UZ

Сўнгги янгиликлар

01:48А Серия. "Кальяри" "Ювентус"га қарши ўйинда охирги дақиқалардаги автогол сабаб ғалабани қўлдан чиқарди. Шомуродов 79-дақиқада алмаштирилди  41 01:40Каземиро: "Анчелотти МЮга ўтаётганимни билиб, йиғлаб юборганди"   2 01:15U-23 Осиё кубоги. Ироқ Тожикистонни ишончли тарзда мағлуб қилди  0 00:58Начо "Реал"га мавсум охирида жамоадан кетишини маълум қилди  6 00:40Ўзбекистон Қувайтга қарши ўйинда тўлиқ оқ либосда ҳаракат қилади  2 00:37Виталий Левченко: "Биз учун чемпионат ёки кубок учрашуви фарқланмайди"  1 00:25Иван Бошкович: "Ғалаба осонликча келмаслигини бугунги ўйин ҳам кўрсатиб берди"  1 00:10"Жиззах" бош мураббийи: "Таркибимиз фақат маҳаллий футболчилардан иборат экани мени хурсанд қилади"  2 00:05Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ироқ - Ўзбекистон 1:4   0 00:00Саидазамат Мирсаидов: "Рақиб ким бўлишидан қатъий назар, ҳар бир учрашувда ғалаба қозонишни мақсад қилганмиз"  0 23:45Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг бугунги машғулоти. Эртанги рақиб - Қувайт  1 23:29Ўзбекистон U-23. Навбатдаги машғулот қандай ўтди? Мирсаидов ва Одиловдан интервью  0 23:23U-23 Осиё Кубоги. Саудия Арабистони Таиландга бешта гол урди, Япония БААга имконият қолдирмади  1 22:52Элдор Шомуродов "Ювентус"га қарши ўйинни асосий таркибда бошлайди!  26 22:47Абдуқодир Ҳусанов эртага ўтказиладиган "Ланс" – "Клермон" учрашуви қайдномасига киритилди  1

Қишки таътил тафсилотлари билан ўртоқлашиб ёхуд таътилдаги дўстларимни йўқлаб... Янгиликлар

Қишки таътил тафсилотлари билан ўртоқлашиб ёхуд таътилдаги дўстларимни йўқлаб...

Қишни гашти бошқача. Оппоқ қорга ҳар қанча термулиб томоша қилсанг ҳам унга тўймайсан.
Ундаги ўзгача бир заррачалар кишига ажиб бир туйғуларни тухфа этади. Қор устида болаларни мириқиб сирпанишларини айтиб ўтишга ҳожат бўлмаса керак.

Айни дамда минглаб мавжудотлар инларига кириб ухлай бошладилар. Энди уларни биров безовта қилмасаю, улар маза қилиб хордиқ чиқарсалар. Юртимиз футболига ҳам мана шу назар билан қараш мумкин. Айни дамга келиб, мамлакатимиз футболининг (деярли) барча иштирокчилари хордиқ олиш билан овора десам муболаға қилмаган бўламан. Аммо шундай футболчилар ҳам борки, улардаги холатни билсангиз, балки сиз ҳам каминангиз каби ҳайратомуз табассумни яширолмайсиз. Аслида таътилда футболчиларни дам олишларига “ҳалал” беришни истамаймиз, аммо сиз мухлислардаги “фалон футболчи нималар қиляпти экан?” деган саволингизга жавоб топишга интилишимиз, бизни улар томон тортади. Келинг, гапни индаллосига ўтайликда мақоланинг аслий қисмига ўтайлик.

Дўстларимни бирин кетин йўқлай бошладим. Аввалига кўпчилик учун таниш бўлган, “Бухоро” клуби вакили Баҳодир Пардаев билан боғландим. У билан боғланганимда, ўзидаги қишки таътил борасида фикрларини қисқача шундай баён қилиб ўтди:



“Авваламбор эътиборингиз учун раҳмат. Қишки таътилни, мавсум сўнгида орттириб олган кичик жароҳатимдан фориғ бўлиш билан бошладим. Ундан қутилгандан сўнг эса оила даврасида кўпроқ бўлиш учун уйда давом эттиряпман. Баъзида дўстларим билан алоқага чиқаман, шоҳида улар билан чрашувлар ташкил қиламиз. Умуман олганда таътил мен учн яхши ўтмоқда десам ҳам бўлади. Чунки ҳамма ҳам оиласи ва яқинлари даврасида кўпроқ бўлишни истайди. Менда эса айни дамда бу имкониятлар мавжуд. Шунинг учун ҳам кўп вақтимни уйда ўтказишга ҳаракат қиляпман. Қолаверса телевидения орқали футбол томоша қилиш учун ҳам айни пайтда имкониятлар кенгайган. Шу сабабли утболларни ҳам ўтказиб юбормаслика ҳараат қиляпман. Фурсатдан фойдаланиб, барча футбол ишқибозларини кириб келаётган янги йил байрами билан табриклаб қоламан!”

Баҳодир билан ҳайр – маъзурни ўрнига қўйдим–у, менга сим қоқиб турган дўстим Элдор Исабоев билан суҳбатга ўтиб кетдим. Элдорбек аслида уятчанггина бола эканлиги ҳам қайсидир маънода ўзига ярашади. Унинг таътилдаги саргузаштлари ҳам ўзига хос ўтмоқда. Бу ҳақда унинг ўзи қуйидагича сўзлайди:



― Элдор, сиздан шахсий саволлардан ташқари мухлисларни қизиқтирган баъзи саволларни жавобини олишни истардим.
― Мухлисларимиз эътибори учун сиз журналистлар қалами фидо экан, бил футболчилар ҳар доим ва ҳар жойда исталган саволингизга жавоб беришга тайёрмиз.

― Билишимизча яқинда бўйдоқликка чек қўйгансиз?
― Ҳа, бу борада сиз ҳақсиз. Ҳаётда доим ҳам сиз айтгандай бўлавермас экан. Оилавий шароитлар шуни тақозо қилиб қолганидан кейин ота–онамни таклифини рад эта олмадим.

―Қишги таътил ҳақида бироз тўхталиб ўтсангиз.
― Қишги таътилни қандай ўтказишим аввалдан маълум эди. Чунки Амет Абдуллаевич ёшларга имконият беришдан кўра бошқача йўлни танлаб, мен жамоадаги каби ёшларни захира ўриндиғида қолиб кетишимизга замин яратиб берди. Натижада кўп ватимни “ўйиндан ташқари” холатда ўтказдим. Шунинг учун ҳам келажакка жиддий қараган холда мустақил тарзда машғулотларни олиб боряпман. Ахир, энди мен катта ҳаётга қадам қўйдим. Бундан кейин икки хисса босим, икки хисса масъулият билан ўйнашимга тўғри келади.

― Адашмасам, шу ойнинг охирида Фарғоналиклар билан тузган битимингиз поёнига етади. Келажак ҳақида ҳам ўйлаб кўрдингизми?
― Ҳа ҳақиқатдан ҳам жамоа билан тузган шартномамиз охирлаб бормоқда. Айтишларича шу ойнинг 10 куни жамоамиз йиғин ўтказади. Ўша йиғинда мен ҳам иштирок этаман ва жамоа раҳбарияти билан бу борада бир келишиб оламиз. Аммо олдимиздаги вариантларни сир сақласам дегандим. Чунки ҳаётда олдиндан бирон нима дейишни истамайман.”

Кун ботарга яқин Фарғона томон шошиб бораётган автомашинани Бағдод туманига келганимизда тормозлатишимизга тўғри келди. Сабабки, бу туманда кўп йиллардан бери миллий терма жамоамиз фан клуби аъзоси хисобланмиш Ўткирбек исмли дўстим мини-футбол майдончасини қуриб битказган экан. Уни ўзим кўзларим билан кўришим учун стадионга етиб борганимизда ажиб бир воқеага кўзим тушди. Не кўз билан қарайликки, айни дамда эркин агент мақомидаги ҳимоячи Оқилхон Маҳмудов якка тартибда астойдил машғулотларни олиб бораётганди. Биринчи лига жонига тегиб кетган футболчи олий лигада тўп тепишга қаттиқ бел боғлаган кўринади назаримизда.                
    


― Қишки таътилни машғулотлар билан ўтказаётганлигингизни нима билан изоҳлайсиз?
― Ортда қолган мавсумнинг сўнгида кичик жароҳат орттириб олгандим. Шуни даолаш ва ундан сўнг тикланишим учун озгина вақт кифоя қилди. Аммо футболни соғинишим ва эндиги мавсумга жиддийроқ тайёргарлик кўришим лозим. Очиғини айтганда олий лига жамоалари билан музокара олиб бормоқдамиз. Насиб қилса тез кунда бу масалага аниқлик киритилади. Ана шундагина жамоанинг номини ҳам билиб олишингиз мумкин. Аммо хозирча буни сир тутишни лозим деб топдим (шундай интилувчан дўстлар кўпаяверсин).

Навбат ёш бомбардирга. Олтиариқ туманининг янги истедод соҳиби. “Гулистон”ни биринчи лигадан олий лигага чиқишида ҳам, ва олий лигадаги қисқа муддатли фаолиятида ҳам Бу футболчи ҳужумчиларга хос тарзда ҳаракат қилиб керакли пайтларда ўзининг хиссасини қўша олди. Гап ким ҳақида кетаётганлигига қизиқиб қолдингизми. Дилимуҳаммад Худойбердиев. Бу футболчи борасида гап очишдан аввал “ёш тўпурар” дея таъриф берганимга ажабланманг. Ёшлар лигасида шундай бўлиши лозим эди. Бу ҳақида келгусида алоҳида тўхталамиз. Гулистонликларнинг қисқа муддатли иштироки кўпчилик сингари бу қаҳрамонимизнинг келгусидаги фаолиятини жумбоққа айлантирган кўринади. Чунки, ўз мавқеи даражасида тўп тепишни истайдиган тўпурарлар фақатгина олий лига жамоаларида кўринишади. Хўш, бу борада футболчининг ўзи қандай фикрда?!



   “Мавсум поёнига етиши билан ота–онам олдига етиб келдим. Гарчи жамоамиз олий лигани қисқа муддат ичида тарк этган бўлишига қарамай ўз мухлислари қалбида ўзиша яраша ўрин эгаллади деб ўйлайман. Аммо жамоани лигада олиб қолиш учун ҳамма ҳам ўзида борини бериб ҳаракат қилди. Лекин нима ҳам дердик, тақдир экан. Омад ҳам баъзи пайтларда биринчи ўринга кўтарилиб олишини яна бир карра гувоҳи бўлдик. Шахсий фикр билдирадиган бўлсам, жамоани олий лигада олиб қола олмаганимиз учун афсусдаман.

― Қишки таътил борасида фикрларингиз...
― Таътил бўлиши билан уйга қайтишни режалагандим. Чунки оилада тўнғич фарзанд бўлганим учун, отамни қўлидаги юмушини олишга интиламан. Отам мени футболга олиб кирган ва ушлаб турган асосий кишим саналади. У кишидан фақат ҳаётий сабоқларни олибгина қолмай, футболда ҳам кўрсатмаларига тўла амал қилишга интиламан. Шундан маълум бўладики. Кўп вақтимни уйда ўтказишга ҳаракат қиляпман. Аммо дўстларим уйда эканлигимдан фойдаланиб маҳаллий ишқибозлар билан кўпроқ футбол ўйнашга олиб кетиб қолишади. Буни ҳам ўзига яраша гашти бор. Чунки бутун мавсум давомида футбол ичида юриб дўстларим билан бирга кам вақт бўлардим. Нди эса бемалол улар билан кўриши, диллашиб юриш имконияти бор. Мен бундан унумли фойдаланишга ҳаракат қиляпман. Аммо бир нарсани унутмаслик керак. Мен келажакда ҳам олий лигада тўп тепишим лозим. Шундай экан ўз устимда ишлашни канда қилганим йўқ.

― “Гулистон” билан тузилган битимингиз борми?
― Бу каби шахсий саволларга жавоб бера олмайман. Чунки кейинги тақдирим борасида аниқ бир фикрни айта олмайман. Аммо фаолиятим билан шуғулланадиган шахслар бор. Уларни фикрича олдимизда бир нечта вариантлар бор экан. Лекин улар борасида хозирча бирор фикр айта олмайман. Фаолиятим билан асосан дадам шуғулланади. Шу кишини кўрсатмаларидан четга чиқишни истамайман”.

Рўзали Қурбонов.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика