UZ

Сўнгги янгиликлар

08:10Футзал. Бугун терма жамоамиз 2-турда майдонга тушади  0 07:47«Байер» навбатдаги рекордни ўрнатди   3 07:05U-23 Осиё кубоги. Иордания - Қатар 1:2   0 07:00U-23 Осиё кубоги. Индонезия - Австралия 1:0   0 06:55Европа лигаси. "Марсель" - "Бенфика" 1:0 (Пенальтилар 4:2)   0 06:50Европа лигаси. "Рома" - "Милан" 2:1   0 06:45Европа лигаси. "Аталанта" - "Ливерпуль" 0:1   0 06:40Европа лигаси. "Вест Хэм" - "Байер" 1:1   0 03:36ЕКЛ. Ярим финал иштирокичилари маълум  2 02:01Европа лигаси. "Милан" ва "Ливерпуль" мусобақани тарк этди, "Байер" ва "Рома" эса ярим финал иштирокчисига айланди  15 01:17Мартинес ўйин давомида икки марта сариқ карточка олди, аммо майдондан четлатилмади. Бу қоидаларга зид эмасми? Йўқ!   12 00:53Аршавин: "Ливерпул"га қарши тўртта гол урган ўйиним фаолиятимдаги энг яхшиси эмас"  3 00:36Машариповнинг жамоадоши мухлисини бағрига босгани учун жазоланди  7 23:54"Барселона" мухлислари ПСЖга учралган мағлубиятдан илгари ўз жамоаси автобусига ҳужум қилишди  3 23:37Эрон Про лигаси. Ўрунов 77 дақиқа ҳаракат қилган ўйинда "Персеполис" йирик ғалабага эришди  0

Равшан Ҳайдаров: "Ўйинимиз яхши, лекин натижа эмас" Янгиликлар

Равшан Ҳайдаров: "Ўйинимиз яхши, лекин натижа эмас"

Учрашувдан кейинги матбуот анжуманинг дастлабки қисми “Динамо” жамоаси бош мураббийи Равшан Ҳайдаров билан ўтди:
- Бугун ҳар икки жамоа ҳам фақат ғалаба учун майдонга чиқиши аввалдан кутилган ҳолат эди. Ўйин ҳам шунга мос равишда анчайин қизиқарли кечди. Шахсан ўз шогирдларим кўрсатган ўйинидан қониқиш ҳосил қилдим. Гарчи, иккинчи даваранинг биринчи турида ўз майдонимизда ғалаба қозонган бўлсак-да, ўйин сифатидан кўнглим тўлмаган эди. Бугун эса аксинча бўлди. Йигитларимиз ҳаракатида ижобий ўзгариш сезилди. Ўйлайманки, мана шундай ўсиш навбатдаги турларда ҳам давом этиб бораверади. Лекин кези келганда шуни айтишим керакки, натижадан қониқиш ҳосил қилмадим. Биз бугун Ғузорга ғалаба учун келгандик ва бунга яқин ҳам эдик. Афсуски, иккинчи бўлимнинг охирларига келиб, ҳимояда хатоларга йўл қўйдик. Мезбонлар эса бундан унумли фойдаланишди. 

- “Шўртан” жамоаси ҳақида ҳам тўхталсангиз.

- Очиғи, ғузорликларнинг ўйини менга ёқди. Биринчи даврадан сўнг, таркибни бир қатор етакчи футболчилар тарк этишганидан хабарим бор. Лекин бугун “Шўртан” ўйинчиларининг ҳаракатлари менда илиқ таассурот қолдирди. Кўриниб турибди, кетганлар ўрнини тўлдириш борасида яхши ишлар олиб борилган.

- Ўзингизда ёзги трансфер ҳаракатлари нечоғли самарали бўлди. Таркибни кучайтириш борасида қилинган ишлардан кўнглингиз тўлдими?

- Давралар оралиғидаги трансфер ойнасидан унумли фойдаландик, деб ҳисоблайман. Негаки, яхши савиядаги футболчиларни топиш ҳам осон иш эмас. Шу боис қўл остимизга жамлаган футболчиларимиздан хурсандмиз. Айтишадику, “Борига шукр”, деб. Биз ҳам худди шундай фикрдамиз.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика