UZ

Сўнгги янгиликлар

00:05ЖЧ-2018. Россияга Хитойдан 100 мингга яқин мухлис келиши кутиляпти  21 23:40Ван Гал Голландия терма жамоасига маслаҳатчи сифатида қайтадими?  7 23:10Olamsport: Учинчи жангидаёқ чемпионлик камарини қўлга киритган Ломаченко ҳақида ёҳуд Фазлиддин унга ўхшай оладими?  5 22:45“Арсенал” Португалия терма жамоаси дарвозабонига харидор  10 22:32Спортчилар ижтимоий тармоқларда  10 22:15Месси Альбанинг “Барселона”дан кетишига қарши бўляпти  11 21:39ФОТОГАЛЕРЕЯ. Ўзбекистон - Қатар. Ўйинолди машғулот  54 21:24Жесси Лингард МЮ билан шартномани узайтирмоқчи  4 20:56"Барселона" Ракитични Коутиньога алмаштирмоқчи  14 20:29Франческо Тольдо: "Доннарумма - ажойиб футболчи, лекин терма жамоа Буффон билан кучли"  14 20:02Дибала умумий гуруҳга қайтди  4 19:35Бен Гибсон "Мидлсбро"ни тарк этиши мумкин  4 19:10Olamsport: "Uzbek Tigers" жанги учун промо-ролик, велоспорт бўйича янги турнир бошланди ва бошқа хабарлар  5 19:08Марсело Брозович Эстонияга қарши ўйнамайди  1 19:02Ўзбекистон Кубоги. "Сурхон" - "Қўқон-1912" 0:2 (видео)  4

12 апр 19:45
Янгиликлар

Равшан Ҳайдаров: "Танлаган тактикамиз бугун иш берди"

"Андижон" - "Динамо" (2:3) баҳси поёнига етгач матбуот анжумани ташкил этилди. Унинг биринчи қисмида самарқандликлар устози Равшан Ҳайдаров журналистлар саволларига жавоб бериб ўтди.
- Ўйин мухлисларга ёқди деб ўйлайман. Аввало майдоннинг холати яхши эмаслиги мазмунли ўйин кўрсатишимизга халал бериши мумкинлиги учрашувдан олдин бизни хавотирга солганди. Лекин шунга қарамай бугун ҳар иккала жамоа ҳам ғалаба учун жиддий курашди. Гарчи комбинацион ўйин намойиш этиш имкони бўлмаган эрсада, майдоннинг ҳар бир қарич ерида жанг бўлди. Аслида ҳам бундай нам майдонларда кураш икки ҳисса ортади. Мана шундай руҳда ўтган ўйинда омад бизга кулиб боқди. Бугун шогирдларим тўғри ўйин кўрсатишгани учун ҳам ғалабани илиб кетдик деб ўйлайман. Лекин бунинг акси бўлиши мумкин эди, - деб гап бошлади Равшан Ҳайдаров.

- Ҳисоб 2:1 кўринишга келтирилганидан кейин ҳам ғалабадан умидни узмадик. Чунки ҳар бир баҳсга фақат ғалаба учун майдонга чиқамиз. Боз устига бу йил таркибимиз яхши шакллантирилди. Қишки тайёргарлик ҳам кўнгилдагидек ўтди.

- Мазкур ўйиндан олдин таркибда жиддий муаммолар бор эди. Хусусан Зайниддин Тожиев, Акмал Холмуродов ҳамда Аваз Агалиев ўтган ўйинда жароҳатга йўлиққанди. Шу боис уларни бугун захирадан туширдим. Мени хурсанд қилгани шунга қарамай бугун бу футболчилар захирадан тушиб ўйинимизни кучайтира олди.

- Етакчи ўйинчиларнинг айрим паллаларда жамоага ёрдам бера олмаётганида уларнинг ўрнида ҳаракат қилаётган бошқа футболчиларимиз буни билинтирмасликка ҳаракат қилаётгани тўғри йўлдан кетаётганимизни англатади.

- Зайниддин Тожиевни кичик жароҳати бўлишига қарамай учрашув охирларида майдонга туширдим. Тажрибали ҳужумчи баҳс охирларида рақиб ҳимоячиларига босим ўтказа олди ва биз якунда ғалабага эришдик. Бунда Тожиевнинг ҳам хизмати катта бўлди.

- Бундай майдонда ўйнаб Андижоннинг ўйин сифатига тайинли бир баҳо бериш қийинроқ. Балки бу жамоанинг йигитлари бир-бирлари билан ҳалигача тўлиқ тушуниб кетишлари қийин кечаётгандир. Бу нарсарлар ўткинчи деб ўйлайман. Бугун бизга омад кулиб боқди. Мезбонлар иккинчи бўлимда ҳарактер кўрсатиб иккита тўп киритишга муваффақ бўлди.

- Ғалаба қозонганимизда тўғри тактика танлаганимиз муҳим ўрин тутди. Учрашувдан олдин ёғиб ўтган ёмғир, Андижоннинг шу кунгача ўтказган ўйинлари, маҳаллий мухлисларнинг қўллаб-қувватлаши ҳамда унинг турнир жадвалидаги ўрнини билгандик ва бизга бу кучли босим туғдиришини сезгандик. Шунга мос равишда тактика ишлаб чиқдик. Учрашувдаги биринчи гол айнан олдиндан режалаштирилган тактика бўйича киритилди. Учрашувнинг қолган дақиқаларида ҳам бир нечта вазиятларни содир этдик. Буларнинг ҳаммаси тўғри тактика танлай олганимиздандир, - дейди Ҳайдаров.

Исломбек Рустамбеков ёзиб олди.
Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Ўзбекистон учун!
Барчангизни аччиғингиз келгани рост...  167
Самвел Бабаян: "Ҳайкал ҳозирча керак эмас"
Ўзбекистон - Қатар учрашувидан олдинги матбуот анжуманида мезбонлар...  174
Сурия - Ўзбекистон "Instat" таҳлилида
Жаҳон футболида етакчилик қилаётган "Instat" ташкилоти...  135
Ўзбекистон - Қатар. Иккала жамоада биттадан йўқотиш бор
28 март куни ЖЧ-2018 саралаши доирасидаги Ўзбекистон - Қатар учрашуви ...  105
������.�������

Выберите страну:

Mamlakatni tanlang:

Выберите язык новостей:

Yangiliklar tilini tanlang: