Latest news

14 oct 20:49
News

Пулька. 6-тур ўйинлари поёнига етди

Биринчи лига жамоалари ўртасида Наманганда ўтказилаётган пулька ўйинларининг бугун навбатдаги тур баҳслари бўлиб ўтди.
Унда Тошкент жамоаларига омад кулиб боқди. Айниқса, “Локомотив-БФК”нинг ғалабаси унинг турнир жадвалида биринчи ўринга кўтарилиб олишини таъминлади. Шунингдек “Зомин” ҳам ўз олдига қўйилган вазифани уддалади. 4-ўрин эгаси эса, сўнгги турда аниқланадиган бўлди. Қуйида бугунги ўйинда қайд этилган натижалар билан танишиб олишингиз мумкин.   

6-тур. 14 октябрь (душанба)
“Бунёдкор-2” – “Ғаллакор” 0:2
“Сурхон” - “Локомотив-БФК” 0:2
“Хотира-79” – “Зомин” 2:2

6-ТУРДАН КЕЙИНГИ ВАЗИЯТ

1

ЛОКОМОТИВ-БФК (Тошкент)

5

4

0

1

13-8

12

2

ХОТИРА-79 (Уйчи)

5

3

2

0

14-7

11

3

ЗОМИН (Зомин)

6

2

3

1

11-7

9

4

ҒАЛЛАКОР-АВТОМОБИЛЬЧИ (Ғаллаорол)

5

2

1

2

5-8

7

5

СУРХОН (Термиз)

5

1

2

2

5-7

5

6

БУНЁДКОР-2 (Тошкент)

5

1

1

3

7-10

4

7

БУХОРО-2 (Бухоро)

5

0

1

4

6-13

1

Турнир тақвимига кўра, жамоалар эртага дам олади. 16 октябрь куни эса мусобақанинг энг сўнгги тур ўйинлари бўлиб ўтади. Айтиш жоизки, дастлабки 3та ўрин эгаси деярли аниқ бўлиб улгурди. Энди 4-ўрин учун чоршанба куни жиддий кураш кечади. Сўнгги турда тўқнаш келадиган “Бухоро-2” - “Бунёдкор-2” қарама қаршилиги ҳеч нима англатмайди. Бу жамоалар биринчи лигада қолишдан аллақачон умидларини узишган. Энди улар шунчаки расмиятчилик учун майдонга тушишади.


Эслатиб ўтамиз, турнир жадвалида 1-2-ўринни эгаллаган жамоалар кейинги йил ҳам биринчи лигада иштирок этиш хуқуқини қўлга киритади. 3-4-ўринни банд этган жамоалар эса  айни пайтда биринчи лиганинг иккинчи босқичида иштирок этаётган ва турнир жадвалида 15-16-ўринларни банд этган жамоалар билан куч синашади. Яъни 3-ўрин соҳиби, биринчи лигадаги 16-ўринни эгаллаган жамоа билан ўзаро ўйин ўтказса, 4-ўрин эгаси эса 15-ўринни банд этган клуб билан тўқнаш келади.  

7-тур. 16 октябрь (чоршанба)
“Бухоро-2” - “Бунёдкор-2”
“Ғаллакор” – “Сурхон”
“Локомотив-БФК - “Хотира-79”


Исломбек Рустамбеков
Rating:    

Comments

< show latest news
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook