UZ

Сўнгги янгиликлар

15:30Ўзбекистон Кубоги. Сирдарё ФА – "Нефтчи". Таркиблар маълум  0 15:00Ибороҳимҳалил Йўлдошев: "Қайрат" жамоаси мени илиқ кутиб олди ва жамоага яхши киришиб кетдим. Корея ва Япония терма жамоалари Осиё кубогида фаворит"  0 14:58Нагельсманн "немис машинаси" билан шартномани узайтирди  0 14:32Футзал бўйича ФИФА Жаҳон чемпионати-2024 мезбон шаҳарлари эълон қилинди  8 14:15Ўзбекистон клублари нега доим футболчилардан қарз бўлаверади? Камолиддин Мурзоев билан интервью  4 14:07Ўзбекистонлик ҳакам футзал бўйича Осиё Кубоги 2-турига тайинланди  0 13:51"Бавария" ҳимоячиси ёзда жамоани тарк этишни истамаяпти  0 13:25"Барселона" ярим ҳимоячиси билан шартномани узайтирмоқчи  0 12:57"Реал" вингери "Барселона"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин  4 12:30МЮ ҳужумчисига харидорлар маълум қилинди  1 12:05Неймар ижтимоий тармоқларда Мбаппени ҳақорат қилди  10 11:43Ўзбекистон футзал терма жамоасининг Ироққа қарши учрашувини баҳрайнлик рефери бошқаради  4 11:22"Пахтакор-79" ПФЛ талабини бажармагани учун Биринчи лигадан четлаштирилиши мумкин  5 10:47Шерзод Эсанов: «Биз Андижон халқи ва »Андижон« мухлислари учун бор кучимизни майдонда берамиз»  9 10:20«Манчестер Сити»нинг ёзги асосий трансфер мақсади маълум  16

Равшан Ҳайдаров: "Шундай ажойиб ўйинни мухлислар кўрмагани ачинарли" Янгиликлар

Равшан Ҳайдаров: "Шундай ажойиб ўйинни мухлислар кўрмагани ачинарли"

Ўзбекистон кубоги 1/8 финали дастлабки учрашуви доирасидаги "Динамо" - "Металлург" (3:3) ўйинидан сўнг майдон эгалари бош мураббийи Равшан Ҳайдаров ўз фикрларини билдирди.
"Ўйин жуда қизиқарли ўтди. Афсуски мана шундай ажойиб баҳсни мухлислар кўра олишмади", - деб гап бошлади Ҳайдаров.

"Лекин ҳар иккала жамоа футболчилари очиқ футбол намойиш этишди. Ёш шогирдларимнинг хатолари оқибатида бугун ғалаба қозона олмадик. Дастлаб иккита гол ўтказиб юбордик, сўнгра ҳисобда олдинга чиқиб олдик. Лекин барибир ғалабани сақлаб қололмадик".

"Бугунги баҳсда бир қатор асосий футболчиларим ўйнашмади. Маматказин, Бобожонов жароҳат туфайли бугун майдонга тушишмади. Ўйлайманки, бугунги баҳсда Абдусалимов ва Азимов ўзидан ёмон таассурот қолдиришмади. Бироқ тажрибалари камлиги туфайли гол ўтказиб юбордик".

"Кейинги ўйиндан олдин имкониятларимиз мутлақо тенг. Бекободда ҳам шундай ўйин намойиш этиш мумкин. Шу боис ҳозирча ҳеч бир жамоада устунлик йўқ".

"Бугун ўйин мухлисларсиз ўтгани албатта таъсир қилди. Футболчиларнинг руҳиятига таъсир қилди. Айниқса мезбон жамоа учун қийин. Сабаби бундан олдинги ўйинларда футболчиларим мухлислар далдасига ўрганиб қолганди".

Беҳбуд Эркинов ёзиб олди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика