UZ

Сўнгги янгиликлар

08:15Хесус Навас «Севилья»да пайдо бўлиши мумкин  4 07:53Натхо «Валенсия»га ўтиши мумкин  7 07:31"Манчестер Сити" Бакайокога қизиқмоқда  6 07:05Тони Кроос: "Анчелотти "Реал"дан кетганида хафа бўлгандим"  9 02:50ВИДЕО. Португалия - Венгрия 3:0  10 02:45ЖЧ-2018 саралаши. Португалия Венгрияни таслим қилди, Голландия Болгарияга ютқазиб қўйди  16 02:29«Ливерпуль» афсоналари «Реал» афсоналарини мағлуб этишди ВИДЕО  8 01:00Olamsport: Нурмагомедовнинг навбатдаги жанги, Парижга 2028 йилги Олимпиада керак эмас ва бошқа хабарлар  3 00:45"Барселона" Витолога эътибор қаратди  5 00:11ЖЧ-2018 саралаши. Швециядан йирик ғалаба ва бошқа натижалар  20 23:42Кейинги ҳафта Арсен Венгернинг келажагига ойдинлик киритилади  15 23:22«Бавария»нинг кейинги мавсум учун формаси ФОТО  16 23:01Альба «Барселона»да кўпроқ майдонга тушмоқчи  4 22:44«Ювентус» ва «Наполи» Тадичга қизиқиб қолишди  24 21:55Абдуллоҳ Олимов: "Машъал"га ёрдамим тегаётганидан хурсандман"  11

18 фев 12:00
Янгиликлар

Қизиқ дуэл ёхуд “Сити” – “Барселона” учрашуви ҳақида

Бугун футбол ишқибозлари соғиниб қолган Европа Чемпионлар Лигаси нимчорак босқичи ўйинларига старт берилади.
Бу мусобоқада, янаям ушбу босқичда оддий учрашувлар бўлмаслиги аниқ. Бугун тунда бўлиб ўтадиган “Манчестер Сити” – “Барселона” ўйини футбол дурдоналаридан бири бўлади десак муболаға бўлмайди. Тўғри, ўйин биз кутганчалик томошабоп бўлмас. Ёки мураббийларни тактик ўйини эвазига ишқибозларга ҳақиқий шоуни тақдим этмас. Лекин бундай жамоалар ўртасидаги баҳс қандай кечмасин, барибир миллионлаб футбол мухлисларини катта ҳаяжонда ушлаб тура олади. Учрашув Англияда бўлади. Бу эса албатта Пеллегрини шогирдларига қўшимча устунлик бериши табиий ва “шаҳарликлар” ўз майдонларида унча-мунча жамоаларни қийнаб қўйишмоқда. Ушбу мавсумда “Манчестер Сити” жамоаси жуда қўрқинчли қиёфага кириб, рақибларини бирин-кетин тор-мор келтиришмоқда. Сўзсиз бу ўйинда каталонияликларга осон бўлмаслиги аниқ. Лекин шуни унутмаслик керакки, Пеллегрини жамоаси сўнгги ўйинларда ўзларидан кутилаётган натижаларни қайд эта олишмаяпти. Кўпчилик “Этиҳод”да кечган “Челси” билан ўйинда мезбонларни ғалабасини тахмин қилганди. Лекин якунда Жозе Моуриньо ҳамкасбини ўз услубида доғда қолдира олганди. Мануэль Пеллегринини бу галги ҳамкасби Жозедек тажрибага эга эмас. Буни тан олиш керак. Херардо Мартинони олдида Пеллегрини анча кучли ва бой тажрибага эга мураббий. Лекин жамоани ўзи бу босқичда дебютант ҳисобланади. “Манчестер Сити” илк бора гуруҳ босқичини муваффақиятли якунлаб, ушбу босқичга йўл олди. “Барселона” эса аксинча, “шаҳарликлар”га нисбатан анча тажрибали ва бу мусобоқада ғолиблик нималигини биладиган футболчилар жамланишган.

“Барселона” бу мавсумда жуда ёрқин ўйин кўрсатмоқда деб бўлмайди. Лекин чемпионатда ишлари ёмон эмас. Янги келган мураббий қўлидан келган ишларни қилмоқда. Баъзи жойларда, чизиқларда айрим ўзгаришлар киритилмоқда. Бу ишлар балки аста-секин ўз самарасини бериб, жамоа мухлислари хоҳлагандек ўйинлар кўрсатар балки. Буни вақт кўрсатади. “Манчестер Сити” билан ўйин олдидаги чемпионат баҳсида ниҳоят каталониялик мухлислар истаганидек ўйин бўлди ва “Барселона” “Райо Вальекано”ни (6:0) тор-мор келтирди. Бу учрашувдан кейин жамоа мухлислари анча енгил нафас олишди ва “шаҳарликлар” билан ўйин олдидан ўзларини ҳотиржам тутишмоқда.   

Қизиқ дуэл. “Манчестер Сити” – Херардо Мартино ва Мануэль Пеллегрини – “Барселона”. Мезбонлар ушбу босқичда дебютант ҳисобланишса, уларни устозлари учун бу раунд бегона эмас ва Пеллегрини бу вазиятларда қандай йўл тутишни яхши билади. Каталонияликлар учун бу босқич сўнгги йилларда доим муваффақиятли кечган ва жамоа бу борада бой тажрибага эга. Лекин каталонияликлар устози Херардо Мартино учун бу  дебют мавсум.

Чемпионлар Лигаси, 1/8 финал учрашуви.
“Манчестер Сити” – “Барселона”
Тахминий таркиблар:
“Манчестер Сити”: Жо Харт, Компани, Сабалета, Настасич, Клиши, Фернандиньо, Силва, Яя Туре, Навас, Негредо, Жеко.
“Барселона”: Вальдес, Пике, Маскерано, Адриано, Алвеш, Бускетс, Хави, Иньеста, Неймар, Месси, Санчес.
Бошланиш вақти: 00:45 (“Спорт”, “НТВ-ПЛЮС Футбол”)  


Шаҳбоз Беғамов.
Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Сурияга ютқаздик
ЖЧ-2018 саралаши доирасидаги Сурия - Ўзбекистон учрашуви бўлиб ўтди.  1225
Самвел Бабаян: "Охиригача курашамиз, ҳали имконият бор"
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Самвел Бабаян Сурияга...  525
Гуруҳдаги вазият билан танишинг
ЖЧ-2018 саралаши доирасидаги Сурия - Ўзбекистон учрашуви якунланди.  263
Виталий Денисов: "Гуруҳдаги вазиятимизни оғирлаштириб олдик, аммо ҳали имкониятимиз бор"
Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Виталий Денисов Сурияга қарши...  197
������.�������

Выберите страну:

Mamlakatni tanlang:

Выберите язык новостей:

Yangiliklar tilini tanlang: