UZ

Сўнгги янгиликлар

17:09Беллингем ва Родриго "Реал Сосьедад"га қарши ўйинни ўтказиб юборади  0 16:55Саад Ал-Шеҳри: "Ушбу мусобақадаги таркибимиз, икки йил аввал чемпионликни қўлга киритган таркибимиздан кучлироқ"  4 16:28Футбол олами. 16:0, "Динамо" - "Насаф" 3:3 ва бошқа ўйинлар: Ўзбекистон кубоги 2-тури ҳақида батафсил   0 16:19Энди расман: Лапорта Хави янги мавсумда ҳам "Барселона"да қолишини маълум қилди  7 16:00"Челси"нинг икки футболчиси ёзда Саудия Арабистонига кўчиб ўтиши мумкин   2 15:31Осиё Кубоги. Ўзбекистон Саудия Арабистонига қарши тўлиқ оқ либосда ўйнайди  8 15:09Ўзбекистон кубоги. 3-тур расмийлари маълум  3 14:23"Челси" "Арсенал"га йирик ҳисобда имконият бой берилгач, Почеттинони ишдан ҳайдаши мумкин  5 14:08Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Саудия Арабистонига қарши кечадиган баҳс олдидан нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  22 13:56"Манчестер Юнайтед" Марсьялнинг нархини эълон қилди  4 13:32Гвардиола Канселунинг келажаги ҳақида фикр билдирди  0 13:05"Шеффилд Юнайтед" АПЛ антирекордини ўрнатди  0 12:37Давлат Турдиалиев таваллудига 62 йил тўлди   10 12:04"Челси" скаутлари "Милан дерби"сини стадиондан кузатишган  3 11:38Футзал бўйича Осиё кубоги. Ўзбекистон - Вьетнам 2:1  0

Қашқадарё. Иккинчи лига. “Нуристон” ҳамда “Нефтчи” 5-турда йирик ғалабага эришди Янгиликлар

Қашқадарё. Иккинчи лига. “Нуристон” ҳамда “Нефтчи” 5-турда йирик ғалабага эришди

Қашқадарё вилоят Иккинчи лига доирасида Шаҳрисабзнинг “Ҳисор” жамоаси меҳмони бўлган “Нуристон” ишончли ғалабани қўлга киритди.
Фарход Усмонов бошқариб борган ўйинда шаҳрисабзликлар рақибига ҳеч қандай қаршилик кўрсата олишмади. Юнус Муротовнинг биринчи бўлим бошидаёқ пенальтидан урган голи нишонликларни олдинга олиб чиққан бўлса, 72-дақиқагача “Ҳисор” футболчилари ҳисобни тенглаштиришга уринишди. Жисмоний томондан толиққан кўҳна шаҳар вакиллари дарвозасини айнан 72-дақиқадан ўйин охиригача “Нуристон” аъзолари яна уч бора ишғол қилишди. Шаҳрисабзликларнинг ягона голига Шоҳруҳ Худойбердиев муаллифлик қилди.

 «Хисор» — «Нуристон» — 1:4 (0:1)
 30.05.2014. 5-тур. Шахрисабз. «Хисор» стадиони. 54 томошабин.

 Ҳакам: Фарход Усмонов — 8
 Голлар: Юнус Муротов -  пенальтидан, 2 (0:1) Юнус Муротов, 72 (0:2) Илнур Дониёров, 74 (0:3) Шохрух Худойбердиев, 79 (1:3) Зафар Хамдамов, 83 (1:4)

 «Хисор»: 1.Шокир Рахмонов; 17.Жахонгир Мамадалиев; 7.Шохрух Худойбердиев; 6.Олим Жамилов; 11.Тохир Бозоров; 4.Нодир Рахимов (19.Жаъсур Рахматов, 55); 10.Шахзод Маннонов; 8.Азиз Тохиров; 13.Шохрух Нумонов; 12.Бехруз Бахромов; 5.Дониёр Курбонов

«Нуристон»: 1.Алишер Баратов; 4.Бехруз Азимов (13.Элёр Суяров, 86); 3.Акобир Сагдуллаев; 2.Обид Омонов; 5.Миржалол Норбоев; 20.Шахбоз Бердиёров (18.Достон Негматов, 63); 10.Зафар Хамдамов; 8.Алибек Рахматуллаев; 17.Жахонгир Юлдошев; 7.Юнус Муротов; 11.Илнур Дониёров

 Огоҳлантириш: Шокир Рахмонов, 31; Бехруз Азимов, 32; Шахзод Маннонов, 37; Нодир Рахимов, 57; Алибек Рахматуллаев, 66; Азиз Тохиров, 80

Косонда “Аланга-2” меҳмони бўлган китобликлар йирик ҳисобда ғалаба қозонишди. Ҳисобни 13-дақиқада Шахбоз Тўхтаев очган бўлса, биринчи бўлим якунига етиш арафасида “Аланга-2” футболчисини учрашув бош ҳаками Комил Расулов огоҳлантирди. Сариқ карточкадан жиғибийрон бўлган Шахбоз Хўжамов ҳакам шаънига номақбул сўзларни айтиб, қизил карточка билан жазоланишгача бориб етди. Бу футболчининг ўйиндан четлатилиши тартиб-интизом қўмитаси томонидан кўриб чиқилади.

«Аланга-2» — «Нефтчи» — 0:3 (0:1)
 30.05.2014. 5-тур. Косон. Марказий стадион. 64 томошабин.
 Ҳакам: Комил Расулов — 7,5
 Голлар: Шахбоз Тўхтаев, 13 (0:1) Феруз Махмудов — пенальтидан, 59 (0:2) Шахзод Юсупов, 63 (0:3)

 «Аланга-2»: 30.Шахбоз Хўжамов; 14.Анзор Боборажабов (11.Бекзод Кушмуродов, 61); 4.Миржалол Тоиров; 21.Миржалол Шарипов (19.Бехруз Маматкулов, 64); 9.Муслим Сулаймонов; 7.Жаъсур Халимов; 77.Шерали Субхонов; 6.Севар Мўминов; 17.Косим Норчаев; 20.Камрон Аскаров (28.Иброхим Бобокулов, 45); 8.Жахонгир Жабборов (5.Фаёз Муродуллаев, 74)

«Нефтчи»: 1.Миржалол Зиёдуллаев; 19.Рахимбек Жавлиев; 15.Наврўз Иззатуллаев; 7.Миржахон Ражабов; 9.Рустам Нуралиев (8.Юсуф Хуррамов, 33); 6.Ойбек Бозоров; 7.Феруз Махмудов; 18.Амир Темиров; 17.Шахбоз Тўхтаев; 10.Шахзод Юсупов (3.Кодирали Кудратов, 80); 23.Мансур Эриков (11.Сардор Жабборов, 65)

 Огоҳлантириш: Шахбоз Хўжамов, 44; Юсуф Хуррамов, 55

Четлатиш: Шахбоз Хўжамов, 45
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика