UZ

Сўнгги янгиликлар

21:45ESPN МЮнинг тен Хаг даврида амалга оширган трансферлари рейтингини тузди – Антони охирги ўринда, Онана эса биринчи  0 21:20Ральф Рангник "Бавария" у билан боғланганини тасдиқлади  0 20:55Футзал. Ўзбекистон Вьетнам устидан камбэк амалга оширди ва ярим финалга йўлланма олди  60 20:31ОЧЛ. "Йокогама" пенальтилар сериясида "Ульсан Хюндай"ни мағлуб этиб, финалга йўл олди!   1 20:22Оливье Жиру "Лос Анжелес" билан шартнома имзолагани маълум бўлди  2 19:30Тарихда илк бор Жаҳон чемпионатида Марказий Осиёдан 2 та терма жамоа иштирок этади  24 18:57Футзал. Таиланд чорак финалда Ироқни таслим қилди. Ярим финалдаги рақиб - Тожикистон  4 18:33Мбаппе ПСЖдан кетиши оқибатида 130 млн евродан воз кечиши мумкин  3 17:35"Спартак" собиқ устози "Милан"ни бош мураббийлигига асосий номзод   1 17:10«Сити»нинг икки асосий футболчиси «Брайтон»га қарши майдонга тушмаслиги мумкин  3 16:45«Атлетик»да 15 йил ўйнаган футболчи клубдан кетмоқда  3 16:21U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони учрашувида бизга таниш ҳакам ишлайди  21 16:04"Дон-дон-зики", хушчақчақ Кападзе — Ўзбекистон - Вьетнам учрашувидан 93 та расм  2 15:53Футзал. Эрон кетма-кет 9 марта Жаҳон чемпионатига йўлланма олди!  6 15:26АПЛда «Олтин қўлқоп» учун асосий даъвогар маълум бўлди  3

Расмий учрашувга яна ўртоқлик ўйинисиз Янгиликлар

Расмий учрашувга яна ўртоқлик ўйинисиз

Жаҳон чемпионати саралаш баҳсларида бизга энг зарур пайтда тажриба етишмади.
Тажриба эса кучли жамоаларга қарши беллашувларда, баъзида эса кучсиз жамоалар билан баҳсларда бирга ҳаракат қилиш орқали тўпланади. Охирги муваффақиятсизлигимиз бизга бу борада сабоқ бўлиши шарт. Бироқ Осиё Кубоги саралаш беллашувлари арафасида ҳам терма жамоамиз фақат машғулотлар ёрдамида майдонга тушадиган бўлди.

Ўртоқлик учрашувлари терма жамоада янги футболчиларни кўздан кечириб олиш ва жамоавий ўйин, футболчиларнинг бир-бирларини тушуниш даражасини ошириш мақсадида ўтказилади. Айтайлик, баъзан ўта кучли жамоалар, гоҳида ўзи тенги, баъзи ҳолатларда анча кучсиз терма жамоалар билан беллашувларда майдонга тушиш эвазига турли савиядаги рақибларга қарши қандай ўйнаш кераклиги ҳақида аниқ тасаввур пайдо бўлади. Номзод ўйинчиларни синаб олишда ўртоқлик ўйинлари энг зарур нарсадир. Мураббий футболчилар билан ҳар куни ишламайди. Шу сабабли бундай ўйинларнинг аҳамияти катта.

15 октябрь куни миллий терма жамоамиз Осиё Кубоги саралаш босқичида Вьетнам терма жамоасини қабул қилади. Тўғри, рақиб унчалик кучли эмас ва футболчиларимизга ўртоқлик ўйини зарур эмасдай туюлади. Лекин биринчидан, Гонконг билан ўйиндаги ҳолат бизга сабоқ бўлиши лозим, иккинчидан, доимий ўсиб боришни истаган терма жамоа ҳар бир кундан унумли фойдаланишга эътибор қаратиши шарт. Акс ҳолда, ҳозиргидек жаҳон чемпионати йўлланмасини орзу қилиб юраверамиз. Мундиалга бориш учун ташкилий ишларни ҳар тарафлама яхши йўлга қўйиш керак. Бунга машғулот ўтказишдан тортиб, ўртоқлик ўйинлари ташкил этишгача бўлган ҳолатлар киради. Охирги 4-5 йилда терма жамоамиз Тошкентда фақат бир марта, унда ҳам ўтган йили Қувайт терма жаомаси билан ўртоқлик ўйинида майдонга тушди. Шундаям қувайтликлар тўлиғича асосий таркиб билан келишмаганди. Таққослаш учун охирги йилларда Япония ўз уйида Бразилия, Аргентина ва Голландия билан ўйнади, корейслар эса ўтган ойдан буён Хорватия ва Бразилияни қабул қилишмоқда. Шу йилнинг ўзида бу жамоа Мали ва Венесуэлани қабул қилади. Табиийки, шунча ўртоқлик ўйинларидан кейин ҳозир биз билан деярли тенг савияда бўлган корейс футболчилари сезиларли тарзда ўсишади ва 2-3 йилдан кейин биздан устун келишда давом этишади. Вьетнам билан беллашув арафасида ўйин услуби жиҳатидан шу рақибникига яқинроқ саналган бирор жамоа билан куч синашиб кўриш мумкин эди. Мисол учун, БАА терма жамоаси Гонконг билан баҳсга тайёргарлик кўриш мақсадида Лаос ва Малайзия билан ўртоқлик баҳслари ўтказади. Ҳозирги кунда миллий терма жамоанинг кучи бўйича Осиё етакчилари қаторига қайтган БАА учун Лаос ҳамда Малайзияга қарши тўп тепиш савиянинг ўсишига олиб келмас, лекин футболчиларда шундай рақиб билан ўйнаётганда қандай ҳаракат қилиш борасида аниқ тушунча пайдо бўлади. Ёдингизда бўлса, Гонконгга қарши Тошкентдаги беллашувда бизга айнан шундай тажриба етишмаганди. Рақиб 10 киши бўлиб ҳимояга ётиб олган ҳолатда футболчиларимиз нима қилишни билмай қолишганди. Вьетнам ҳам ўша ўйиндан хулосага келган ҳолда ҳимояда ўйнашга уриниб кўриши, шубҳасиз. Бу жамоа БАА ва Гонконг билан дастлабки икки баҳсда ёмон таассурот қолдиргани йўқ. Ҳар икки баҳсда вьетнамликлар рақибларга кичик ҳисобда имкониятни бой беришди. Ёзда эса Лондоннинг “Арсенал” клубига қарши ўтказилган беллашув бу жамоа аъзолари учун фойдали бўлгани турган гап.

Аслида 11 октябрь куни ўртоқлик ўйини ўтказиш учун бизда қулай имконият бор эди. Чунки термага олий лига клубларидан номзод бўлган футболчилар 5 октябрь куни тур ўйинларини ўтказиб бўлиб, терма эамоа ихтиёрига етиб келишлари мумкин. Россия ва Хитойда ўйновчи легионерларимизда ҳам шундай ҳолат. Қолаверса, ушбу ўртоқлик ўйини кўпроқ ёш, захирада қолиб кетаётган ва янги чақирув олган ўйинчиларни синаб кўришда катта аҳамиятли бўларди. Бироқ биз интиқиб кутган ҳолат рўй бермади. Биз учун одатга айланиб қолганидек, навбатдаги расмий беллашувни ҳам машғулотлар орқали кутиб оламиз.

Миржалол Қосимов энди шогирдлари билан фақат машғулот ўтказиш эвазига уларни расмий баҳсга тайёрлайди. Осиё Кубоги саралаш босқичини ёмон бошлаб, ҳозир ҳавас қилиб бўлмайдиган ҳолатга тушиб қолганмиз. Навбатдаги хато бизга қимматга тушиши мумкин. Шу сабабли “Терма жамоалар маркази” қитъа чемпионати саралаш баҳсларига ҳам жиддий эътибор қаратиши шарт. Яхшиямки, гуруҳимизга 3 ва 4-саватдан энг кучсиз жамоалар тушишган экан. Вьетнамнинг ўрнига Саудия Арабистони ёки Таиланд, Гонконгнинг ўрнига эса Индонезия ёки Ливан тушиб қолганда борми, бу рақиблар бизни тайёргарлик ишларига етарлича диққат қилмаганимизни жазолашларига шубҳа йўқ эди. Наҳотки, ўртоқлик ўйинларисиз ҳеч нарса қилиб бўлмаслигини ҳалиям масъул шахслар тушуниб етишмаган бўлса?

Гуруҳдошимиз БААнинг Лаос ва Малайзияга қарши майдонга тушиши ҳақида ёзиб ўтдик. Вьетнам ҳам бекор тургани йўқ. Бу жамоа Тошкентга келишдан аввал Қатар билан Дохада куч синашиб кўради. Ўзидан анча кучли рақибни рақиб сифатида танлагани Вьетнамнинг биз билан беллашувга жиддий тайёргарлик кўраётганини англатади. 9-15 октябрь кунлари қитъамизда БАА, Ироқ, Ливан, Баҳрайн каби жамоалар 2тадан учрашув ўтказишади. Япония, Жанубий Корея ва Австралия ҳам бундан мустасно эмас. Японлар Сербия ва Беларусь, корейслар Бразилия ва Мали, австралияликлар эса Франция ва Канада қаршилигини синдиришга уриниб кўрадилар. Ҳаттоки, Хитой Тайпейи терма жамоаси Филиппин ва Покистонга қарши ўйинларда ўз имкониятини билиб олишга уринади. 11 октябрь куни Тошкентда ўйнашга Филиппин ёки шу каби Шарқий Осиёнинг бирор жамоасини ўртоқлик беллашувига таклиф этсак, бу фойдадан холи бўлмасди.

Осиё терма жамоаларидан Осиё Кубоги саралаш баҳслари олдидан ва жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўраётган жамоаларнинг ўртоқлик ўйинлари рўйхати қуйидагилардан иборат:
БАА – Лаос
БАА - Малайзия
Иордания – Қувайт
Қатар – Вьетнам
Саудия Арабистони – Баҳрайн
Ливан – Уммон
Ливан – Ироқ
Таиланд – Баҳрайн
Ироқ – Яман
Сербия – Япония
Франция – Австралия
Жанубий Корея – Бразилия
Беларусь – Япония
Жанубий Корея – Мали
Канада – Австралия
Филиппин – Хитой Тайпейи
Хитой Тайпейи – Покистон
Қирғизистон – Тожикистон

Беҳзод НАЗАРОВ.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика