UZ

Сўнгги янгиликлар

22:35Эрон. "Истиқлол" навбатдаги ғалабага эришди. Машарипов 78 дақиқа ўйнади  0 22:26СПЛ. Роналдусиз "Ал Насср" "Ал Файҳа"ни мағлуб қилди. Садио Манедан дубль  0 21:40Ўқинг, қизиқ! Максим Саррафнинг онаси ПФЛдан миннатдорлигини билдирди  4 21:40"Сирдарё ФА" бош мураббийи: "Кубок ўйинлари биз учун тажриба мактаби бўлаяпти"  1 21:25"Дўстлик" бош мураббийи Шуҳрат Қурбонов: "Ўзгаришларсиз футбол бўлмайди"  0 21:05"Барселона"ни таслим этган Усмон Дембеле ЕЧЛда ҳафта ўйинчиси деб топилди  8 20:44Муҳсин Низомиддинов: «Ҳар икки жамоани ажойиб ўйин билан табриклайман»  0 20:32Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон иккинчи турда Ироқни мағлуб этди  7 20:30Максим Шацких: "Захирада деярли ёш болалар ўтиришди"  6 20:10U-23 Осиё Кубоги. Корея Ли Ён Жуннинг дубли эвазига Хитойни мағлуб этди  1 19:54Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" Сирдарё ФАга 5 та гол урди, "Металлург" ишончли ғалабага эришиб, плей-оффга чиқди, "Қўқон-1912" сафарда "Пахтакор" билан дуранг ўйнади  22 19:29Ўзил "Эл Класико" даражаси тушишида "Барселона"ни айблади  8 19:05Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" – "Қўқон-1912" 0:0. Highlights  1 18:45"Камп Ноу"нинг очилиш санаси маълум бўлди  2 18:20АПЛнинг икки жамоаси "Лейпциг" ҳужумчисига даъвогар  1

“Қизилқум”га хориждан мураббий келади...ми? Янгиликлар

“Қизилқум”га хориждан мураббий келади...ми?

Бу йилги чемпионатни барқарор ўтказа олмаган Зарафшоннинг “Қизилқум” жамоаси кучлилар сафида ўз ўрнини катта қийинчилик билан сақлаб қолди.
Клубда мураббийларнинг тез-тез ўзгариши ҳам натижага салбий таъсир ўтказмасдан қолмади. Эътибор беринг, “олтин изловчилар” мавсум-2013ни учта мураббий билан ўтказди!

Аввалига Равшан Ҳайдаров кейинчалик эса Рустам Забиров ҳам маълум муддат ишлади. Иккинчи даврадан эса Юрий Лукин бошқарувни ўз қўлига олди.

Ҳар бир мураббий ўз қарашига мос тушадиган футболчиларни олиб келгани ҳам таркибини шаклланишига тўсқинлик қилганини ҳам инкор этиб бўлмайди.

Элитада қолишни сўнгги турда уддалаган “Қизилқум” раҳбарияти охирги ўйиндан кейин футболчиларга таътил берган.

Энди жамоа аъзолари 18 декабрдан ўз қароргоҳида йиғилади ва шу кундан бошлаб дастлабки йиғинга киришилади. Унда асосан маҳаллий футболчиларнинг иштирок этиши кутилмоқда.  “Насаф” ва “Олмалиқ” клубларидан ижарага олинган ўйинчилар ўз жамоаларига қайтиб кетишди.

Шу боис кейинги йил жамоанинг таркибида янгиланиш пайдо бўлиши табиий. Олий лиганинг бир қатор етакчи клублари сафида ўйнаган футболчилар билан айни пайтда музокара ўтказилмоқда.

Аммо уларнинг ўз жамоалари билан амалда шартномаси турганлиги учун номлар ошкор этилмаяпти.

Шунингдек айтишларича, катта эхтимол билан “Қизилқум”да хорижлик мураббий иш бошлаши кутилмоқда. Чунки раҳбарият Юрий Лукинга чет элдан маслаҳатчи мураббий олиб келишни ўз режасига киритганлиги тўғрисида маълумотлар бор. Бироқ бу масала ҳозирча расман тасдиқланмади.

Ҳар йили бўлганидек, бўлажак мавсумда ҳам жамоа сафида легионерлар ўйнайдиган кўринади. Бу борада ҳам айни пайтда номзодлар устида иш олиб борилмоқда. Хорижлик футболчилар билан келишувга эришилган тақдирда ҳам, улар январь ойидан бошланадиган иккинчи йиғинга келиши мумкин.

5-10 декабрь оралиғида, ПФЛ легионерлар лимитида ўзгариш қилиши кутилмоқда. Айнан шунга қараб, “Қизилқум” ҳам ўз таркибига чет элдан ўйинчи олиб келишни ўйлаб турибди.

Исломбек Рустамбеков     

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика