UZ

Сўнгги янгиликлар

18:54УЕФА "Барселона"ни жаримага тортди  1 18:15Келаси мавсум Англия Кубогида жиддий ўзгариш рўй беради  2 18:00Футзал. Қирғизистонликлар амалдаги Осиё чемпионини мағлуб этишди  3 17:42Ўзимизнинг карикатура. Улар қандай қилиб ЕЧЛдан чиқиб кетишди?  0 17:20Ўзбекистон Кубоги. 2-турда ишлайдиган ҳакамлар ва ВАР фойдаланиладиган ўйинлар маълум бўлди  3 16:42Пенальтилар қайтаришда Лунинга ким ёрдам бергани маълум бўлди  7 16:17Иродали Усмонов!  1 16:11Артета: "Биз ҳали ҳам АПЛ чемпионлиги учун курашяпмиз"  1 16:00Setanta Sports+ Спортнинг ҳақиқий мухлислари учун  3 15:10"Эл Классико"ни бошқарадиган ҳакам номи маълум бўлди  2 15:00Зафармурод Абдираҳматов: "Мусобақа энди бошланди, хотиржамликка берилиш керак эмас"  11 14:42Мбаппенинг бир гапидан сўнг "Барселона" ва ПСЖ вакиллари ўртасида 60 кишилик жанжал юзага келди  7 14:25Руслан Жиянов: "Ажойиб ва рақобатдош таркиб йиғилган"  3 13:52Нойер: "Бавария" муваффақиятининг сири - интизом"  3 13:36Ўзбекистонлик ҳакамлар футзал бўйича Осиё Кубогининг 2 ўйинига тайинлов олишди  0

Равшан Эрматов Конфедерациялар Кубогида иштирок этади Янгиликлар

Равшан Эрматов Конфедерациялар Кубогида иштирок этади

Равшан Эрматов бошчилигидаги ФИФА ҳакамлари бригадаси шу йилнинг 16-30 июнь кунлари Бразилияда ўтказиладиган Конфедерациялар Кубогига таклиф олди.
Куни кеча Ўзбекистон Футбол Федерациясига ФИФА Ҳакамлар қўмитасидан Равшан Эрматов Бразилияда бўлиб ўтадиган Конфедерациялар Кубогига таклиф этилгани ҳақидаги хат келиб тушди. Эрматовга қанотларда ёрдам бериш учун ўзбекистонлик Абдуҳамидулло Расулов ҳамда қирғизистонлик Баҳодир Қўчқоров ҳам таклиф этилган.

2013 йилги Конфедерациялар Кубоги ФИФА байроғи остида тўққизинчи бора ташкил этилаётган мусобақа ҳисобланади.

Конфедерациялар Кубогида тегишли олти конфедерация – КАФ, КОНМЕБОЛ, УЕФА, ОФК, КОНКАКАФ, ОФК томонидан ташкил этилган қитъа чемпионатларида ғолиб чиққан терма жамоалар, амалдаги жаҳон чемпиони ва мусобақа ўтказилаётган мамлакат терма жамоаси иштирок этади.

Жорий мусобақада иштирок этувчи жамоалардан учтаси – Уругвай, Италия ва Испания – ФИФА байроғи остида ўтказиладиган барча энг асосий мусобақалар: футбол бўйича жаҳон чемпионати, Олимпиаданинг футбол мусобақаси ва Конфедерациялар Кубогида ғолиб чиққан учинчи жамоа бўлишга ҳаракат қилиб кўради.

Қайд этиш жоиз, Равшан Эрматов фаолиятида илк бор Конфедерациялар Кубогида иштирок этади. Айни вақтда, унинг ҳисобида 2010 йилги жаҳон чемпионати, ёшлар ва ўсмирлар ўртасидаги иккитадан жаҳон чемпионатлари, 2012 йилги Олимпиада футбол мусобақалари, шунингдек, Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати баҳслари борлиги ҳеч кимга сир эмас.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика