UZ

Сўнгги янгиликлар

07:38ЖЧ-2018 саралаши. Англия - Европада гол ўтказмаган ягона жамоа  0 04:52Вератти: “Буффон мен билан “Юве” ҳақида гаплашгани йўқ”  10 04:41Блинд Голландии терма жамоасидан истеъфога чиқарилди  11 04:31ЖЧ-2018 саралаш босқичи. Руминия Дания билан дурангга имзо чекди, Полша сафарда Черногориядан устун келди ва бошқа натижалар  1 04:25Ҳозирги Германия термаси - жамоа тарихдаги энг яхшиси  2 23:36ЖЧ-2018 саралаши. Англия, Чехия, Германия ва Арманистонда ғалаба  17 23:00Спортчилар ижтимоий тармоқларда  7 22:36Сами Хедира: “Ювентус”да футболчи сифатида ўсдим”  10 22:1434 ёшли Дефо тўрт йиллик танаффусдан кейин гол урди  15 21:47Ндиди: "Раньерининг кетишини "Лестер" футболчилари истаганини эшитиш ёқимсиз"  1 21:16Маццоне: "Менга ҳеч қачон Спаллетти ёқмаган, у доимо келишмовчиликлар келтириб чиқарган"  2 20:58Суннатилла Мамадалиев: “Кейинги босқичга чиққанимиздан хурсандмиз”  0 20:51"Қўқон-1912": Термиздаги ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  7 20:45Скоулз: "Руни бошқа инглиз клубига ўтишини истамайман"  3 20:41"Нефтчи": “Қўқон-1912″га қарши баҳснинг бошланиш вақти маълум  23

19 фев 22:49
Янгиликлар

«Қизилқум» назорат баҳсида «Шўртан»дан устун келди

Хабарингиз бор, «Қизилқум» жамоаси аъзолари 5 февралдан пойтахтимизда навбатдаги ўқув-машғулот йиғинига киришганди.
19 февраль куни Ғузорнинг «Шўртан» футболчилари билан кечган назорат учрашувидан сўнг Тошкент йиғинига якун ясалди.
 
«Қизилқум» ва «Шўртан» жамоалари ўртасидаги ўртоқлик ўйини пойтахтимиздаги «Обод» стадионида ўтказилди.
 
Бош мураббий Юрий Лукин назорат учрашувида қуйидаги ўйинчилар хизматидан фойдаланди:
 
Артём Макосин, Акмал Холиқов, Файзулла Қамбаров, Асқар Муҳиддинов, Акмал Рустамов, Сарваржон Холматов, Фарруҳ Ҳайдаров, Шерали Жўраев, Ғайрат Жумаев, Самандар Шодмонов, Наврўз Алимов.
 
Захирадан майдонга тушганлар:
Азизбек Усмонов, Алишер Холиқов, Владимир Шишелов, Жамшид Шоҳназаров, Анвар Раҳимов, Олимжон Ёқубов, Руслан Санаев, Азиз Мансуров.
 
Гарчи, ўйинда кончилар катта устунликка эришган бўлсалар-да, кўплаб вазиятлардан унумли фойдалана олишмади. Биринчи бўлимда умидли ва истеъдодли ҳужумчи Наврўз Алимов томонидан киритилган ягона гол «Қизилқум»га кичик ҳисобдаги ғалабани тақдим этди — 1:0.
 
Навоийликлар мазкур йиғин мобайнида кўпроқ ўртоқлик ўйинлари ташкил этиб, жамоа таркибини шакллантиришга эътибор қаратишди. Жумладан, «Қизилқум» футболчилари Тошкентда саккизта назорат учрашувида майдонга тушди. Кончилар «Олмалиқ» (1:5) ва «Машъал» (0:2) вакилларига имкониятни бой берган бўлсалар,  «Оқтепа» (3:0), «Навбаҳор» (1:0), «Нефтчи» (2:1), «Андижон» (1:0), «Шўртан» (1:0) жамоаларидан устун келди. «Бухоро» вакиллари билан ўтган баҳсда эса 1:1 ҳисобида дуранг қайд этилди.
 
Бунгача «Қизилқум» жамоаси Навоийда дастлаб «Бухоро»ни (1:0), сўнгра «Сўғдиёна»ни (2:1) мағлубиятга учратганди.
 
Режага кўра, 20 февралдан бошлаб жамоа аъзолари учун уч кунлик қисқа таътил эълон қилинди. Кончилар 24 февралда Навоийдаги ўз қароргоҳларида йиғилишади. Якуний йиғин мақомини олган сўнгги ўқув-машғулотлар доирасида мавсум бошлангунга қадар «Қизилқум» яна тўртта ўртоқлик ўйини ўтказишни мўлжаллаган.
Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Ўзбекистон терма жамоаси Тошкентга қайтиб келди
Кеча Малайзияда Сурияга қарши ўйин ўтказган Ўзбекистон терма жамоаси...  209
Самвел Бабаян: "Охиригача курашамиз, ҳали имконият бор"
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Самвел Бабаян Сурияга...  530
Сурия - Ўзбекистон "Instat" таҳлилида
Жаҳон футболида етакчилик қилаётган "Instat" ташкилоти...  135
Яхши ҳам Равшан Эрматов бор...
ЖЧни ҳеч бўлмаса у киши учун кўрамиз деймизда... Яна математика?...  122
������.�������

Выберите страну:

Mamlakatni tanlang:

Выберите язык новостей:

Yangiliklar tilini tanlang: