UZ

Сўнгги янгиликлар

20:57Футзал. Ўзбекистон иккинчи ўйинда Қирғиз Республикасини мағлуб этди  0 20:56Суперлига. "Динамо" "Металлург" устидан мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  13 20:32Дунёнинг етакчи лигалари ФИФАни судга бермоқчи  1 20:15"Локомотив" "SWM Motors" билан ҳамкорлик шартномаси имзолади  0 20:00Руслан Аҳмедов: "Биз натижа учун ўйнаяпмиз. Чиройли ўйин иккинчи даражали"  0 19:50Улуғбек Бақоев: "Футболда шунақаси ҳам бўлиб туради"  9 19:33Кварацхелия "Наполи"дан кетмоқчи эмас  2 19:11"Арсенал" Йозуа Киммихга қизиқмоқда  6 18:15ПРО лига. Тошкентда ўтган "Бухоро" - "Хоразм" учрашувида дуранг қайд этилди  14 17:43Винченцо Итальяно мавсум охирида клубдан кетади  0 17:25Альфонсо Дэвис "Бавария" билан янги шартнома имзоламайди  1 17:01"Бунёдкор" янги бош мураббий номини эълон қилди  14 16:20"Евро-2024"да ҳеч ким Англия билан тенглаша олмайди"  14 15:57"Қизилқум" "Локомотив" билан ўйин учун қайдномасини эълон қилди  0 15:26Суперлига. 4-тур учрашувларини ўтказиб юборадиган футболчилар  4

"Қўқон-1912" ҳам тайёргарликни бошлади Янгиликлар

"Қўқон-1912" ҳам тайёргарликни бошлади

Айни пайтда мамлакатимизнинг бир қатор жамоалари янги мавсум тараддудини бошлади.
Хусусан биринчи лига вакили "Қўқон-1912" ҳам бу борада йиғинга эртароқ киришди.

Жамоа аъзолари режага кўра, кеча клуб базасида йиғилди. Айни пайтда бош мураббий Тохир Кападзе Тошкентда ўтаётган ПРО мураббийлик курсида таҳсил олаётгани боис, футболчиларни ёрдамчи мураббий Муҳиддин Абдувалиев шуғуллантирмоқда.

Таркибда асосан маҳаллий футболчиларни учратиш мумкин. Шунингдек бу йилги мавсумни "Сўғдиёна" ва "Қизилқум" жамоаларида ўтказган Жалил Кимсанов, охирги йилларда "Навбаҳор" шарафини ҳимоя қилиб келаётган Собир Ҳамидов айни пайтда қўқонликлар билан бирга машғулотларда иштирок этмоқда. Бундан ташқари иқтидорли посбон Нодир Ашурматовнинг ҳам "Қўқон-1912" йиғинида қатнашаётганини айтиб ўтиш керак.

"СА"га маълум қилишларича мазкур йиғин 29 декабрга қадар давом этади. Шундан сўнг янги йил байрами муносабати билан футболчиларга қисқа муддатли дам берилади. 4 январдан бошлаб эса, йиғиннинг иккинчи қисми старт олади.

Бу борада жамоа устози Тохир Вейсалович шундай деди:
- Дастлабки йиғинда асосий эътиборни қўқонлик йигитларга қаратамиз. Чунки ўзингизга яхши маълумки, Қўқонда маҳоратли футболчилар талайгина. 1994-95-96 йилларда таваллуд топган ёшларни ҳам саралаб олишни режалаштирганмиз. Қарашларимизга мос келганини жамоада олиб қолиб, келгуси йиғинларимизда ҳам синаб кўрамиз. Тошкентда кечадиган бўлажак йиғинимизда эса бошқа вилоятлик футболчиларни ҳам синаб кўришимиз мумкин. Лекин яна қайтариб айтаман, биз асосий эътиборни қўқонлик футболчиларги қаратамиз.   
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика