UZ

Сўнгги янгиликлар

00:52Италиялик жаҳон чемпиони Қозоғистонга ташриф буюрди  0 00:35Роналдунинг либосини кийган таниқли блогер Мессига алоқадор ресторандан ҳайдаб юборилди  2 00:18Вадим Абрамов: Самарқанд — иккинчи пойтахт. Шундай экан, бу ерда яхши жамоа бўлиши керак"  3 23:37БАА футбол федерацияси ёшини сохталаштирган 18 нафар мисрлик футболчини депортация қилди  1 23:10Веско Стешивич: "Биринчи бўлимда яна битта гол урганимизда, ғалаба бизники бўларди"  0 22:40Мексикадаги матбуот анжуманида бутун жамоа иштирок этиб, мухлислардан узр сўради  0 22:23Клублар миқёсида халқаро турнирларда энг кўп “қуруқ” ўйин ўтказган дарвозабонлар маълум бўлди  0 22:06Роналду Саудия Арабистони чемпионатидаги энг омадсиз ҳужумчи бўлиб турибди  26 21:49Уругвай термаси техник ҳамкорсиз қолди, жамоа брендсиз либосларда ўйнамоқда  2 21:26Суперлига. "Динамо" — "Металлург" 2:1. Highlights  0 21:07"Бухоро" ва "Хоразм" ўртасидаги марказий учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  2 20:57Футзал. Ўзбекистон иккинчи ўйинда Қирғиз Республикасини мағлуб этди  0 20:56Суперлига. "Динамо" "Металлург" устидан мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  24 20:32Дунёнинг етакчи лигалари ФИФАни судга бермоқчи  4 20:15"Локомотив" "SWM Motors" билан ҳамкорлик шартномаси имзолади  1

“Про” лицензияси учун ўқиш авжида Янгиликлар

“Про” лицензияси учун ўқиш авжида

Пойтахтимизда “Про” лицензияси учун навбатдаги курслар 18 ноябрдан старт олгани ҳақида хабар бериб ўтгандик.
Ҳозирда курснинг биринчи модули давом этмоқда. Кеча иш юзасидан Чиғатой футбол марказига бориб, “Про” учун таҳсил олаётган мураббийларнинг бир кунлик дарси билан қизиқдик.

Ўқиш қуйидаги тартиб бўйича олиб борилмоқда. Мураббийлилар ҳафтасига олти кун қатнаб ўқишади. Дарслар душанбадан то жумагача эрталабдан кечгача ўтказилса, шанба куни куннинг фақат биринчи ярмида ўқиш олиб борилади. Якшанба эса одатдагидек дам олиш куни. Биз борганимизда кун тартибидан ўрин олган мавзу “Қарши ҳужум ва унинг моҳиятлари” хусусида экан.

“Про” учун курсларда дастлаб германиялик мутахассис Эрик Рутмюллер замонавий футболда қарши ҳужумларни уюштириш ва ундан унумли фойдаланиш қанчалик фойда бериши ҳақида қисқагина маъруза қилди. Айтганча, 1992 йил Ростокнинг “Ганза” клубини бошқарган Эрик Рутмюллер курсларда ОФКнинг бош йўриқчиси сифатида иш олиб боряпти. Мутахассиснинг айтишича, ҳар кунги ўқишлар ажойиб тарзда давом этмоқда, бунда ўзбекистонлик мураббийлар ўз билим ва малакаларини ошириб боришяпти.

Германиядан ташриф буюрган ФИФА йўриқчиси қарши ҳужум тўғрисида маъруза қилиб бўлгач, навбат “Машъал” футбол клуби бош мураббийи Александр Хомяковга келди. “Замонавий футболда қарши ҳужум ва унинг моҳиятлари” мавзуси бўйича маъруза тайёрлаб келиш Александр Хомяковга топширилган экан. Александр Андреевич доска ёнига бориб, қарши ҳужум тўғрисидаги билимларини тингловчилар билан ўртоқлашди ва қарши ҳужумлардан унумли фойдаланиш қанчалик самара бериши тўғрисида доскага схемалар чизиш орқали тушунтириб берди.

Бир соатга яқин давом этган назарий дарс якунига етгач, энди шуни амалда қўллаш учун мураббийлар майдонга чиқишди. Бунда Александр Хомяков ўз ёрдамчиси Жамшид Саидов билан биргаликда “Локомотив” футбол мактаби тарбияланувчилари ёрдамида қарши ҳужумлар қандай ташкил этишни кўрсатиб берди. Амалиёт якунига етганидан сўнг мураббийлар яна ўқув хонасига қайтиб, шу кунги мавзу юзасидан фикр алмашишди. Майдонда мураббийлар олиб борган машғулотни таниқли мутахассис Рустам Акрамов ҳам кузатиб борганини айтиб ўтмасак бўлмайди.

Шундай қилиб, 3 декабрдаги ўқув-курсларда Андрей Шипилов, Мурод Исмоилов, Тоҳир Кападзе, Григорий Колосовский, Дилшод Нуралиев, Отабек Ғуломхўжаев, Александр Хомяков, Жамшид Саидов, Бахтиёр Ашурматов, Шуҳрат Мақсудов, Завиша Милославлевич (Сербия), Дилванд Сингх (Сингапур) каби мураббийлар иштирок этишди.

Хайрулла Холиқов. 
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика