UZ

Сўнгги янгиликлар

23:23 Хосе Венансио Лопес: "Эронга қарши баҳс жуда қийин ва мураккаб бўлиши аниқ, бироқ биз ўз потенциалимизга ишонамиз"  2 23:15АПЛ. "Манчестер Юнайтед" – "Шеффилд Юнайтед". Бошланғич таркиблар аниқ!  3 23:12АПЛ. "Эвертон" – "Ливерпуль". Таркиблар аниқ!   1 22:50"Барселона" ва Хави ўртасида музокаралар ўтказилди. Лапорта мураббийни олиб қолмоқчи  2 22:28Эрлинг Холанд "Сити"нинг АПЛдаги ўйинини ўтказиб юборади. Гвардиола буни тасдиқлади  1 22:05Перес "Эл Класико"дан олдин ҳакамларнинг ёнига бориб, улар билан саломлашган. "Барса" ўйинчилари бу ҳолатнинг гувоҳи бўлишган  20 21:45МЮнинг тен Хаг даврида амалга оширган трансферлари рейтинги тузилди – Антони охирги ўринда, Онана эса...  3 21:20Ральф Рангник "Бавария" у билан боғланганини тасдиқлади  1 20:55Футзал. Ўзбекистон Вьетнам устидан камбэк амалга оширди ва ярим финалга йўлланма олди  64 20:31ОЧЛ. "Йокогама" пенальтилар сериясида "Ульсан Хюндай"ни мағлуб этиб, финалга йўл олди!   3 20:22Оливье Жиру "Лос Анжелес" билан шартнома имзолагани маълум бўлди  2 19:30Тарихда илк бор Жаҳон чемпионатида Марказий Осиёдан 2 та терма жамоа иштирок этади  26 18:57Футзал. Таиланд чорак финалда Ироқни таслим қилди. Ярим финалдаги рақиб - Тожикистон  4 18:33Мбаппе ПСЖдан кетиши оқибатида 130 млн евродан воз кечиши мумкин  4 17:35"Спартак" собиқ устози "Милан"ни бош мураббийлигига асосий номзод   2

ПРЕВЬЮ. «СЎҒДИЁНА» - «БУХОРО» Янгиликлар

ПРЕВЬЮ. «СЎҒДИЁНА» - «БУХОРО»

Бу икки клубнинг йўллари олий лига ўйинларида 35 бор кесишган.
«Сўғдиёна» (Жиззах) – «Бухоро» (Бухоро)
3 ноябрь. Зомин. “Зомин” стадиони. 14:00
Ҳакамлар
: Р. Бобомуродов (Навоий), Р. Самандаров (Навоий), О. Жумаев (Навоий), Р. Тошмуҳамедов (Нукус)
Назоратчи: А. Попов (Тошкент).

Устунлик “Сўғдиёна” томонида. 16та ўйинда жиззахликларнинг қўли баланд келган бўлса, 15та учрашувда “Бухоро” ғолиб бўлган. Тўртта учрашувда ғолиб аниқланмаган. Тўплар нисбати ҳам “Сўғдиёна” фойдасига. Жиззах клуби шу кунга қадар ўзаро ўйинларда 53та гол киритиб ўз дарвозасидан 48 марта тўп олиб чиққаан. Ўзаро ўинларда “Сўғдиёна” 52 очкони, “Бухоро” эса 49 очкони қўлга киритган.

“Бухоро” олий лигада “Сўғдиёна” устидан 4:1 ҳисобида ғалаба қозонган. Бу ўзаро ўйинлардаги бухороликларнинг энг йирик ҳисобидир. “Сўғдиёна”нинг ўзаро ўйинлардаги “Бухоро” устидан эришган энг йирик ғалабаси эса 6:2 бўлиб турибди.

Дастлабки даврада “Бухоро” ўз уйида йирик ҳисобда ғалаба қозонган. Майдон эгалари сафида Алишер Маҳмудов, Отабек Нарзуллаев ва Воҳид Шодиев (иккита) гол уришган бўлишса, Хуршид Йўлдошев “Сўғдиёна”нинг ягона жавоб тўпига муаллифлик қилган – 4:1.

“Сўғдиёна” майдонида ўтган сўнгги беш учрашув:
14.05.2011 «Сўғдиёна» - «Бухоро» 2:1
11.04.2009 «Сўғдиёна» - «Бухоро» 3:2
25.05.2008 «Сўғдиёна» - «Бухоро» 1:2
19.08.2006 «Сўғдиёна» - «Бухоро» 2:0
15.05.2005 «Сўғдиёна» - «Бухоро» 0:3

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Бухоро” “Сўғдиёна” майдонида 5 марта ғалабага эришган ва 1 марта дуранг ўйнаган. Қолган 11та баҳсда “Сўғдиёна” ўз уйида меҳмон жамоага очко бермаган. Охирги икки ўйинда “Бухоро” сафарда мағлуб бўлган.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика