Latest news

16:41"Манчестер Сити" - "Челси". Жамоалар асосий таркибларни эълон қилишди5 16:26Бугун катта футбол. "Барселона" - "Реал"12 16:15"Гранада" - "Севилья". Асосий таркиблар маълум1 15:52"Реал"га қарши баҳс учун "Барселона" қайдномаси эълон қилинди14 15:5018 игроков, включая Иньесту, в заявке «Барселоны» на матч с «Реалом»0 15:31ЦСКА - "Урал". Асосий таркиблар эълон қилинди0 15:27EPL Manager: игроки, которые пропустят 14-й тур0 15:20Диёр Имомхўжаевдан: Мантиқсиз ўйин27 15:15“Локомотив”дан мавсум сарҳисоби: “Темирйўлчилар”га олий лигада 2 мартагина қизил карточка кўрсатилди2 14:56Бельерин: "Венгер туфайли "Арсенал" билан янги шартнома туздим"1 14:45"Арсенал"га Димитри Пайе керак2 14:45"Арсенал" претендует на Димитри Пайе0 14:45Моуриньо офшорлар орқали 12 млн. евро фойда қилган3 14:45AFP: Моуринью вывел через офшоры 12 млн евро, чтобы не платить налоги0 14:35«Атлетико» «Лион» вакили Геззалга қизиқиб қолди0

04 dec 16:15
News

"Қўқон-1912"да ўйнашни истайсизми?

Ўзбекистонда футбол биринчи бўлиб Қўқонда ташкил топганини ўқувчиларимиз яхши билишса керак.
Гарчи шундай бўлсада, бугунги кунда Қўқондан олий лигада жамоа йўқлиги кишини бироз таажжубга солади. Лекин бу вақтинчалик холат эканлигини ишонч билан айтса бўлади. Боиси "Қўқон-1912" яқин йиллар ичида яна кучлилар сафига чиқади. Бундай дейишимизнинг сабаби эса клуб тепасига келган фидоий раҳбарлар аввало инфратузилмани яхшилаб боришга эришмоқда. Шахсан ўзим клуб вице-президенти билан бир неча бор мулоқотда бўлиб, истиқболли режалар устида иш олиб борилаётганига амин бўлдим.

Жамоа элитага шунчаки чиқиб, учрашувларни расмиятчилик учун ўтказмоқчи эмас! "Қўқон-1912" раҳбариятининг айтишича, аввало пойдеворни мустаҳкамлаб, кейингина олий лигага чиқилади. Бу узоғи билан бир йилни ўз ичига оладиган кўринади.

Жамоа мутасаддилари болалар футболига ҳам катта эътибор қаратмоқда. Шунинг учун улар истеъдодли ёшларни саралаб олиш ва уларни кейинчалик махсус режа асосида шуғуллантириб боришни ўйлаб турибди. Шу мақсад йўлида "Қўқон-1912" жамоаси 20 декабардан то 25 декабрга қадар 1995-96-97-98 йилларда таваллуд топган футболчилар ўртасида Сиз "Қўқон-1912" жамоасида ўйнашни истайсизми? шиори остида футбол мусобақасини ташкил этмоқда. Бизга маълум бўлишича, турнир Қўқон шаҳридаги "Кимёгар" стадионида ўтказилиши режалаштирилган.

Айнан ушбу 5 кунлик турнир давомида масъул мураббийлар ўз қарашларига мос тушган йигитларни танлаб олади. Бундан кўриниб турибдики, "Қўқон-1912" аввало ўз тарбияланувчиларига эътибор қаратишни ўз олдига устувор вазифа қилиб қўйган. Билсангиз керак, Қўқондан ўз вақтида таниқли номлар ва жоиз бўлса юлдуз футболчилар етишиб чиққан. Унинг давомли бўлиши кўпинча раҳбариятга боғлиқ. Буни яхши тушуниб турган Қўқон футболи мутасаддилари болалар футболига катта эътибор қаратмоқда.

Демак, Сиз "Қўқон-1912"да ўйнашни истайсизми? у холда шошилинг.

Бу ҳақда кейинроқ яна батафсил маълумот берамиз.
Rating:    

Comments

< show latest news
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook