UZ

Сўнгги янгиликлар

10:20«Манчестер Сити»нинг ёзги асосий трансфер мақсади маълум  0 09:52Англия клублари 9 йил аввалги нохуш натижани такрорлашди  0 09:26Иброҳимҳалил Йўлдошев: «Осиё кубогига келишим жуда қийин бўлди»  3 09:01Клопп жамоасини Европа лигасидан чиқиб кетгани ҳақида фикр билдирди  2 08:36Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-турга старт берилади  0 08:10Футзал. Бугун терма жамоамиз 2-турда майдонга тушади  0 07:47«Байер» навбатдаги рекордни ўрнатди   4 07:05U-23 Осиё кубоги. Иордания - Қатар 1:2   0 07:00U-23 Осиё кубоги. Индонезия - Австралия 1:0   0 06:55Европа лигаси. "Марсель" - "Бенфика" 1:0 (Пенальтилар 4:2)   0 06:50Европа лигаси. "Рома" - "Милан" 2:1   0 06:45Европа лигаси. "Аталанта" - "Ливерпуль" 0:1   0 06:40Европа лигаси. "Вест Хэм" - "Байер" 1:1   0 03:36ЕКЛ. Ярим финал иштирокичилари маълум  2 02:01Европа лигаси. "Милан" ва "Ливерпуль" мусобақани тарк этди, "Байер" ва "Рома" эса ярим финал иштирокчисига айланди  17

Равшан Ҳайдаров: "Ўйин сифати ўртача бўлди" Янгиликлар

Равшан Ҳайдаров: "Ўйин сифати ўртача бўлди"

Бугун Тошкентда старт олган ПФЛ Кубогида "Динамо" - "Қўқон-1912" (3:0) тўқнашуви бўлиб ўтди.
Учрашувда йирик ҳисобда ғалаба қозонган самарқандликлар устози Равшан Ҳайдаров поёнига етган баҳс хусусида фикрларини билдириб ўтди.

- Равшан ака, бугун жамоангиз ПФЛ Кубогидаги иштирокини йирик ғалаба билан бошлади. Аввало учрашув ҳақида фикрларингизни билдириб ўтсангиз?
- Бугун ҳар иккала жамоа ҳам қишки тайёргарлик қандай бўлса, шунга мос ўйин кўрсатди. Бу пайтда бирор бир жамоа 100 фоиз тайёр бўлиши қийин. Бизда мавсум энди бошланмоқда. Шу боис ўйин шунга мос равишда кечди. Сифат ҳам ўртача  бўлди. Аслида бу турнир жамоаларнинг мавсум олдидан тайёргарлигига катта фойда келтиради. Ўйин амалиётини ошириш учун қулай бўлган мусобақа.

- Бугунги рақиб "Қўқон-1912", жорий мавсум ўз олдига кучлилар сафига чиқишни вазифа қилиб қўймоқда. Бу жамоа сизда қандай таассурот қолдирди?
- Гарчи қўқонликлар бугун йирик ҳисобда мағлубиятга учраган бўлсада, жамоа менга ёқди. Таркибида илгари олий лигада ўйнаган футболчилар ҳаракат қилмоқда. Учрашувда 2:0 ҳисоби қайд этилаётган пайтда "Қўқон-1912"да пенальти тепиш имконияти юзага келганди. Аммо уларнинг футболчиси бундай унумли фойдалана олмади. Агарда ўшанда гол бўлганида, учрашув умуман бошқача тусга ўзгариб кетиши ҳам ҳеч гап эмасди. Чунки бу пайтга келиб, мен захирадаги футболчиларнинг барчасини майдонга тушириб бўлгандим.

- Таркибни шакллантириб бўлдизми?
- Йўқ, бунга яна озгина вақт керак.

- Яна таркибда қандайдир ўзгариш бўлиши мумкинми? Селекция жараёни тўхтамадими?
- Чемпионат стартига қадар ихтиёримизда бир ой вақт бор. Албатта селекция унгача давом этади. Шундай экан, яқин орада кўрикка янги футболчилар келиш эхтимоли йўқ эмас.

Исломбек РУСТАМБЕКОВ суҳбатлашди.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика