18 feb 21:10
News

«Қизилқум» бу сафар «Андижон»ни мағлубиятга учратди

Пойтахтдаги ўқув-машғулот йиғини доирасида «Қизилқум» жамоаси навбатдаги назорат учрашувида майдонга тушди.
Навоийликлар бу сафар бир йиллик  танаффусдан сўнг яна кучлилар қаторига қўшилган «Андижон» футболчилари билан куч синашдилар.
 
Учрашув ниҳоятда шиддатли ва ҳужумкор руҳда кечди. Кончилар бош мураббийи Юрий Лукин мазкур ўйинда тажрибали футболчилардан Владимир Шишелов, Алишер Холиқовларга дам беришни маъқул кўрди. Шунга қарамай, навоийликлар бир-биридан чиройли ҳужумлар уюштиришди. Аммо улардан самарали фойдаланишда «Қизилқум» жамоасига гоҳ омад, гоҳида маҳорат етишмади.
 
Гарчи, биринчи бўлимда жамоалар ўз дарвозалари дахлсизлигини сақлаб қолган бўлсалар-да, танаффусдан сўнг навоийликлар барибир ўз сўзларини айтдилар. Ўйин тугашига саноқли дақиқалар қолганида Ғайрат Жумаев «Андижон» жамоаси дарвозасини ишғол этди — 1:0.
 
Бош мураббий Юрий Лукин учрашувда қуйидаги ўйинчиларни майдонга туширди:
 
Эркин Жабборов, Акмал Холиқов, Асқар Муҳиддинов, Акмал Рустамов, Миржалол Қурбонов, Ғайрат  Жумаев, Элдор Бойматов, Шерали Жўраев, Сарваржон Холматов, Самандар Шодмонов, Наврўз Алимов.
 
Захирадан майдонга тушганлар:
 
Азизжон Абдуллаев, Руслан Санаев, Азибек Усмонов, Файзулла Қамбаров.
 
Режага кўра, «Қизилқум» жамоаси навбатдаги ўртоқлик учрашувини 19 февраль куни ўтказади. Унда Ғузорнинг «Шўртан» футболчилари навоийликлар рақиби бўладилар. Учрашув пойтахтимиздаги «Обод» стадионида соат 15.30 да бошланади.
Rating:    

Comments

< show latest news

Weekly Best

Ўртоқлик учрашуви. Дания U-23 - Ўзбекистон 2:1
Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси Дубайда Дания ёшлар терма... 162
Арманистонга қарши ўртоқлик ўйини бекор қилинди
Ўзбекистон миллий терма жамоасининг 12 февраль куни Анталия шаҳрида... 168
Ўзбекистон терма жамоасининг Дания U23 га қарши асосий таркиби эълон қилинди
Ўзбекистон футбол федерацияси расмий "твиттери" бугун Дания ... 82
Australian Open. Истомин - Буста - 3:2! Сенсация давом этади!
Мельбурн шаҳрида давом этаётган “Катта Дубулға” туркумидаги Австралия ... 78
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook