18 nov 11:05
News

ПРО учун курсларни хорижлик мутахассислар олиб боришади

Ўзбекистон Футбол Федерацияси ҳамда футбол ҳакамлари ва мураббийлари Республика мактаби билан биргаликда ўз тарихида учинчи бор профессионал мураббийлик курсларини ташкил этади.
18 ноябрь, душанба куни Ўзбекистон Футбол Федерацияси ҳамда футбол ҳакамлари ва мураббийлари Республика мактаби билан биргаликда ташкил этилган Профессионал мураббийлик курслари (PRO лицензияси учун) бошланди.

2013 йилнинг 18 ноябридан 2014 йилнинг 14 апрелигача ўтказиладиган мазкур курсларга Германия миллий терма жамоаси бош мураббийига 10 йил давомида ассистентлик қилган, шунингдек Али Даеи бош мураббийлигидаги Эрон миллий терма жамоасида ёрдамчи мураббий сифатида фаолият олиб борган германиялик таниқли мутахассис инструкторлик қилади. Жисмоний тайёргарлик бўйича курсларга эса, Буюк Британиялик таниқли мутахассис Гари Филлипс инструкторлик қилади. Курслар одатдагидаек Чиғатой футбол марказида ташкиллаштирилади.

Профессионал мураббийлик курсларида Сербия, Покистон, Сингапур каби бошқа хорижий мамлакатлардан мутахассислар ташриф буюриши кутилмоқда.

Ўтказиладиган курс босқичлари:
 Модуль 1 - 18 ноябрь - 8 декабрь.
 Модуль 2 - 9 декабрь - 29 декабрь.
 Модуль 3 - 3 - 23 январь.
 Модуль 4 - 27 январь - 14 апрель.

Диссертация ҳимояси 14 апрель.
Rating:    

Comments

< show latest news
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook