UZ

Сўнгги янгиликлар

12:05«Реал Мадрид» футболчиси: «Манчестер Сити» биздан кўра яхшироқ футбол ўйнади»  5 11:40«Ювентус» судда ютқазди. Энди Италия жамоаси Криштиану Роналду катта миқдорда товон тўлайди  1 11:23Франция вазири Килиан Мбаппенинг ПСЖдан кетиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди  0 10:53U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистонлик ҳакамлар 2-турнинг иккита учрашувида ишлашади  1 10:27Sofascore. Майдонда 20 дақиқа ҳаракат қилган Ғаниев энг яхшиларидан бири бўлди  0 10:02«Реал Мадрид» чемпионлар «қотили». Мадридликлар ЧЛ рекордини ўрнатди  54 09:38Париж сари «юриш» бошланди. Ўзбекистон U-23 — Малайзия U-23 ўртасидаги учрашувдан ГАЛEРEЯ  1 09:10EЧЛ. Ҳафта футболчиси бўлишга номзодлар эълон қилинди  11 08:46Гвардиола: «Ман Сити» бугун ҳар томонлама ажойиб эди»  48 08:20Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?  12 07:53EЧЛ. Кечаги учрашувларнинг «Man of the match»лари маълум  15 07:37БАА чемпионати. «Шабаб Ал Аҳли» меҳмонда мағлуб бўлди. Ғаниев захирадан майдонга тушди ва ассист қайд этди  0 04:45Чемпионлар лигаси 1/4 финал. "Манчестер Сити" - "Реал Мадрид" 1:1 (Пенальтилар 3:4)   11 04:40Чемпионлар лигаси 1/4 финал. "Бавария" - "Арсенал" 1:0   2 04:35ОЧЛ. "Ал Айн" - "Ал Ҳилол" 4:2   1

Равшан Муқимов: "Динамо" характер кўрсата олди" Янгиликлар

Равшан Муқимов: "Динамо" характер кўрсата олди"

Бугун бўлиб ўтган "Динамо" - "Локомотив" (1:0) учрашувидан сўнг ҳар икки жамоа бош мураббийлари матбуот анжуманида иштирок этди.
Дастлаб йиғилганлар саволларига "Локомотив" мураббийи Равшан Муқимов жавоб қайтарди.

"Бу футбол ва ўйин шунга муносиб бўлди. Ҳар икки жамоага ҳам очколар жуда зарур эди. "Локомотив" чемпионлик учун курашаётган бўлса, "Динамо" охирги поғоналардан қочишга ҳаракат қилмоқда. Шундай ўйин бўлишини кутаётган эдик ва мана икки ўйиндирки бизга омад  келмаяпти. Вазиятларни яримидан ҳам фойдалана олмадик. Уларда битта вазият бўлди ва гол уришди, шунинг учун бу футбол. “Динамо”ни ғалаба билан табриклайман" - дея ўйин ҳақида фикрларини билдириб ўтди Равшан Муқимов.

- Учрашувдан сўнг мураббийлар видеомарказда ўйин видеосини қайтадан муҳокама қилиб чиқишди. Қандайдир эътирозлар бор эдими?
- Ҳеч қандай эътироз йўқ буни фақатгина ўзимиз учун кўрдик. Ҳакамлар яхши бошқариб боришди.

- Фарҳод Тожиев бу йил майдонга туша оладими?
- Йўқ, афсуски бу йилги мавсумда майдонга тушмайди. Аҳволи жуда жиддий ва кечагина Германиядан қайтиб келди.

- Учрашув олдидан "Динамо"ни қандай ҳисобда мағлуб этамиз деб ўйлаган эдинглар?

- Бугун фақат ютамиз деб келгандик. Бугунги учрашувда характер биринчи ўринга чиқди. "Динамо" ҳақиқий характер кўрсата олди.  Тажриба эса ғалабага етарли бўлмади. Дарвозабонни алоҳида таъкидлаган бўлар эдим. Мельничук учта яққол голдан жамоасини сақлаб қолди.

- Чемпионлик учун курашаётган "Локомотив" кетма-кет мағлубиятга учрамоқда. Жамоани чемпионликка ҳаракатини қандай баҳолар эдингиз?

- Ҳали олдинда олтита тур бор ва кураш энди бошланди. Кўраяпсизлар ҳар турда  катта сенсациялар бўлмоқда. Қолган турлар кескин ўтишига шубҳаланмасак ҳам бўлади.

- Жамоанинг ўйинида пасайиш кўргандек бўлдик. Бу нима билан боғлиқ ёки рақибни менсимасликмиди бу?

- Жамоамизга шиддат етишмади. Ўйиндан олдин йигитлар ютамиз деган эди ва жазоланди. Психология жиҳатидан яна қайта ишлаймиз.


Ҳумоюн Давуров ёзиб олди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика