UZ

Сўнгги янгиликлар

16:11ОЧЛ-2017. "Локомотив" ярим ҳимоячиси 20-сонияда гол урди1 16:00"Локомотив" - "Ал Аҳли" 1:0 LIVE. МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ66 15:49Невилл: "Ибрагимович - бу янги Кантона, у ҳақиқий етакчи"2 15:48"Локомотив" - "Ал Аҳли". Ўйинолди ФОТОГАЛЕРЕЯ8 15:33Olamsport: Курашчиларимиздан 10 та медаль, қиличбозларимиз эса Австралияни мағлуб этишди ва бошқа хабарлар0 15:18Румменигге: "Спорт директори вазифаси бўйича ҳеч ким билан музокара ўтказмадик"0 14:47Симеоне: "Барселона"дан учралган мағлубиятдан сўнг "Атлетико"нинг вазифалари ўзгармайди"9 14:15Футболчилар ижтимоий тармоқларда8 14:01Ўзбекистон футзал Ассоциацияси ёш спортчилар учун танлов эълон қилади1 13:45Карвахаль: "Вильярреал"га қарши баҳсда "Реал" учун асосийси 3 очко эди"12 13:30Гарри Кейн биринчи бўлимдаёқ баҳс натижасини ҳал қилди. "Тоттенхэм" - "Сток Сити" 4:0 (видео)3 13:27Фидойи инсон хотирасини ёд олиб0 13:14Бэйл жиддий жароҳатдан қутилиб қолди4 13:09ФОТОГАЛЕРЕЯ. "Бунёдкор" - "Ал Айн". Ўйиндан олдинги матбуот анжумани5 12:54ФАКТ. "Локомотив" бугун ОЧЛдаги юбилей учрашувини ўтказади8

17 дек 20:00
Янгиликлар

Равшан Ҳайдаров: "Мавсум тараддуди, футболчиларнинг ўтиши ва легионерлар ҳақида"

Самарқанднинг “Динамо” клуби жорий мавсумни 8-ўринда якунлади.
Эндиликда ишқибозлар бу жамоадан янада юқори ўринларни кутиши табиий. Буни яхши тушуниб турган бош мураббий Равшан Ҳайдаров енг шимариб ишга киришган. Жамоанинг дастлабки йиғини бошланиши арафасида Равшан Акмаловични суҳбатга тортдик.

- Равшан ака, олий лига жамоалари бирин кетин мавсум тараддудини бошлаб юборишмоқда. Сиз бошчилик қилаётган “Динамо”нинг бу борадаги режалари қандай?

- Бугундан Самарқандда ёшлар ўртасида кичик йиғин ташкил этдик (суҳбат 17 декабрь куни бўлиб ўтган – И.Р).  22 декабрга қадар давом этадиган ушбу йиғинда 1994 йил ва ундан кичик бўлган йигитлар иштирок этмоқда. Бундан кўзланган мақсад – вилоятда ўсиб келаётган иқтидорлиларни саралаб олиш ва уларни келгусида “Динамо” ёшлар жамоасига жалб этишдир. Самарқанд вилоятидаги барча футбол мактабларидаги мураббийлар ўз шогирдларини олиб келмоқда. Улар билан кунига учрашувлар ва машғулотлар ўтказилиб саралаб олиш ишлари кетмоқда.

- Бу саралаш йиғини сизнинг бошчилигингизда ўтказилмоқдами?
- Албатта. Мендан ташқари яна “Динамо” мураббийлар штабида меҳнат қилиб келаётган ёрдамчиларим ҳам бор.

- Суҳбатимизнинг асосий қисмига ўтадиган бўлсак, “Динамо”нинг асосий таркиби қачондан машғулотларни бошлайди?
- Биз футболчиларни 22 декабрь куни йиғишни режалаштирганмиз. Дастлабки йиғин 30 декабрга қадар Самарқандда бўлиб ўтади. Шундан сўнг 3 январгача қисқа муддатли таътилга чиқилади. Шу кундан бошлаб эса яна ўз қароргоҳимизда тўпланамиз. Бу сафар 10 кун шуғулланамиз. Кейин ўйинчиларга икки кунлик дам бериб, сўнгра 15 январдан Тошкентда йиғамиз. Февралда эса ПФЛ Кубогида иштирок этишни режалаштирганмиз. Кўриб турганингиздек чемпионат стартига қадар асосан пойтахтда йиғин ташкил этамиз.

- Хорижга чиқиш масаласи ҳам раҳбарият томонидан кўриб чиқилганми?
- Февраль ойига қадар жиддий ишлаб, асосий таркиб ўзагини аниқлаб олишга ҳаракат қиламиз. Агарда таркибимиз мукаммал кўринишга келтирилса, у холда четга чиқиб йиғин ўтказиб келишимиз ҳам мумкин. Бу масала кейинроқ ҳал бўлади. Муҳими чемпионатга пухта тайёргарлик кўриш.

- Мавсумлар оралиғида жамоадаги футболчиларнинг келди-кетдиси доимо мухлислар диққат марказида туради. Шу боис айтингчи, “Динамо”да бу борада қандай ўзгаришлар бўлиши мумкин?
- Раҳбарият билан маслаҳатлашган холда, бу йилги таркибимизни сақлаб қолдик. Айримлари билан эса хайлашдик. Булар – Темур Дадашев, Тўлқин Мирзаев, Омад Тойлоқов ҳамда Нодир Саноқуловдир. Албатта сафимизга бир қатор янги ўйинчилар ҳам келиб қўшилади. Кўз остимизга олиб қўйган бир қатор ўйинчилар билан ҳозир музокара кетмоқда. Лекин номларни ошкор этишни кейинроққа қолдираман. Янги футболчилар жамоамизнинг иккинчи йиғинига келишади.

- Дарвозабон Александр Мельничукнинг “Динамо”да қолишидан хабаримиз бор. Ундан ташқари яна хорижлик футболчилар ҳам бўладими?
- Ҳа, Мелничук билан мавсум поёнига етганидан сўнг ўзаро келишувга эришгандик. Легионеримиз юртига кетишдан олдин, яна Самарқандга қайтиб келишини билдирганди. Афтидан унинг ўзига ҳам “Динамо”да ўйнаш ёқиб қолган кўринади. Саволингизнинг иккинчи қисмига келадиган бўлсак, хорижлик футболчиларни бизга тавсия қилишмоқда. Балким уларни Тошкентда ўтадиган йиғиларимиз чоғида синаб кўрармиз. Лекин бизнинг асосий мақсадимиз маҳаллий футболчиларимизга эътибор қаратишдир. Агарда хорижлик футболчи ҳақиқатдан ҳам ўзимизнинг ўйинчилардан кучли эканлигини исботласа албатта жамоага оламиз.

- Нигериялик ҳимоячи Девид Ониянинг яна “Динамо”га қайтиши ҳақида гап-сўзлар юрибди. Ўзингизга қолса бу футболчини жамоангизда кўрган бўлармидингиз?
- Бундай миш-мишлар мавсум оралиғида кўп учрайди. Мен сизга айтсам, Ония билан на клуб раҳбарияти на мен аълоқага чиқдик. Футболда ном кўп ҳам ўзини оқламайди. Аввал футболчини синовдан ўтказиш керак бўлади.

- Кучайтирилиши керак бўлган чизиқлар деб қайси позицияларни айтган бўлардингиз?
- Истардимки ҳар бир амплуада жиддий рақобат бўлишини. Бизни кўпинча ҳужум чизиғи ташвишга солади. Айнан шу чизиқда юзага келган муаммони бартараф эта олсак, ҳаммаси яхши бўлиб кетади.

- Йил бошида “Пахтакор”дан ижарага олинган футболчиларнинг кейинги тақдири қандай кечади?
- Ильдар Маматказин, Санъат Шихов, Фарруҳ Шотурсунов ишончимизни оқлади. Шу сабабли ҳам “Пахтакор” билан музокара ўтказиб уларни яна жамоада олиб қолдик.

- Яна бир шогирдингиз Ғулом Ўруновнинг ҳам “Динамо”да кўришни истаётганингиз ҳақида эшитдик?
- Ўрунов маҳоратли футболчи. Унинг имкониятларини жуда яхши биламан. Ғуломга таклиф билан чиққанимизни инкор эта олмайман. Агарда у жамоамизга келса, фойдали ҳаридлардан бири бўлиши аниқ.


Исломбек РУСТАМБЕКОВ суҳбатлашди
Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

"Барселона" Мадридда ғолиб
Испания чемпионати доирасидаги "Атлетико" –... 146
Европа лигаси 1/8 финалига қуръа ташланди. «Ростов» МЮ ва бошқа жуфтликлар
Бугун УЕФА штаб квартирасида Европа лигаси мусобақасининг 1/8... 59
"Пахтакор"дан 2017 йилги мавсум учун ажойиб совғалар
"Пахтакор" футбол клуби 2017 йилги мавсумда уй ўйинлари... 44
Златан «Манчестер Юнайтед»га Англия лига кубогини олиб берди
Англия лига кубоги финалида «Манчестер Юнайтед» «Саутгемптон»дан... 64
������.�������

Выберите страну:

Mamlakatni tanlang:

Выберите язык новостей:

Yangiliklar tilini tanlang: