UZ

Сўнгги янгиликлар

10:11Ўзбекистон U-23 — Кувайт U-23 ўртасидаги учрашувни суриялик ҳакам бошқариб боради  0 09:44Салоҳнинг «Ливерпуль»даги келажаги маълум  0 09:20ПСЖ собиқ устози «Барселона»ни бошқариши мумкин  6 08:55Дилшод Раҳматов: «Ўйиндан ўйинга кучайиб борамиз. Мақсадимиз – чемпионлик!»  1 08:31Sofascore. Элдор Шомуродовнинг кечаги ўйини неча баҳога лойиқ кўрилди?  6 08:07Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-тур баҳслари давом эттирилади  0 07:43Осиё кубоги. Бугун Кувайтга қарши майдонга тушамиз  6 07:15U-23 Осиё кубоги. Хитой - Корея Республикаси 0:2  0 07:10U-23 Осиё кубоги. БАА - Япония 0:2  1 07:05U-23 Осиё кубоги. Таиланд - Саудия Арабистони 0:5   0 07:00U-23 Осиё кубоги. Тожикистон - Ироқ 2:4   0 06:55Серия А. "Кальяри" - "Ювентус" 2:2   1 06:50Саудия чемпионати. "Ал Насср" - "Ал Файҳа" 3:1   0 01:48А Серия. "Кальяри" "Ювентус"га қарши ўйинда охирги дақиқалардаги автогол сабаб ғалабани қўлдан чиқарди. Шомуродов 79-дақиқада алмаштирилди  42 01:40Каземиро: "Анчелотти МЮга ўтаётганимни билиб, йиғлаб юборганди"   5

Превью. "Сўғдиёна" - "Насаф" Янгиликлар

Превью. "Сўғдиёна" - "Насаф"

Олий лиганинг 7-турида Қаршининг "Насаф" клуби сафарда "Сўғдиёна" меҳмони бўлади.
«СЎҒДИЁНА» – «НАСАФ»
3 май. Зомин. "Зомин" стадиони. 16:30
Ҳакамлар:
Ҳ.Рўзиев, Т.Галеев, С.Шоюсупов, А.Жўрахонов
Назоратчи: А.Попов.

“Сўғдиёна” ҳамда “Насаф” клублари олий лигада шу кунгача 26 бор куч синашишган. “Насаф” 19та ўйинда ғалаба қозонган. 6та учрашувда “Сўғдиёна”нинг қўли баланд келган. 1та ўйинда дуранг қайд этилган. Тўплар нисбатида устунлик “Насаф” томонида: 54:24. “Аждарлар” ўзаро ўйинларда 58 очкога эга бўлишган, “Сўғдиёна” эса 19 очкони қўлга киритган. “Насаф”нинг “Сўғдиёна” устидан қозонган энг йирик ғалабаси 4:1га тенг бўлса, “Сўғдиёна”нинг қаршиликлар устидан эришган энг йирик ғалабаси – 3:2.

2013 йилги мавсумдаги иккала ўйинда ҳам “Насаф” икки тўп фарқи билан ғолиб чиққан. “Сўғдиёна” майдонидаги баҳсда Шохрух Гадоев ва Азамат Алланиязов мезбонларнинг мағлубиятини таъминлаган – 0:2. Қаршидаги ўйинда томошабинлар жами 6 голнинг гувоҳига айланишган.  Дастлаб Ренат Байрамов жиззахликларни ҳисобда олдинга олиб чиққан, бунга “Насаф” Артур Геворкян, Илҳом Юнусов ва Шуҳрат Муҳаммадиевнинг голлари билан жавоб берган. Иккинчи бўлимда “Сўғдиёна” вакили Суҳроб Бердиев ҳисобни қисқартирган. Аммо Геворкян дубл расмийлаштириб фарқни иккитага оширган – 4:2.

“Сўғдиёна” майдонида бўлиб ўтган сўнгги беш учрашув:
31.05.2013 «Сўғдиёна» - «Насаф» 0:2
23.09.2011 «Сўғдиёна» - «Насаф» 0:2
26.09.2009 «Сўғдиёна» - «Насаф» 1:4
29.08.2008 «Сўғдиёна» - «Насаф» 2:1
07.05.2006 «Сўғдиёна» - «Насаф» 0:2

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Сўғдиёна” майдонида бўлиб ўтган ўйинларда умуман дуранг қайд этилмаган. 5 марта майдон эгалари, 8 марта “Насаф” ғалаба қозонган. Жиззахдаги охирги 3 ўйинда “Насаф” ғалабага эришган.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика