UZ

Сўнгги янгиликлар

10:06Хосе Венансио Лопес: «Эрон билан ўйинга тайёргарлик кўрмадик»  2 09:47Фалакнинг гардиши (Бекзод Толибов блоги)  1 09:22«Челси» Почеттинонинг ўрнига бош мураббий топди  3 08:57«Атлетик» афсонаси Икер Муниаин ёзда жамоадан кетишини маълум қилди  1 08:34Фернандо Торрес қайси жамоани бошқариши маълум  4 08:10«Барселона» «Манчестер Сити» етакчиларидан бирини 50 миллион еврога сотиб олиши мумкин  3 07:44Клопп кечаги мағлубиятдан сўнг чемпионлик имкониятлари ҳақида гапирди  7 07:20Лига 1. "Монако" - "Лилль" 1:0  0 07:15Лига 1. "Лорьян" - ПСЖ 1:4  0 07:10АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Шеффилд" 4:2  0 07:05АПЛ. "Эвертон" - "Ливерпуль" 2:0  0 07:00АПЛ. "Кристал Пэлас" - "Ньюкасл" 2:0  0 02:10АПЛ. "Ливерпуль" "Эвертон"га ютқазиб, чемпионлик пойгасидаги имкониятларини янада ёмонлаштириб юборди  24 02:00АПЛ. "Ман Юнайтед" 20-ўриндаги "Шеффилд"ни қийинчилик билан мағлубиятга учратди  32 00:50Тебас яқин келажакда Ла Лига ўйинлари АҚШда ўтказилишини маълум қилди  5

Қосимов ғолиб чиққан мусобақа Янгиликлар

Қосимов ғолиб чиққан мусобақа

Миржалол Қосимов ўзбекистонлик футболчилар орасида ўсмирлар мундиалида ғолиб чиққан ягона ўйинчи ҳисобланади.
У 1987 йил Канадада ўтказилган мусобақада СССР термаси билан ғалабага эришган. Ўшанда Александр Пискарев бошчилигидаги ўсмирлар жаҳон чемпионларига айланишганди. Қосимов эса барча учрашувларни тўлиқ ўтказган. Ўша таркибдан кейинчалик айнан Қосимов ва Юрий Никифоров МДҲ миқёсидаги юлдузларга айланишди. Келинг, 1987 йилги турнирда қатнашган таркибни яна бир бор ёдга олиб ўтамиз:

Футболчилар - Виктор Гуз, Юрий Окрошидзе, Ариф Асадов, Юрий Мокрицкий, Сергей Беженар, Юрий Мороз, Олег Матвеев, Владислав Кадиров, Анатолий Мушинка, Юрий Никифоров, Миржалол Қосимов, Сергей Арутунян, Иракли Геленава, Валерий Високос, Вячеслав Царев, Николай Русин, Юрий Макаров, Вячеслав Лемеш.
Мураббий: Александр Пискарев.

Гуруҳ босқичида Нигерия, Мексика ва Боливия термалари билан тўқнаш келган Пискарев шогирдлари африкаликлар билан дуранг ўйнаган Қосимов жамоадошлари Мексикани 7:0, Боливияни эса 4:2 ҳисобида мағлуб этишади. Чорак финалда Франциядан 3:2 ҳисобида устун келган ўсмирлар ярим финалда Котд Ивуарни осонликча доғда қолдиришади – 5:1. Айнан ярим финал ўйинида Қосимов 10 ва 56-дақиқаларда икки тўп киритиб, жамоа ғалабасига катта ҳисса қўшади. Финалда яна Нигерия билан ўйнаган Қосимов жамоадошлари 1:1 ҳисобидаги дурангга имзо чекишган. Пенальтилар тепиш борасида эса омад СССР термасига насиб қилган. Шу тариқа ўша жамоа сафида футболимиз юлдузи ҳам жаҳон чемпионига айланган.

Гуруҳ босқичи
СССР – Нигерия – 1:1
СССР – Мексика – 7:0
СССР – Боливия – 4:2

Чорак финал
СССР – Франция – 3:2

Ярим финал
СССР – Котд Ивуар – 5:1

Финал
СССР – Нигерия 1:1 (пен. бўйича 4:2)

Ажаб эмаски, бу сафарги чемпионатда Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси ҳам совриндорлар қаторидан ўрин олса. Тўғри, бу осон эмас, лекин бор куч билан ҳаракат қилинган тақдирда мақсадга эришиш мумкин.


Беҳзод Назаров.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика