17 aug 09:22
News

Превью. «Сўғдиёна» – «Қизилқум»

“Сўғдиёна” ва “Қизилқум” олий лигада 19 марта ўзаро ўйнашган.
«Сўғдиёна» – «Қизилқум»
17 август. Зомин. “Зомин” стадиони. 17:15
Ҳакамлар:
М.Муҳаммедов, Ҳ.Шодмонов, А.Цапенко, Ш.Рўзиқулов.
Назоратчи: И.Нехочин.

Натижалар “Қизилқум”нинг устунлигини кўрсатмоқда. “Қизилқум” бу рақибни 11 марта таслим қилган. “Сўғдиёна” эса 4 марта рақибни очкосиз қолдира олган. 4та ўйинда дуранг қайд этилган. Тўплар нисбатида ҳам табиийки устунлик “Қизилқум” томонида - 23:13. Ўзаро ўйинларда “Қизилқум” 37, “Сўғдиёна” 16 очкога эга бўлган.

“Қизилқум”нинг ўзаро ўйинларда қозонган энг йирик ғалабаси – 3:0га тенг. “Сўғдиёна”нинг энг йирик ғалабаси 2:0.

Биринчи даврадаги ўйинда “Қизилқум” 3:1 ҳисобида зафар қучганди. Асил Бегимқулов ўз дарвозасига гол уриб қўйган бўлса, Олим Новкаров ва Алишер Саматов меҳмонларни ранжитишди. Хуршид Йўлдошевнинг голи эса ҳисобни қисқартирди. Эътиборлиси Йўлдошев иккинчи даврада “Қизилқум” сафида ўйнамоқда.

“Қизилқум” – “Сўғдиёна” - 3:1
Зарафшон. “Прогресс” стадиони. 1761 томошабин.
Ҳакам:
С.Зайлобиддинов.
Голлар: А.Бегимқулов (автогол) 24, О.Новкаров 40, А.Саматов 51 - Х.Йўлдошев 64.

Жиззахда бўлиб ўтган сўнгги беш учрашув:
19.03.2011 «Сўғдиёна» - «Қизилқум» 0:2
19.08.2009 «Сўғдиёна» - «Қизилқум» 0:1
10.05.2008 «Сўғдиёна» - «Қизилқум» 2:0
29.08.2006 «Сўғдиёна» - «Қизилқум» 0:2
12.06.2005 «Сўғдиёна» - «Қизилқум» 0:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Сўғдиёна” майдони бўлиб ўтган ўйинларда иккала жамоа тўрттадан ўйинда ғалаба қозонишган. Битта учрашувда дуранг қайд этилган. Охирги икки ўйинда Жиззах клуби ўз уйида икки бор гол ура олмай мағлуб бўлган.

Rating:    

Comments

< show latest news
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook