10 jun 22:55
News

Равшан Ҳайдаров: "Мағлубиятлар учун мухлислардан узр сўрайман"

Ўзбекистон кубоги чорак финали дастлабки учрашуви доирасидаги "Динамо" - "Локомотив" (3:4) учрашувидан сўнг Равшан Ҳайдаров ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Учрашув мухлисларга ёқадиган, голларга бой, қизиқарли ўйин бўлди. Бугун биз кўплаб ёшларга имкон бердик. Чунки шундай ўйинлар орқали ёшлар анча тажриба тўплашади. Бироқ учрашув бошида йигитларим довдираб қолишди. Иккита гол ўтказиб юбориб кейин олдинга чиқиб олишимиз тажрибали футболчилар эвазига бўлди. Ғалабали ҳисобни сақлаб қола олмаганимизга сабаб рақибнинг тажрибали эканлиги бўлди", - деб гап бошлади Ҳайдаров.

"Футбол - хатолардан иборат ўйин. Ҳакамларнинг хатоларидан азият чекдик. Аммо қўлимиздан ҳеч нарса келмайди. Игорь Михайлов икки ўйинда Мельничукнинг ўрнини билинтирмасликка уринди. Кейинги ўйинда Мельничук майдонга тушишга тайёр бўлади. Фаррух Шотурсунов яқинда оғир жароҳатдан чиқиб аста-секин ўзига келаётганди. Бугунги ўйин ҳужумчи бутун ўйин давомида ҳаракат қила олишига жавоб бўлди".

"Жамоамиз таркиби ёмон эмас, бир қатор сабаблар туфайли очколар йиға олмай қолдик. Бу мағлубиятлар учун мухлислардан узр сўрайман. Кўплаб жароҳатлар бизни анча қийнади. Ўз ўйинимизни тўлиқ кўрсатишга халал берди. Ўзгаришлар бўлиши аниқ, бу жамоага паст ўринларда юришга лойиқ эмас", - дейди Равшан Ҳайдаров.


Беҳбуд Эркинов ёзиб олди.
Rating:    

Comments

< show latest news

Weekly Best

Ўртоқлик учрашуви. Дания U-23 - Ўзбекистон 2:1
Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси Дубайда Дания ёшлар терма... 156
Арманистонга қарши ўртоқлик ўйини бекор қилинди
Ўзбекистон миллий терма жамоасининг 12 февраль куни Анталия шаҳрида... 168
Ўзбекистон терма жамоасининг Дания U23 га қарши асосий таркиби эълон қилинди
Ўзбекистон футбол федерацияси расмий "твиттери" бугун Дания ... 82
Australian Open. Истомин - Буста - 3:2! Сенсация давом этади!
Мельбурн шаҳрида давом этаётган “Катта Дубулға” туркумидаги Австралия ... 78
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook