UZ

Сўнгги янгиликлар

14:23"Челси" "Арсенал"га йирик ҳисобда имконият бой берилгач, Почеттинони ишдан ҳайдаши мумкин  1 14:08Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Саудия Арабистонига қарши кечадиган баҳс олдидан нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  8 13:56"Манчестер Юнайтед" Марсьялнинг нархини эълон қилди  2 13:32Гвардиола Канселунинг келажаги ҳақида фикр билдирди  0 13:05"Шеффилд Юнайтед" АПЛ антирекордини ўрнатди  0 12:37Давлат Турдиалиев таваллудига 62 йил тўлди   7 12:04"Челси" скаутлари "Милан дерби"сини стадиондан кузатишган  1 11:38Футзал бўйича Осиё кубоги. Ўзбекистон - Вьетнам 2:1  0 11:15ФАКТ. Ўзбекистон футзал терма жамоаси кетма-кет бешинчи Осиё кубогида ярим финалга чиқди  9 10:54Аллегри «Ювентус»да қолса, туринликлар етакчиси ёзда жамоани тарк этади  11 10:25«Барселона» вице-президенти Хавининг келажаги борасида расмий баёнот берди  14 10:06Хосе Венансио Лопес: «Эрон билан ўйинга тайёргарлик кўрмадик»  12 09:47Фалакнинг гардиши (Бекзод Толибов блоги)  6 09:22«Челси» Почеттинонинг ўрнига бош мураббий топди  6 08:57«Атлетик» афсонаси Икер Муниаин ёзда жамоадан кетишини маълум қилди  5

“Қўқон-1912” бронза медали билан тақдирланди Янгиликлар

“Қўқон-1912” бронза медали билан тақдирланди

Қўқонда мавсум-2013 якунига бағишлаб тадбир бўлиб ўтди.
Биринчи лигада 2-ўринни эгаллаб олий лигага йўл олган “Андижон” чоршанба куни мавсум якунига бағишлаб тадбир ўтказганди.

Кеча эса чемпионатда 3-ўринни банд этган “Қўқон-1912” жамоаси медаллар топшириш маросимини ўтказди. Йил давомида “СА” ва ҳамкоримиз “ФЭ” газетаси билан мустаҳкам аълоқа ўрнатган, “Қўқон-1912” клуби мана шу хурсандчиликка шерик бўлиш учун бизга ҳам расмий таклиф билан чиқди ва шу муносабат билан кеча Қўқон шаҳрида бўлиб қайтдик.

Маросим жойи бўлмиш Қўқон шаҳридаги “Bowling” ресторанига кириб борар эканмиз, у ерда жамоанинг ушбу муваффақиятига ўз ҳиссасини қўшган барча аъзоларини учратдик. Раҳбариятдан тортиб, ошпазгача.

Бундан ташқари ташкилотчилар Қўқон футболига бефарқ бўлмаган ва ўз вақтида жамоа учун меҳнати сингганларни ҳам тадбирга таклиф этишни унутишмагани эътиборимизни тортди. Хусусан таниқли мураббий Баҳром Ҳакимов ҳар галгидек ўғли Рустам Ҳакимов билан бирга келди. Шунингдек собиқ тўпурар ҳужумчи Умид Исоқов ҳам маросимга ташриф буюрди.

Соат 12:00да бошланган кеча ҳақиқий байрамона руҳда ўтди. Дастлаб сўзга Қўқон шаҳар ҳокими Акромжон Абдуллаев чиқди ва жамоанинг бу йилги чемпионатда 3-ўринни эгаллагани билан футболчиларни, клуб раҳбариятини ҳамда мухлисларни чин дилдан табриклаб, муборакбод этди.

Шундан сўнг клуб раҳбарлари ва жамоанинг бош таъсисчиси бўлмиш “Қўқон Спирт” заводи раҳбари, “Нефтчи” клубининг раиси Комилжон Мирзабоев ҳамда ПФЛдан медалларни олиб келган Валерий Лёткин футболчиларга бронза медалини танътанали равишда топширди.

“Қўқон-1912”нинг жонкуяр раҳбари Бахтиёржон Толипов ҳам сўзга чиқиб ҳомийлар ва футболчиларга миннатдорчилик билдирди ва ҳар бир чизиқнинг энг яхшилари бўлган футболчиларга эсталик совғаларни тақдим этди. Унга кўра, “Энг яхши футболчи” – Азиз Тўхтабоев. “Энг яхши дарвозабон” – Азиз Ашуров. “Энг яхши ҳимоячи” – Александр Критинин. “Энг яхши ярим ҳимоячи” – Раҳматулло Мелибоев. “Энг яхши ҳужумчи” – Омон Абдуғаниев. “Энг яхши ёш ҳужумчи” - Отабек Ҳайдаров. “Энг фойдали футболчи” – Азиз Мадалиев деб топилди. Уларга LCD телевизорлари ва бошқа бир қатор қимматбаҳо совғалар улашилди.

Қолаверса 3-ўринни эгаллашида кўп меҳнати сингган бош мураббий Тоҳир Кападзега музлатгич. У кишига мураббийлар штабида мавсум мобайнида яқиндан кўмак берган Муҳиддин Абдувалиевга эса телевизор тақдим этилди.

Мухлислар номидан ҳам бир қатор ашаддий ишқибозлар сўзга чиқиб, “Қўқон-1912”нинг бу йилги иштирокидан жуда мамнун эканликларини билдиришди ва келгусида жамоанинг олий лигага чиқишини хоҳлашларини айтишди. Дарвоқе, мухлислар талқини бўйича бу йил жамоа сафида “Энг яхши футболчи” деб Азиз Тўхтабоев топилди. Унга фанатлар ўз совғаларини топиширишди.

Шу тариқа тадбир хурсандчилик ва яхши кайфият билан поёнига етди.
 

Исломбек Рустамбеков 
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика