UZ

Сўнгги янгиликлар

02:10АПЛ. "Ливерпуль" "Эвертон"га ютқазиб, чемпионлик пойгасидаги имкониятларини янада ёмонлаштириб юборди  18 02:00АПЛ. "Ман Юнайтед" 20-ўриндаги "Шеффилд"ни қийинчилик билан мағлубиятга учратди  32 00:50Тебас яқин келажакда Ла Лига ўйинлари АҚШда ўтказилишини маълум қилди  2 00:35Франция. ПСЖ "Лорьян"дан устун келди ва чемпионлик масаласини деярли ҳал қилди  1 00:22Breaking: Хави "Барселона"да қолишга қарор қилди!  15 23:54"Реал Мадрид" "Милан" ҳимоячисининг трансфери устида ишламоқда  0 23:23 Хосе Венансио Лопес: "Эронга қарши баҳс жуда қийин ва мураккаб бўлиши аниқ, бироқ биз ўз потенциалимизга ишонамиз"  7 22:50"Барселона" ва Хави ўртасида музокаралар ўтказилди. Лапорта мураббийни олиб қолмоқчи  2 22:28Эрлинг Холанд "Сити"нинг АПЛдаги ўйинини ўтказиб юборади. Гвардиола буни тасдиқлади  1 22:05Перес "Эл Класико"дан олдин ҳакамларнинг ёнига бориб, улар билан саломлашган. "Барса" ўйинчилари бу ҳолатнинг гувоҳи бўлишган  30 21:45МЮнинг тен Хаг даврида амалга оширган трансферлари рейтинги тузилди – Антони охирги ўринда, Онана эса...  5 21:20Ральф Рангник "Бавария" у билан боғланганини тасдиқлади  1 20:55Футзал. Ўзбекистон Вьетнам устидан камбэк амалга оширди ва ярим финалга йўлланма олди  65 20:31ОЧЛ. "Йокогама" пенальтилар сериясида "Ульсан Хюндай"ни мағлуб этиб, финалга йўл олди!   4 20:22Оливье Жиру "Лос Анжелес" билан шартнома имзолагани маълум бўлди  3

Қор ёққани халақит бердими ё ҳавонинг совуқлиги? (Танқид) Янгиликлар

Қор ёққани халақит бердими ё ҳавонинг совуқлиги? (Танқид)

Кеча ПФЛ Кубогига якун ясалди. Бунда “Машъал” биринчи лиганинг анги аъзоси “Обод” устидан 3:1 ҳисобида ғалаба қозониб, мусобақа ғолиблигини қўлга киритди.
Бошқаларга билмадим-у, лекин мен учун бу йилги турнир ғирт расво бўлди. Эсимда, ПФЛ ташкил қилинмасидан олдин турнир Федерация кубоги деб номланар, ўйинлар ҳам ўзига яраша шиддатли кечарди. Ҳатто 2004-2005 йилги мавсумларда турнир ўйинлари ТВ орқали намойиш этилганди.

Ҳар қандай мусобақанинг ФИНАЛ баҳси барчанинг эътиборида бўлади. Тан олайлик, кечаги ПФЛ Кубоги финали ҳам кўпчиликнинг қизиқишига сабаб бўлди. Ҳаво бирмунча совуқ ва ёмғир ёғиб турган бўлишига қарамасдан, одамлар шу ўйинни кўриш учун келишди. Ўйиндан олдин учрашув қайдномасини олиш мақсадида тўртинчи ҳакам Ҳасан Рўзиев олдига бордим. Ўртамиздаги қисқа савол-жавоб тахминан шундай ўтди.

-   Ҳасан ака, яхшимисиз? Учрашув қайдномасини бериб тура оласизми? Таркибларни ёзиб олмоқчийдим, сайтга қўйишимиз керак.
-   Йўқ, ука, узр беролмайман. Агар сизларга “протокол” керак бўлса, унда ПФЛ матбуот хизматига мурожаат қилинглар. Улар ксерокопия қилиб беради. Журналистларга “протокол” бериш менинг ваколатимга кирмайди.

Ҳасан Рўзиев тўғри гапирди. Ахир ўйин пайтида у захира ҳаками қилиши керак бўлган иш билан шуғуллансинми ё журналистларга “протокол” бериш билан овора бўлсинми? Хуллас, таркиб зарур бўлиб турган бир пайтда уни ололмадим. Бу орада ўйин бошланмасидан олдин ёғишни бошлаган ёмғир орадан кўп ўтмай қорга айланди.

Ниҳоят, бир ярим соатлик футбол ҳам тугади. “Машъал” ғолиб бўлди. Навбат тақдирлаш маросимига етиб келди. Футболчилар югуравериб терлаб кетган эмасми, ПФЛ бош директори ўйинчиларнинг соғлигини ўйлаб тақдирлашни бир пасда тугатиб қўя қолди. Дастлаб Фарҳод Магометов “Хафа бўлманглар, келаси йил ютасизлар” дегандек саф тортиб турган “Обод” ўйинчиларидан тезгина кўнгил сўраб чиқди. Кейин ғолиб номи элон қилингач, “Машъал” сардори Дилявер Ваниевни ёнига чақириб, Кубокни унга топширди ва шу билан қутулди.

Мусобақанинг “Энг яхшилари” эса аниқланмади. Яъни, “Энг яхши ҳужумчи”, “Энг яхши тўпурар” дегандек... Ёмғир ва қорда 90 дақиқалик югур-югурдан кейин “беш минутли” тақдирлаш бир пасда ўтди-кетди. Мен Фарҳод Магометов кубокни Ваниевга топширганидан сўнг “Машъал” футболчилари билан эсдалик учун суратга тушса керак деб ўйлагандим (ахир ҳар бир турнирдан кейин катталар шундай қилишади), лекин ПФЛ раҳбари на нутқ сўзлади, на ғолиб жамоа шарафига табрик айтди ва на расмга тушди. Қисқа қилиб айтганда, совринни берди-ю кетди. Тақдирлаш маросимининг яхши савияда ўтказилишига шу куни ҳавонинг совуқлиги сабаб бўлдими ё кундузи ёғишни бошлаган ёмғирнинг тушдан кейин қорга айланганими, хуллас тушунолмай қолдим.

Хайрулла Холиқов.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика