UZ

Сўнгги янгиликлар

00:40Ўзбекистон Қувайтга қарши ўйинда тўлиқ оқ либосда ҳаракат қилади  1 00:37Виталий Левченко: "Биз учун чемпионат ёки кубок учрашуви фарқланмайди"  0 00:25Иван Бошкович: "Ғалаба осонликча келмаслигини бугунги ўйин ҳам кўрсатиб берди"  0 00:20А Серия. "Кальяри" "Ювентус" дарвозасига ҳозирча иккита гол урди (онлайн ҳисоб)  29 00:10"Жиззах" бош мураббийи: "Таркибимиз фақат маҳаллий футболчилардан иборат экани мени хурсанд қилади"  0 00:05Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ироқ - Ўзбекистон 1:4   0 00:00Саидазамат Мирсаидов: "Рақиб ким бўлишидан қатъий назар, ҳар бир учрашувда ғалаба қозонишни мақсад қилганмиз"  0 23:45Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг бугунги машғулоти. Эртанги рақиб - Қувайт  1 23:29Ўзбекистон U-23. Навбатдаги машғулот қандай ўтди? Мирсаидов ва Одиловдан интервью  0 23:23U-23 Осиё Кубоги. Саудия Арабистони Таиландга бешта гол урди, Япония БААга имконият қолдирмади  1 22:52Элдор Шомуродов "Ювентус"га қарши ўйинни асосий таркибда бошлайди!  26 22:47Абдуқодир Ҳусанов эртага ўтказиладиган "Ланс" – "Клермон" учрашуви қайдномасига киритилди  1 22:35Эрон. "Истиқлол" навбатдаги ғалабага эришди. Машарипов 78 дақиқа ўйнади  0 22:26СПЛ. Роналдусиз "Ал Насср" "Ал Файҳа"ни енгди. Садио Манедан дубль  0 21:40Ўқинг, қизиқ! Максим Саррафнинг онаси ПФЛдан миннатдорлигини билдирди  6

Қозоғистон. Мурзоев ғалаба тўпи муаллифи, Гейнрих эса... Янгиликлар

Қозоғистон. Мурзоев ғалаба тўпи муаллифи, Гейнрих эса...

Қозоғистон премьер лигасида 28-тур ўйинлари бўлиб ўтди.
Одатдагидек ҳамюртларимиз иштирокидаги ўйинларга эътибор қаратамиз.

Чемпионлик учун курашаётган "Актобе" сафарда "Қайрат"га қарши майдонга тушиб ғалаба қозонди 1:0. Ягона голни 90-дақиқада Бадло майдон эгалари дарвозасига урди. Таъкидлаш лозимки, 23-дақиқада Александр Гейнрих пенальтидан фойдалана олмади ва ўйиндан сўнг ўз твиттерида бунинг учун узр сўрашга ҳам улгурди. Учрашувда Темур Кападзе тўлиқ ўйнади, Гейнрих эса 90+3-дақиқада алмаштирилди.
"Актобе" 36 очко билан мусобақа жадвалини бошқариб бормоқда.

ҚАЙРАТ - АКТОБЕ - 0:1 (0:0)
Гол:
Бадло, 90 (0:1).

"Иртиш" ўз уйида "Шахтёр"ни қабул қилиб ғалаба қозонди - 2:1. Қувонарлиси жароҳатини даволаб майдонга қайтган Камолиддин Мурзоев гол уриб жамоасига ғалаба келтирди. Ҳамюртимиз 79-дақиқада захирадан майдонга тушиб 87-дақиқада гол урди. Бақоев учрашувни тўлиқ ўтказди.

"Иртиш" ҳисобидаги очколар 27тага етди, клуб учинчи ўринда бормоқда.  

ИРТИШ - ШАХТЕР - 2:1 (0:0)
Голлар:
Жолшорин, 70 (0:1). Чичулин, 76 (1:1). Камолиддин Мурзоев, 87 (2:1).

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика