UZ

Сўнгги янгиликлар

11:43Ўзбекистон футзал терма жамоасининг Ироққа қарши учрашувини баҳрайнлик рефери бошқаради  1 11:22"Пахтакор-79" ПФЛ талабини бажармагани учун Биринчи лигадан четлаштирилиши мумкин  0 10:47Шерзод Эсанов: «Биз Андижон халқи ва »Андижон« мухлислари учун бор кучимизни майдонда берамиз»  6 10:20«Манчестер Сити»нинг ёзги асосий трансфер мақсади маълум  4 09:52Англия клублари 9 йил аввалги нохуш натижани такрорлашди  5 09:26Иброҳимҳалил Йўлдошев: «Осиё кубогига келишим жуда қийин бўлди»  4 09:01Клопп жамоасини Европа лигасидан чиқиб кетгани ҳақида фикр билдирди  3 08:36Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-турга старт берилади  0 08:10Футзал. Бугун терма жамоамиз 2-турда майдонга тушади  0 07:47«Байер» навбатдаги рекордни ўрнатди   6 07:05U-23 Осиё кубоги. Иордания - Қатар 1:2   0 07:00U-23 Осиё кубоги. Индонезия - Австралия 1:0   0 06:55Европа лигаси. "Марсель" - "Бенфика" 1:0 (Пенальтилар 4:2)   0 06:50Европа лигаси. "Рома" - "Милан" 2:1   0 06:45Европа лигаси. "Аталанта" - "Ливерпуль" 0:1   0

Рауф Инилеев: "Махтаарал"ни қабул қилиб олишимга бир қатор сабаблар бор" Янгиликлар

Рауф Инилеев: "Махтаарал"ни қабул қилиб олишимга бир қатор сабаблар бор"

Осиёнинг 2007 йилдаги энг яхши мураббийи деб топилган ҳамюртимиз Рауф Инилеев ўтган ой Қозоғистоннинг "Махтаарал" клубида бош мураббий сифатида иш бошлаганди.
— Рауф Талгатович, Осиёнинг энг яхши мураббийи бўлган мутахассис қандай қилиб Қозоғистон биринчи лигаси клубида пайдо бўлди?
— Биласизми мен фахрийлар ўртасидаги ўйинларда қатнашиб тураман. Тошкентдаги ўйинлардан бирида Махтаарал туманида яшовчи одам ҳам футбол ўйнаганди. У менга туман ҳокими ёрдамида бу ерда футболни ривожлантиришни истаётганини айтди. Мен оғир даврни бошдан кечирдим, турмуш ўртоғим узоқ вақт касал бўлиб 2012 йилда вафот этди. Икки йил ҳеч қаерда ишлаганим йўқ. Ниманидир ўзгартириш вақти келганди. Шу сабаб бу клуб таклифини қабул қилдим. Бундан ташқари Махтаарал Тошкентдан атига 90 километр узоқликда.

— Ўзбекистон миллий терма жамоасида ишлаб кўрган мураббийнинг Қозоғистон қуйи лигасида иш бошлаши барибир қизиқ?
— Тўғрисини айтсам мен фақат Ўзбекистон терма жамоасида эмас турли лигаларда ҳам ишлаганман. Футбол барча даражада қизиқарли. Албатта, бу клуб инфраструктураси ҳозирча жуда ёмон. Аммо буларни барини яхшилашга уринамиз.

— Йиғинларда янги футболчиларни синовдан ўтказдингизми?

— Тошкентдаги йиғинда тўртта назорат учрашувини ўтказдик. Албатта, янгиларни кўздан кечирдик. Текин футболчилар ҳозир деярли йўқ, агар молия яхши бўлса кучли жамоа тузса бўлади.

— Айнан қайси жамоаларга қарши ўйнадинглар?
— Тошкентда ҳозир ўзига жамоа қидираётган футболчилардан тузилган жамоалар йиғин ўтказишмоқда. Айнан шундай жамоаларга қарши учта баҳс бўлиб ўтди. Яна «Бухоро»га қарши ўйнадик, улар аралаш таркиб билан майдонга тушишди. Бу жамоани Эдгар Гесс бошқармоқда. Биз 2:1 ҳисобида зафар қучдик. Ўйин бўйича майдонда тенг кучли жамоалар ўйнашди, бу мени хурсанд қилди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика