаҳбоз Беғамов бўлди. Кейинги учрашувлар сайтимиз орқали ғойибони кўришгунча соғ-саломат бўлинг, Азиз футбол ишқибозлари!

Учрашув якунланди! "Реал" эса чемпионликдан умидини узишга мажбур! Мадридликларга бу мавсумда Испания чемпиони бўлиш насиб этмади!

92` "Сельта" жамоаси "Реал"ни жарима майдончаси ичига "қамаб" қўйишди!

90` Учрашувга 3 дақиқа вақт қўшиб берилди.

89` "Сельта"нинг хавфли ҳужуми! Диего Лопез икки марта жуда кучли зарбани бартараф этди ва жамоасини йирик мағлубиятдан қутқариб қолди.

88`
Виллианнинг зарбасини Альварес ортиқча қийинчиликсиз ушлаб олди.

87`
"Реал" футболчилари ҳеч нарса қила олишмаяпти...

85`
"Реал"нинг навбатдаги ҳужуми ва яна бесамар якунланмоқда.

83` Ильяррамендининг кучли зарбасини Альварес бартараф этди.

80`
Ҳозирча қолган ўйинларда  "Эльче" - "Барселона" 0:0, "Атлетико" - "Малага" 1:1 ҳисоблари қайд этилмоқда. Ҳаммаси "Барселона" жамоасига фойдасига хизмат қилмоқда. Чемпионлар лигаси финалчилари эса бугун ўзларига ўхшашмаяпти.

78`
Серхио Рамос тартибни бузгани учун огоҳлантирилди. "Сельта"дан Кабраль ҳам сариқ карточкага эга чиқди.

75`
Бугунги ўйин "Сельта" истагандек ўтмоқда. "Реал" Роналдо ва Бэйлсиз "Сельта"га қаршилик қилишга қийналиб қоладиган жамоага ўхшаб қолган.

72`
"Сельта" бош мураббийи собиқ "Барселона" футболчиси Луис Эприке бугун "Реал"ни мағлуб этмоқда.

70`
"Реал" бугун мактаб баҳосида "2"га лойиқ ўйнамоқда!

68` "Реал"да ўзгариш. Каземиро ўрнига Жозе Виллиан тушди.

65` ГОЛ! Қўшни ўйинда ҳам гол киритилди. "Малага" "Атлетико" дарвозасини ишғол этмоқда! "Малага" таркибидан Саму Куртуани ранжитишга эришди.


63` ГООООООООООООЛ! ШАРЛЕС! 2:0! Хаби Алонсодан энди ёш болаларча хато! "Реал" футболчилари бугун нималар қилишмоқда? Алонсо Шарлесга шундайгина тўпни ўз жарима майдончаси олдида соқға қилди ва Шарлес иккинчи голни яна Диего Лопезни алдаб ўтиб киритди!


61` "Реал" бугун кўп маротаба бурчак тўпларини амалга оширди. Лекин улардан ҳеч бири мадридликларга наф келтирмади.

58`
"Сельта" таркибида ўзгариш. Агусто Фернандез ўрнига Алекс Лопез майдонга тушди.

56` Пенальти?  Диего Лопез "Сельта" ҳужумчисига нисбатан қоидани бузган эди. Аммо ҳакам бу вазиятда ҳеч нарса бўлмади деб топди. Такрорий лавҳа эса аксинча бўлганини кўрсатмоқда.

53` Альваро Мората!!!! Альварес!!!! Кучли заба ва ажойиб "сейв"!

51` "Реал" гол урди. Аниқроғи, Рамос ўйиндагн ташқари ҳолатда туриб рақиб дарвозасини ишғол этди. Қанот ҳаками бу вазиятда ҳаммасини кўриб турган эди.

49`
"Реал" кичик устунлик билан иккинчи таймни бошлади. Тўп мадридликларда. Хедиранинг тўп оширишидан сўнг рақиб ҳимоячилари тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди. Бурчак тўпидан кейин эса "Реал"да гол уриш имкони пайдо бўлганди. Аммо тўпга зарба берадиган футболчи топилмади меҳмонларда.

46` Иккинчи бўлим бошланди!

45` Биринчи бўлим тугади. ТАНАФФУС!

44` Серхио Рамоснинг хатоси ҳозирча ўйиндаги вазиятни юзага чиқаришда катта ёрдам берди. "Сельта" рақибига нисбатан мазмунлироқ ўйнаётганди.

43` ГОООООООООООЛ! Шарлес!!!! 1:0! Серхио Рамос боғча боласидек хатога йўл қўйди ва тўпни ўз жарима майдончаси олдида рақибига олдирди. Шарлес эса Диего Лопесни ҳам алдаб ўтди ва ўзининг кучли зарбаси билан дарвозага тўпни жойлади! 

39`
"Реал"нинг навбатдаги ҳужуми самарасиз якун топди.

36` Иско! Ниҳоят ушбу футболчи рақиб дарвозаси томон зарба бериш кераклигини ёдга олди ва яқин бурчакни кўзлади. Лекин Альварес бу вазиятда яхши ҳаракат қилди.

34`
"Реал" тўпни ўз жарима майдончаси атрофида сақлаб турибди. Ҳужумга ўтмаяпти, ёки бошқача айтадиган бўлсак "Сельта" бугунги "Реал"га ҳозирча имкон бермаяпти.

32`
Карло Анчелотти хаёлан Чемпионлар лигаси финал учрашуви ҳақида ўйламоқда шекилли. Испанияда чемпионлик масаласи энди уларнинг қўлларида эмас ва мадридликлар мамлакат чемпионлигидан умидларини узишган кўринади...

30`
Нолито мезбонлар таркибидаги энг фаол футболчилардан бири бўлмоқда. "Реал"дан эса ҳозирча ҳеч бир футболчини ажратиб кўрсатиш қийин.

28`
Мората ниҳоят "Сельта" дарвозаси томон зарба йўллади. Ўткир бурчакдан тепилган зарбани Альварес бартараф этишни уддасидан чиқди.

26`
"Сельта"нинг ҳужуми. Нолито бу вазиятда ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетган экан. Мезбонлар фаоллашишди. Меҳмонлар эса аксинча.

24`
Каземирога нисабатан қўполлик ишлатилди. "Реал" футболчисига тиббий ёрдам кўрсатилади. Ҳакам эса айбланувчини кечирди.

22`
"Реал" бугун ғалаба учун майдонга тушганми? Жамоа ўйинида етарли иштиёқ ва шижоат сезилмаяпти.

19` 
Рафинья Диего Лопес зерикиб ўтирганлиги кўрди ва кзоқдан зарба йўллади. Диего Лопес учун бу зарба "эрмак" бўлди дейиш мумкин. Ҳозирча бу учрашувда бошқа эътиборга молик воқеалар бўлмаяпти.

17`
"Реал" тўпни ўзида сақлаб турибди. Лекин рақиб жарима майдончаси олдида етарлича вазиятлар ярата олмаяпти Карло Анчелотти шогирдлари.

15` Ҳозирча параллель тарзда кечаётган "Эльче" - "Барселона" ва "Атлетико" - "Малага" ўйинларида ҳам ҳисоб очилгани йўқ.

14`
"Реал" яна бурчак тўпи тепди ва яна бефойда кетти бу уриниш.

11`
"Реал" жамоаси бугун учта етакчи футболчисиз ўйнамоқда ва уларнинг йўқлиги билинмоқда. Роналдо, Бэйл, Пепе ва Бензема бугун асосий таркибга киритилмаган.

9`
"Сельта"нинг ҳужумини Рамос тўхтатиб қўйди ва у ўз жамоаси ҳужумини бошлаб берди.

7`
"Сельта" учрашувдаги ўзининг илк ҳужумини амалга оширди. "Реал" ҳимоячилари эса тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборишди. Бурчак тўпидан эса мезбонлар самарали тарзда фойдалана олишмади.

5` "Реал" бурчак тўпини амалга оширди. Лекин бу вазиятда "Сельта" ҳимоячилари яхши ҳаракат қилишди ва хавфни бартараф этишни уддасидан чиқишди.

3` "Реал" жамоаси тўпни ўз назоратида ушлаб турибди. "Сельта" ҳозирча ҳимояга кўпроқ эътибор қаратмоқда.

Учрашув бошланди!


Шунингдек, "Атлетико" - "Малага" ва "Эльче" - "Барселона" ўртасидаги учрашув натижалари ҳам ушбу саҳифа орқали ёзиб борилади. Биздан узоқлашманг! Ҳа айтангча, бугун Сизнинг хизматингизда Шаҳбоз Беғамов бўлади.

Ассалому алейкум қадрли футбол ишқибозлари! Бугун Испания чемпионатининг 37-туридан ўрин олган "Сельта" - "Реал" баҳсини сайтимиз орқали матнли онлайн тарзида шарҳлаб борамиз!

- Ўйинлар соат 22:00да бошланади.



Эльче – Барселона 0:0 (ўйин тугади)
11 май, 22.00, «Мартинес Валеро»
Эльче – Ману Эррера, Пелегрин, Ломбан, Суарес, Сисма, К. Санчес, Р. Перес, Мендес Родригес, Хави Маркес, Хиль, Коро.
Барселона – Хосе Пинто, Серхи Гомес, Бартра, Маскерано, Дани Алвес, Педро, Иньеста, Санчес, Фабрегас, Адриано, Месси.

Атлетико – Малага 1:1 (ўйин тугади)
11 май, 22.00, «Висенте Кальдерон»
Голлар
: Саму (65), Алдервейрелд (74)
Атлетико – Куртуа, Хуанфран, Миранда, Алдервейрелд, Филипе Луис, Габи, Тиагу, Коке, Р. Гарсия, Туран, Вилья.
Малага – Кабальеро, Элизеу, Велигтон, Анхелери, Антунеш, Камачо, Дардер, Самуэль, Дуда, Амрабат, Санта Крус.

Сельта – Реал Мадрид 2:0 (ўйин тугади)
11 май, 22.00, «Балайдос»
Голлар
: Шарлес (43, 63)
Сельта – С.Альварес, Хони Кастро, Иньиго Лопес, Фонтас, Ауртенече, Крон-Дели, Рафинья, Фернандес, Орельяна, Нолито, Шарлес.
Реал Мадрид – Диего Лопес, Арбелоа, Рамос, Начо, Марсело, Каземиро, Хедира, Иско, Алонсо, Модрич, Мората.
Rating:    

Comments

< show latest news
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook