UZ

Сўнгги янгиликлар

16:41АҚШда ҳакам ўртоқлик учрашувида видеолавҳани кўриб Вильяга қизил карточка кўрсатди2 16:10Калинич: "Модрич, Ракитич ва Субашич - Хорватия терма жамоасининг алмаштириб бўлмас футболчилари"1 16:02Мурод Исмоилов: "Барча йигитларга раҳмат" 8 16:02«Бавария»га «Челси» ҳужумчиси керак0 15:56Габулов: "Пахтакор" юқори даражали клуб эмас"28 15:42Сербия. Ҳусниддин Ғофуров жамоаси янги йилдаги илк учрашувда мағлуб бўлди5 15:37“Astana Arlans” - “Uzbek Tigers”. Жанглардан ФОТОГАЛЕРЕЯ7 15:22«Интер» Меделга янги шартнома таклиф қилади1 15:13"Навбаҳор": Станоевич билан шартнома имзоланди19 15:11Футзал. Олий лига, 4-тур, 5-кун. "Металлург" - "Нафис" 6:32 15:05Киберфутбол. PES 2013 бўйичи Arena CUP 2 мусобақаси бўлиб ўтади4 15:02Маскерано умумий гуруҳга қайтди3 14:41"Линкольн Сити" 103 йил давомида ҳеч қайси клуб қила олмаган ишни бажарди11 14:31Футзал. Олий лига, 4-тур, 5-кун. "Олмалиқ" - "Ардус" 4:21 14:20"Қўқон-1912": Филип Райевац билан шартнома имзоланди20

29 июл 16:43
Янгиликлар

"Қизилқум": Жамоага Юрий Лукин бош мураббий бўлди

“Қизилқум” жамоаси иккинчи давра баҳсларига тайёргарликнинг иккинчи босқичини Навоий шаҳрида давом эттиряпти.
Ўқув-машғулот йиғинида ўттиз нафарга яқин футболчи қатнашмоқда.
 
Иккинчи даврада жамоа таркибида кўплаб янги номлар пайдо бўлиши кутилмоқда. Ҳозирда машғулотларда мавсумнинг биринчи ярмида “Зарафшон”, “Гулистон”, “Сўғдиёна”, “Олмалиқ”, “Бунёдкор”, “Насаф” каби жамоаларда тўп сурган кўплаб ўйинчилар мураббийлар кўригидан ўтяпти. Улардан кимларнинг жамоа таркибига қўшилиши йиғин охирида маълум бўлади.
 
Кунига икки маҳалдан ташкил этилаётган машғулотларни мураббийлар Юрий Лукин ва Обид Худоёровлар олиб боришяпти. Режага кўра, зарафшонликлар 30 июлга қадар олий лига жамоаларидан бири билан ўртоқлик учрашувида майдонга тушадилар. Рақиб жамоа номига бир-икки кун ичида ойдинлик киритилади.
 
Зарафшондаги “Қизилқум” стадионида реконструкция ва таъмирлаш ишлари бошланиши муносабати билан футболчиларимиз иккинчи давра уй учрашувларини Навоий шаҳрида ўтказиш эҳтимоли ҳам йўқ эмас. Бу учрашувларнинг қайси стадионда ўтказилиши яқин кунларда эълон қилинади.

Айни пайтда Навоий шаҳрида ўқув-машғулот йиғинини олиб бораётган “Қизилқум” жамоаси 28 июль куни навбатдаги ўртоқлик учрашувини ўтказди. Зарафшонликларнинг бу галги рақиби биринчи лига вакили Бухоронинг “Спартак” жамоаси бўлди.
 
Назорат баҳси “Сўғдиёна” стадионида бўлиб ўтди. Унда мураббий Юрий Лукин машғулотларда қатнашаётган деярли барча футболчилар хизматидан фойдаланишга ҳаракат қилди. Учрашувнинг биринчи бўлимида 1:1 ҳисоби қайд этилган бўлса, танаффусдан сўнг зарафшонликлар 1:0 ҳисобида ғалаба қозондилар — 2:1.
 
Биринчи бўлимда “Қизилқум” жамоаси таркибида қуйидаги ўйинчилар майдонда ҳаракат қилди:
 
Артём Макосин, Акмал Холиқов, Файзулла Қамбаров, Жалил Кимсанов, Шерзод Файзуллаев, Элдор Бойматов, Зафар Тўраев, Азиз Абдуллаев, Руслан Санаев, Хуршид Йўлдошев, Азиз Усмонов.
 
Танаффусдан сўнг, зарафшонликлар шарафини қуйидаги футболчилар ҳимоя қилдилар:
 
Эркин Жабборов, Исроил Эргашев, Темур Турдиев, Даурен Эшбоев, Сарваржон Холматов, Жамшид Шоҳназаров, Фарруҳ Ҳайдаров, Бобур Искандаров, Феруз Бобоқулов, Наврўз Алимов, Алишер Холиқов.
 
Учрашувда “Қизилқум” футболчиларидан голларни Акмал Холиқов ҳамда Даурен Эшбоевлар киритди.
 
Жароҳати туфайли ушбу баҳсда Акмал Рустамов, Ғуломҳайдар Ғуломов  майдонга туша олмадилар.
 
Режага кўра, Юрий Лукин шогирдлари 30 июль куни яна бир ўртоқлик учрашувида майдонга тушади. Рақиб номи эса бугун аниқ бўлади.
Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Сардор Рашидов: "Лушан профессионал эмаслигини ўзи ҳам исботлади"
“Қалдирғочлар” бош мураббийи Сергей Лушан “Ал Жайиш” футболчиси... 200
ЕЧЛ. «Бавария» Мюнхенда «Арсенал»ни шарманда қилди
Европа чемпионлар лигаси 1/8 финалидан ўрин олган «Бавария» -... 182
ЕЧЛ. «Реал Мадрид» ўз уйида «Наполи»ни мағлуб этди
Европа чемпионлар лигаси 1/8 финалидан ўрин олган «Реал Мадрид» -... 142
������.�������

Выберите страну:

Mamlakatni tanlang:

Выберите язык новостей:

Yangiliklar tilini tanlang: