Latest news

22:45ВИДЕО. "Барселона" - "Реал Мадрид" 1:10 22:36«Реал»нинг мағлубиятсиз серияси 33та ўйинга етди8 22:36«Реал» продлил беспроигрышную серию до 33 матчей1 22:32Чемпионат Испании. «Барселона» сыграла вничью с «Реалом»0 22:25Англия. «Тоттенхэм» «Суонси»ни тор-мор этди ва бошқа натижалар3 22:25Чемпионат Англии. «Тоттенхэм» разгромил «Суонси» и другие матчи0 22:19ФОТОГАЛЕРЕЯ. "Барселона" - "Реал Мадрид" 1:141 22:05Ла Лига. Рамос "эль класико"да "Реал"ни мағлубиятдан қутқариб қолди205 21:45«Боруссия» Дортмунд – «Боруссия» Менхенгладбах. Ройс учта голли пас оширди6 21:45«Боруссия» Дортмунд – «Боруссия» Менхенгладбах. Ройс сделал три голевые передачи0 21:33Германия. «Дортмунд» - «Менхенгладбах» 4:1 ва бошқа ўйинлар2 21:33Чемпионат Германии. «Дортмунд» разгромил «Менхенгладбах» и другие матчи0 21:16Агуэро 4та ўйинга дисквалификация қилинади8 21:16Агуэро будет дисквалифицирован на 4 матча0 20:59Хосеп Гвардиола: «Челси» учта вазият яратди ва учта гол урди»12

10 nov 14:17
News

Расман: “Бухоро” Гесс билан бир йиллик шартнома тузди

Бироз олдин хабар берганимиздек, “Бухоро” клубида бош мураббий ўзгарди.
Мавсумни Тачмурод Агамуродов бошчилигида ўтказган бухороликлар якунда 7-ўрин билан кифояланди. Бу - раҳбариятни қониқтирмаган кўринади. Шунинг учун ҳам туркманистонлик мураббий билан ҳамкорлик тўхтатилди.

“Бухоро” ФК бош мураббийликка Эдгар Гессни олиб келишга қарор қилди. Бунгача “Андижон”, “Насаф”, “Шўртан” каби жамоаларни бошқарган Эдгар Яковлевич ҳозирда Бухорода бўлиб турибди. Тасдиқланган хабарга кўра, мураббий янги жамоаси билан бир йиллик битимга имзо чеккан.

Айтиш керакки, жамоани биргина Агамуродов тарк этмаган. Бунгача бош мураббийга яқиндан ёрдам бериб келган Жамшид Саидов, Сергей Захарецкий, Камо Газаров сингари мураббийларга ҳам очиқ эшиклар кўрсатилган.

Фақатгина жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий сифатида ишлаб келаётган Евгений Антоненко жамоада фаолиятини давом эттирадиган бўлди.

Чемпионат якунига етгач, футболчиларга таътил эълон қилинган. Катта эхтимол билан янги мураббий футболчиларни 5 декабрга йиғишни режалаштирган.

Шунингдек мураббийлар штабига ҳам янгилар жалб этилади.

Rating:    

Comments

< show latest news
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook