UZ

Сўнгги янгиликлар

17:11АПЛ болбойларнинг ўйинга таъсирини чеклайди  0 16:45МЮ "Ювентус" футболчиси учун ўз вингерини беришга ва қўшимча тўлов қилишга тайёр  1 16:25Про лига. "Олимпик-MobiUz" – "Машъал" 0:0 (онлайн ҳисоб)  1 16:11"Барселона" тарбияланувчисини қайтармоқчи  0 15:41"Ницца" АПЛ клублари қизиқаётган ҳимоячиси учун нарх белгилади  0 15:10ПСЖнинг 2 нафар футболчиси сафга қайтди  0 14:08Шенсни "Юве"да қолиши учун маоши камайишига рози бўлиши керак  0 13:40Гризманн қайтди  1 13:21Дилмурод Назаров хотирасига бағишланган "Наврўз Кубоги-2024" мусобақаси қандай ўтди?  6 13:09"Бавария" "Штутгарт" вингерига кўз тикди  0 12:46"Манчестер Юнайтед" Каземирога ўринбосар топди  2 12:20Эшитдик-да! ФИФА "Бунёдкор"га илк санкцияни қўллади  28 11:48Клоппнинг ассистенти "Аякс" бош мураббийига айланиши мумкин  1 11:24Ўзбекистон – Гонконг учрашувида майдонга югуриб тушган мухлислар маъмурий жавобгарликка тортилди, 2 нафар шахс 5 суткага қамалди  22 10:57Пеп Гвардиола «Манчестер Сити»даги келажаги борасида бир қарорга келди  7

Расман: 14 август куни Ўзбекистон - Туркия учрашуви бўлиб ўтади Янгиликлар

Расман: 14 август куни Ўзбекистон - Туркия учрашуви бўлиб ўтади

Ўзбекистон ҳамда Туркия миллий терма жамоалари ўртасидаги халқаро ўртоқлик учрашуви 14 август куни Тошкентдаги «Пахтакор» стадионида бўлиб ўтади. Учрашувнинг бошланиш вақти 19:00га белгиланган.
ЎФФ терма жамоалар маркази директори Асқар Толибжоновга кўра, мазкур ўртоқлик ўйини борасида Туркия Футбол Федерацияси билан якуний келишув тасдиқланган. 8 июль куни Туркия Футбол Федерацияси вакиллари Тошкентга келиб, ўйин ва машғулотлар бўлиб ўтадиган стадионларни кўздан кечиришди. Ҳар иккала терма жамоанинг ўйинолди машғулотлари Тошкентдаги «ЖАР» ҳамда ўйин бўлиб ўтадиган «Пахтакор» стадионида ўтказилиши режалаштирилган.

Таъкидлаш лозим, Туркияга қарши ўртоқлик учрашуви Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун ЖЧ-2014 саралаши плей-офф учрашувларидан олдинги тайёргарлик вазифасини ўтаб беради. Эслатиб ўтамиз, Миржалол Қосимов бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси 6-10 сентябрь кунлари Иордания терма жамоасига қарши ЖЧ-2014 саралаши плей-офф учрашувларида майдонга тушади. Дастлабки учрашув 6 сентябрь куни Иордания пойтахти Амман шаҳрида ўтказилса, жавоб ўйинига 10 сентябрь куни Тошкент шаҳри мезбонлик қилади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика